Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 17 39
2 Манчестер Сити 17 37
3 Астон Вилла 17 36
4 Челси 17 29
5 Ман. Юнайтед 18 29
6 Ливерпуль 17 29
7 Сандерленд 17 27
8 Кристал Пэлас 17 26
9 Брайтон 17 24
10 Эвертон 17 24
11 Ньюкасл 18 23
12 Брентфорд 17 23
13 Фулхэм 17 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 17 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 17 18
18 Вест Хэм 17 13
19 Бёрнли 17 11
20 Вулверхэмптон 17 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Неймарнинг отаси ҳақида ҳамма нарса

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Трансфер тарихидаги рекорд келишув Неймарни дунёнинг энг қиммат футболчисига, отасини эса бадавлат агентга айлантирди.

Ҳолат-минус беш даража

Оила бошлиғи ҳисобланган катта Неймар Сан-Паулу штатининг Можи-дас Крузис шаҳри жамоаси шарафини ҳимоя қилган, ҳаваскорлик жамоа­сидаги камтарона маоши рўзғор тебратишга етиб-етмасди. Ўғли дунёга келгач, катта Неймарнинг муаммолари янада кўпайди. Тўрт йилдан сўнг Рафаэль туғилгач, шўрлик ота рафиқаси Надин ва фарзандлари билан ўзи туғилиб ўсган Сан-Висенти шаҳрига йўл олди.

Табиийки, футбол билан хайрлашди ва механик сифатида ишга жойлашди. Надин эса болалар билан овора эди. «Молиявий ҳолатимиз нолдан пастга тушиб кетди. Ҳатто минус беш даражага тушиб қолган пайт ҳам бўлди. Лекин ночорликдан чиқиб кета олишимизга ишонардик», - дея хотирлайди катта Неймар.

Оиладаги молиявий тараққиёт кичик Неймарнинг кўчага чиқиши ва ноёб иқтидорини кашф этиши билан бошланди. Етти ёшида «Португеза Сантиста» сафидан жой олди. Тўрт йилдан сўнг бўлажак юлдузни «Сантос» скаутлари сезиб қолишди ва шартнома таклиф этишди. Академиядаги 6 йил Неймарнинг ёрқин фаолияти хусусидаги тахминлар ва Робиньога қиёслаш билан ўтди.

Шу боис, профессионал келишув ҳеч кимни ажаблантирмади. Ҳужумчи ўша пайтдаёқ натижа ва одоб-ахлоқи жиҳатидан чинакам юлдузга айланиб улгурганди. Унга қарши тўп сурган ҳимоячилар кўпинча сариқ карточка олишга мажбур бўлишарди. Майдонда ҳеч кимга ён беришни истамайдиган кичик Неймар ҳаётда доимо оиласига ғамхўрлик қилиш пайи­да бўлди.

Автобиографик асарининг асосий қисми ҳам оилага бағишланган. Албатта, ўғлининг муваффақиятларида катта Неймарнинг ҳиссаси катта. Китоблардан бирига «Отам билан мулоқот» номи берилгани бежиз эмас.

Қашшоқлар табақасидан чиққан собиқ ишчи ҳаётнинг аччиқ синовларига дош бериб ўғлининг савияли футболчи бўлиб етишиши учун бор-будини аямади. Охир-оқибат, у ҳаётда Неймарнинг энг яқин маслаҳатчиси, футболда эса агентига айланди.

Қанча пул ишлаган?

2011 йили «Сантос» ва «Барселона» клублар ўртасидаги ЖЧнинг финалида ўзаро куч синашдилар. Ўшанда Неймар билан Мессининг қўл олишиши Каталония грандининг Гвардиоладан кейинги даври рамзига айланди. Мусобақа якунлангач, «Барса» музокараларга киришди, катта Неймар эса дарҳол ўз шартини кўндаланг қўйди - «хомаки» келишув учун 10 млн., чинакам шартнома учун эса 40 млн. сўради.

Ҳужумчининг 2013 йили каталония­ликлар сафига қўшилиши қанчага тушганлиги ҳақида ҳанузгача аниқ маълумот йўқ. Айрим манбаларда ёзилишича катта Неймар учун ажратилган 40 млн. тахминан «Сантос»га берилган товон пулига тенг. Кўпчилик орасида агентни фирибгар, лўттибозга чиқариб қўйганлар ҳам йўқ эмас.

Бразилия клубининг собиқ президенти Луис Рибейронинг таъкидлашича, катта Неймар катало­нияликлардан олинган даромад ҳисобидан Лондонда дабдабали базм уюштирган. 2016 йили ҳужумчи камқонлик хасталигидан фориғ бўлгач, «Барса» амалдаги шартномани узайтиришга уринди.

Бир ёқда «МЮ», «Реал» билан музокаралар бошланди. Охир-оқибат, Неймар жамоада қолди. Лекин бунга «Барса» ўғлининг имзоси учун 26 млн. талаб қилган агентнинг шартини бажариш орқали муваффақ бўлди.

Қизиғи, ана шу маблағни катта Неймар июлнинг охирида, футболчи Париж сафарига отланаётган ҳафтада олди. Мазкур келишув 450 млн.га баҳоланмоқда. Табиийки, агент ҳам мўмай даромаддан бенасиб қолган эмас - бу гал у 36 млн. миқдорда «чўтал» олди.

Хуллас, Неймар да Силва Сантос Сеньор 6 йил ичида 112 млн. еврога эга чиқди! The Sunдагиларнинг маълумотига кўра, Эль Падре де Неймарнинг 2013 йилдан ҳозирга қадар қўлга киритган маблағи Мессининг даромадларидан кўпроқ. Кўпчилик мутахассислар мазкур трансфер молиявий «фэйр-плей» қоидаларига зидлигини таъкидлашмоқда.

Нима учун у шундай даромадларга эга бўлмоқда?

Чунки у ўта харидоргир маҳсулот лицензиясининг соҳиби. Неймар - Nike ҳамда Red Bullнинг «юзи», Tite таснифига кўра дунёнинг энг нуфузли футболчиси, машҳур MSN триосининг бир бўлаги. Ҳужумчи бир неча йилдан буён Лео ва Криштиану тахтига ворислик қилмоқда. Отаси эса шундай ноёб иқтидор соҳибини дунёга келтирган шахс сифатида вазиятдан унумли фойдаланмоқда. «Бу борада жуда омадим келди.

Отам шунчаки, оддий ота эмас. У менинг энг яқин дўстим. Албатта, баъзан ўта қаттиққўл. Лекин нима қилишимдан қатъий назар, доимо оиламизни ўйлайди», - деди футболчи ўз агенти ҳақида.

Ҳа, катта Неймар «минус беш»­дан миллионларга кўтарилди, қашшоқ кулбадан ҳашаматли қасрга кўчиб ўтди, камтарин стадионлардан энг шинам ареналарга йўл олди. Унинг ўғли футбол тарихидаги қимматбаҳо қиссани ёзиш билан овора. У эса футболчини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлида тиниб-тинчимаяпти.

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:59, 25.08.2017. Ўқилди: 9199 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Ливерпуль Юго Экитике 8
4 Борнмут Антуан Семеньо 8
5 Тоттенхэм Ришарлисон 7
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.