Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қаҳрамон Аслановдан таҳлил: Усмон Дембеленинг трансфер қиймати қанчалик мос?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Усмон Дембеленинг «Боруссия»дан «Барселона»га трансфери қиймати футбол оламида ўзига хос резонанс келтириб чиқарди. Европа чемпионати ва Чемпионлар лигаси финалида тўп сурган, «А» Сериянинг энг яхши ўйинчиси, деб топилган Пол Погбанинг нархи атиги бир йил олдин 105 миллион еврони ташкил қилганда, анчагина шов-шув кўтарган медиа, худди шу сумма атиги бир йил юқори савияда ўйин кўрсатган ёш Усмонга тўланганида тилини тишлади. Ахир трансфермаркетдаги қиймати 33 миллион кўрсатилган ўйинчи учун +70 миллион тўланиши ҳам рекорд кўрсаткич. Ростдан ҳам «Барселона» ақлдан оздими? Футбол қаерга қараб кетяпти?

Келинг, бундай кескин саволлардан қочайлик-да, ушбу трансферни таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўрайлик. Ана шунда, вазият биз ўйлагандан кўра, анча тушунарли эканини кўрамиз.

Аввало, шуни айтиш керакки, Дембелега гўёки, катта маблағ тўлангани «Барселона» раҳбарларининг хатоси эмас. Каталонияликлар аввалроқ, сўнгги икки йилдаги тушунарсиз трансфер сиёсати билан хатони қилиб улгургандилар. Неймарнинг кетиб қолиши, Дани Алвешга ўринбосар топилмагани, айниқса, Дембеле ва Коутиньонинг трансферларининг чўзилиб кетиши клубнинг имижига жуда салбий таъсир кўрсатаётганди. Дембеле трансферининг якунига етказа олмаслик «Барселона»нинг обрў-эътибори учун жуда катта зарба бўлар эди. Нариги томонда эса, футболчининг сотилишини умуман истамаётган ва шу туфайли «оғзига сиққанини» сўраётган «Боруссия» турибди. Немис футболини яқиндан билганларнинг айтишича, бундеслига клублари учун бундай трансферлар принципиал аҳамиятга эга экан — одатда, улар футбол юлдузларини бошқа лигаларга сотишни исташмайди, ундан кўра, «Бавария»га бериб юборишни афзал билар эканлар.  Бунинг устига Дембеле учун тўланган сумманинг 25 фоизи футболчининг аввалги клуби «Ренн»га кетади. Бу омил ҳам нарх ошишида аҳамият касб этган.

«Барселона» Дембеле учун тўлаган бироз ортиқча сумма (ҳар бир инсон ортиқча сумма қанча эканини ўзи учун белгилаб олаверсин) дортмунтликларни кўндириш ва «Барселона»нинг имижини сақлаб қолиш тўлов, шунингдек, аввалги хатолари учун компенсация деб тушуниш мумкин.

Энди трансфернинг молиявий томонига тўхталамиз. Одатда, жамоатчилик трансфер қиймати деганда, айнан олди-сотди бўлаётганда бир клуб иккинчисига тўлаган суммаси назарда тутилади ва айнан шу сумма тилга олинади. Аммо вазиятга клуб нуқтаи назаридан қараганда, ундай эмас. Клуб учун маълум футболчининг нархи - футболчи клубда ўйнаётган даврда унга қилинган харажатдир.

Тушунтириш учун бир неча йил олдинги бир ҳолатни эслатаман. Тони Крооснинг «Бавария»дан «Реал»га, Андер Эрреранинг «Атлетик»дан «МЮ»га ўтиши бир вақтга (йилдан йилга ўзгараётган бозор туфайли, айни бир пайтда амалга оширилган трансферларни мисол қилиняпти) тўғри келганди. Крооснинг нархи 25 миллион евра, Эррера учун эса, 35 миллион евро тўланганди. Албатта, кўпчилик ҳайрон бўлган. Ахир Кроос ҳар томонлама Эррерадан кучли, тажрибали саналар эди.

Гап шундаки, немис футболчисининг «Бавария» билан шартномаси тугашига бир йил қолганди. Ўз ўзидан Крооснинг нархи паст бўлган. Ўз навбатида, Крооснинг «Бавария»даги маоши катта бўлгани, «Реал» «Бавария»га камроқ пул тўлаганини эътиборга олган ҳолда, футболчининг Мадриддаги маоши айнан шу ньюанслардан ҳам келиб чиққан. Натижада «Реал» Кроосга бир йилда 12 миллион евро маош тўлашга рози бўлган. Эррера эса, анча кичикроқ клуб футболчиси эди, табиийки, унинг йиллик маоши паст бўлган. Шартнома муддатининг катталиги эса, трансфер қийматини ошириб, маошни пасайтирган. Чунки клуб трансфер учун пул бераётганда, юқорида айтганимдек, футболчи учун қилинадиган умумий харажатни эътиборга олади.

Энди ҳисобласак, «Реал» Кроос учун 4 йилда 48 миллион маош тўлайди. Транфер қийматини қўшсак, 25+48=73 миллион евро. Андер Эрреранинг Манчестердаги маоши бир йилда 3 миллионни ташкил қилган. Демак, «Манчестер Юнайтед» Эрреранинг 4 йил клубда ўйнаши учун 35+12=47 миллион евро сарф қилади. (Албатта, клуб футболчининг маошини оширган ҳолда, янги шартнома тузиши, яъни муддатни узайтириши мумкин).

Кроос 73 миллион, Эррера 47 миллион — клублар томонидан қараганда, айнан мана шу суммалар футболчининг реал нархи. Биз эса, Эррера Кроосдан кўра қимматга олинган деб, исталганча бақириб юришимиз мумкин.

Энди мавзуга қайтамиз ва Усмон Дембеленинг аслида 60 миллион еврога баҳоланаётган Санчесдан арзон эканини исботлаймиз.

Дембеленинг трансфер қиймати танқид қилинаётганда, айнан мана шу омил — Ди Мария, Алексис Санчес каби футболчиларнинг арзонроқ экани, Дембеленинг ярим пулига «Барселона» уларни сотиб олиши мумкин бўлганини айтишди. Ростан ҳам, агар футбол нуқтаи назаридан, айнан жорий мавсумни эътиборга олиб қарасак, шундайдир. Лекин «Барселона» бош мураббийи Дембелени танлади, нархдаги тавофутни эса, ҳозир йўққа чиқарамиз.

Усмон Дембеленинг «Боруссия»даги маоши ҳафтасига тахминан 80 минг евро, бир йилда у 4 миллион еврога яқин олади. Дембеленинг Дортмунд клуби билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган эди, демак, «Барселона» уни сотиб олаётганда, Дембеленинг нархини оширган сабаблардан бири шу. Ўз навбатида, бу омил туфайли катта суммани «Боруссия»га тўлаган «Барселона» Дембеленинг маошини белгилашда, унинг эски маошидан келиб чиққан ҳолда келишувга эришишга ҳаракат қилади. Усмон учун муҳими, аввалги шартномасидан кўра кам пул олмаслик. Тахмин қилиш мумкинки, Дембеленинг «Барселона»даги маоши икки баробар ошган ошган тақдирда ҳам 8 миллион еврони ташкил қилиши мумкин, холос.

Ди Мария Парижда йилига 10 миллион евро, Санчес Лондонда йилига 12 миллион евро маош олади. Ушбу футболчиларнинг клублари билан жорий шартномалари тугаб бормоқда. «Арсенал» ва ПСЖ якунда уларнинг эркин агентга айланиб, бепулга кетиб қолишларини олдини олиш мақсадида, камроқ нархга ҳам сотишга рози бўлишлари табиий. Лекин ўз навбатида, трансфер қийматининг камлиги ушбу футболчиларнинг «Барселона» билан музокаралар столида «кўзир» бўлиб хизмат қилади ва уларнинг маошлари Дембеленики билан бир хил бўлмайди. Мисол учун, ҳозир Санчес «Арсенал»дан йилига 20 миллион евро талаб қилмоқда.

Айтайлик, Санчес 60 миллион еврога сотиб олинди ва у Барселонада 14 миллион маошга рози бўлди. Унинг «Барселона»да 4 йил ўйнаши клубга 60+56 = 116 миллионга тушади. Усмон Дембеле эса, клубга 105+32=137 миллион евро.

Барибир қимматми? Йўқ, энди бу ерга Усмоннинг атиги 19 ёшда экани, яъни 4 йилдан кейин у 23 ёшда бўлишини эътиборга олинг. Уч йил ўтиб, агар «Барселона» Дембелени 21 миллионга сота олса, у «Барселона»га худди Санчес каби, 116 миллионга тушган бўлади холос, тўғрими? Бугунги бозор нархларига қараганда, 21 миллион сиз учун ҳам чақа бўлиб кўринмоқда, аслида Дембеле анча қимматга сотилиши ва «шартли Санчес»дан икки  баробар арзонга тушиши аниқ. Чунки Санчес ҳам, Ди Мария ҳам 29–30 ёшда. Катта эҳтимол билан, «Барселона» бу футболчиларни кейинчалик қайта сотиб, уларга қилинган умумий трансфер харажатини камайтира олмайди.

Демак, вазиятга чуқурроқ қараганимизда, бошқа футболчилар билан солиштиришда ва айнан ушбу йилги трансфер бозоридаги шартларда ушбу трансфер у қадар қиммат кўринмаяпти. Швейцариянинг Cies номли тадқиқотчисининг ҳисоб китобига кўра ҳам, Дембеленинг 2017 йил июль ҳолатига бозор нархи ҳам 90 миллион евро атрофида экан.

Албатта, аслида бу трансфер қанчалик фойдали ёки фойдасиз эканини футбол майдонидаги воқеалар ривожи кўрсатади. Демлебе келажакда жамоанинг ҳақиқий юлдузига айланиши ва трансфер нархи барчанинг ёдидан чиқиб кетиши ёки аксинча бўлиб, бу сумма бутун умр футболчини таъқиб қилиши мумкин. Энг муҳими, бу бизнинг кўз ўнгимизда, адолатли шартларда содир бўлади. Шунинг учун футболни яхши кўрамиз.

Қаҳрамон Асланов

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 16:01, 26.08.2017. Ўқилди: 6845 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.