Бугун 15 август, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Навбаҳор 18 31
6 Бунёдкор 18 31
7 Пахтакор 18 30
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 18 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор
18-тур ОКМК 0-0 Қизилқум
18-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
18-тур Шўртан 1-2 Қўқон-1912
18-тур Бухоро 1-1 Хоразм
18-тур Сурхон 3-1 Бунёдкор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

16/08 18:00 Навбаҳор - Нефтчи

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1302 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қаҳрамон Асланов: «Жаҳон чемпионатига чиқишимиз учун ягона йўл – Бабаянни бўшатиш»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Баҳорда «Барселона» «ПСЖ»дан 0:4 ҳисобида мағлубиятга учрагач, жавоб ўйинида вазиятни ўнглаш учун деярли имконият қолмагандек эди. Мураббийнинг қандай тактикаси, қандай режаси, қандай қарори «Барселона»ни бутунлай ўзгартириб, кутилган даражада натижа қайд этишига ишониш қийин, бунинг йўли йўқдек эди гўё. Аммо Луис Энрике йўлини топди. Биласизми у нима қилди?

Баёнот берди. Шу мавсумдан кейин «Барселона»дан кетишини айтди. Бу мавсум унинг клубдаги сўнггиси эканини расман маълум қилди. Айнан Париждаги мағлубиятдан кейин. Вақтини топганини қаранг.

Ростан ҳам шундай деб ўйлайман — ҳеч қандай тактика, ҳеч қандай таркиб, ҳеч қандай режа «Барселона»нинг Париж дарвозасига олтита гол уришини далолат қила олмасди. Ўйинни ҳам кўргансиз, каталонияликлар кўпроқ руҳий устунлик, ишонч, кучли истак эвазига ғолиб келгандилар. Агар ўшанда «Барселона» юта олмаганида, ҳеч ким Мессини, Неймарни ёки дарвозабонни айбламасди, Луис Энрикенинг исми, у жамоа атрофида яратиб турган салбий муҳит барча айбни олмос мисоли ўзига тортаётганди. Гап бу ерда профессионал Мессининг ўйинга бўлган мотивациясининг бўлмаганида, ярим куч билан ўйнаганлигида эмас, йўқ, футболчиларда айб йўқ.

Шунақа бўлади, футболчилар олаётган маош, қўллаб-қувватлаётган мухлислар, шахсий орзулардан ташқари, уларни бирлаштирувчи яна бир омил, куч бўлиши керак. Ўша баёнот жамоани қайта бирлаштирди, Энрике билан ўртадаги негатив барҳам топди.

Футболчилар мураббий учун ўйнашни тўхтатганларида, унга ишонмай қўйганларида, келажакни ўша мураббий билан бирга кўрмаётганларида — мураббийнинг истеъфоси ижобий туртки бўлиши табиий. Эътибор берсангиз, муваффақиятсизлик гирдобига тушиб қолган ҳар қандай жамоа, агар янги мураббий қўл остида ўйнашни бошласа, рақиб ким бўлишидан қатъи назар, ижобий натижа қайд этади. Аксарият ҳолларда гап янги мураббийнинг янги тактикасида ёки ақлли қарорларида бўлмайди — текшириб кўришингиз мумкин, барибир кейинчалик, ўша жамоа яна ютқазишни бошлаганини кўрасиз. Аммо илк ўйинлар барибир қандайдир ижобий руҳда ўтади.

Терма жамоамиз ҳар томонлама мана шундай ҳолатга тушиб қолди. Биз муваффақиятсизлик гирдобидамиз. Тўплаган очкоимиз, ўз қўлимизда бўлиб турган имкониятимиз ҳақида гапирманг — биз сўнгги 7 ўйиндан 5тасида мағлубиятга учрадик. Бу сўнгги 20 йилдаги энг ёмон сериядир.

Бош мураббий ва футболчилар ўртасидаги химия йўқолди. Олдингидек эмас. Буни ўйиндан-ўйинга ростанам жамоага ёрдам бера оладиган футболчилар камайиб бораётганидан ҳам, Одил Аҳмедовнинг жаҳл устида берган интервьюсидан ҳам пайқаб олишингиз мумкин.

Ҳамма ҳаммани ютиши мумкин, жумладан биз Жанубий Кореяни ҳам. Лекин биласизми, бу қандайдир кучли тактика ёки жамоавий характер эвазига бўлишига ишониш жуда қийин. Менимча, мана шу охирги ўйин олдидан амалга оширилиши керак бўлган энг ақлли иш — Самвел Бабаяннинг истеъфоси бўлар эди.

Жанубий Корея довдираб турибди. Салкам бир йилдан бери 2-ўринда кетаётган жамоа бирданига 4-ўринга тушиб қолиш хавфи остида. Дуранг уларни ҳам қониқтирмайди. Улардан нима кутишни, қандай ўйинга тайёрланишни билмаймиз умуман. Жепаров тушиши керакми, бошқасими, ҳужумчи ким бўлиши керак, дарвозада ким, бу саволлар бу ўйинда умуман аҳамияти йўқ. Қандай тактикада тўп суришимиз ҳам муҳим эмас. Жозе Моуриньо келадими, Анчелоттими, фарқи йўқ, айнан шу пайтда терма жамоамиз бошқарувини қўлига олса, Бабаяндан фарқи бўлмайди, ишонинг. Мана шундай хаос пайдо бўлди гуруҳимизда.

Бундай ҳолатда вазиятни қўлга олишнинг ягона йўли — терма жамоамизга, футболчиларга, стадионга келадиган мухлисларга, телевизорда шарҳлайдиган шарҳловчиларга, ҳаммага позитив руҳият бериш. Айнан мана шу руҳият остида, корейсларни янада довдиратиш, издан чиқариш. Бунинг учун эса, туртки керак.

Бабаян бошлаган ишини охиригача етказиши керак, янги мураббийга вақт йўқ, ҳали имконияти бор, деган гапларни йиғиштириш керак. Имконият Бабаянда эмас, терма жамоамизда, мухлисларимизда, халқимизда бор. Бабаян имкониятини кўкка совуриб бўлди. Энди Кореяни ютиб ҳам, чемпионатга бора олмаслиги мумкин. Бизнинг имконият эса сақланиб қолди, биз энди фақат умид ва ишонч орқали ЖЧга чиқишимиз мумкин. Бу ҳам совурилишига йўл қўймаслигимиз керак.

ЖЧ саралашларининг сўнгги турлари олдидан мураббийни алмаштирган пайтларимиз бўлган. Ўша Бабаяндан ҳам ёмонроқ серия қилганимиз ЖЧ-98 саралашида Вега Да Сильва келган ва биринчи ўйинида 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Кейинги саралашнинг сўнгги тури олдидан ҳам мураббийларни истеъфога чиқарганмиз. Леонид Остроушко бошчилигида Хитойни енгдик. ЖЧ-2006 саралашининг сўнгги турида эса янги мураббий Боб Хоугтон бизга Кувайт устидан ғалабани тақдим этди.

Ўша ўйинларни эслайсизми? Терма жамоамиз ўйин услубида, таркибида ҳеч қандай янгилик бўлмаган. Шунчаки, руҳан кучайгандик, сўнгги мағлубиятлар натижасида пайдо бўлган негатив руҳиятни, ғуборни чиқариб ташлагандик, мабодо мағлубиятга учрасак, айбдор қиладиганимиз одам қолмаганди — ўйнаш керак эди, фақат ўйнаш. Шунчаки, дарвозага тепадиган пайтда пас бериб ўзини соқит қилиш ҳеч кимнинг хаёлига келмай қўйганди холос.

Ўрнига ким келишининг фарқи йўқ. Дипломи бор кимнидир ўтказиб қўямизми, уч кунга Гвардиолани олиб келамизми, Одил Аҳмедовнинг ўзи бошқарадими, фарқ қилмайди — Самвел Бабаянни истеъфога чиқариб туриш керак.

Кейин кеч бўлади. Кейин фойдаси ҳам йўқ.

Қаҳрамон Асланов

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 18:48, 01.09.2017. Ўқилди: 17497 марта. Фикрлар: 59 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.