Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Италия «А» сериясини кузатиш учун 5 сабаб

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Италия чемпионатининг бу йилги баҳслари ҳар қачонгидан қизиқарли кечиши кутилмоқда. Зеро скудеттога даъвогарлик қиладиган клублар қаторига Миланнинг икки жамоаси ҳам қайтадиган кўринади.

Football.ua сайти ижодкорлари «А» серияни кузатишга чорлайдиган бешта сабабни келтириб ўтишди. Кўрайлик-чи, ушбу рўйхатда нималарга эътибор қаратилди экан...

1. «Милан»нинг кучайиши

«Россонери» амалга оширган трансферлар оммани ҳайратда қолдирди. Ҳаттоки, янги футболчилар учун ўнлаб миллионларни аямайдиган АПЛ клублари ҳам миланликларнинг кучаяётганига бефарқ қарашмади.

Хитойлик ишбилармонлар шарофати билан «Милан»да скудеттога даъвогарлик қиладиган жамоа асоси яратилди: 10 нафар янги ўйинчи харидига жами 189,5 миллион евро сарфланди.

Бундай эътибор миланлик ишқибозларнинг жонланишига замин ҳозирлаши натижасида мавсумий абонементларнинг 30 фоизи тезда сотиб бўлинди (солиштириш учун, ўтган мавсум бу кўрсаткич 16 мингга ҳам етмаганди).

Ўз суюклиларига катта умидлар боғлаётган фанатлар Европа Лигаси саралашидан ўрин олган «Крайова»га қарши баҳсда рекорд қайд этишди: мазкур ўйинни «Сан-Сиро»да 65763 томошабин кузатди.

«Милан»даги янгиликлар Италия чемпионлиги учун курашни янада қиздириши тайин. Афтидан, «Ювентус»нинг гегемонлиги тез орада барҳам топадигандек. Мабодо туринликлар яна биринчи ўринни эгаллашни хоҳлашса, эндиликда жиддий рақобатчилари синовидан ўтишларига тўғри келади.

Қизиқарли факт: La Gazzetta dello Sport ходимлари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, чемпионлик «Наполи»га насиб қилиши тахмин қилинган.

Мамлакатнинг етакчи спорт нашри шундай фикр билдираётган экан, демак бизни олдинда бир-биридан қизиқарли қарама-қаршиликлар кутаётгани аниқ.

2. ЕЧЛда тўртта жамоа

УЕФА реалликка кўпроқ эътибор қаратган ҳолда, Европа Чемпионлар Лигасига йўлланма бериш схемасига айрим ўзгартиришлар киритди. Авваллари учта етакчи давлат коэффициентлар жадвалида алоҳида ажралиб туришган бўлса, эндиликда тўртинчи мамлакат - Италия ҳам бонусга эга чиқди.

2018|2019 йиллар мавсумидан «А» сериядан ЕЧЛда уч эмас, балки тўрт вакил қатнашади. Эътиборлиси, уларнинг барчаси турнирни тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлашади.

Тўғри, «Кальчо» етакчилари, айниқса, Чемпионлар Лигасини соғиниб қолган Милан клубларининг мазкур шарт-шароитдан фойдалана олмасликлари эҳтимоли ҳам йўқ эмас, аммо имкониятлар аввалгидан ошгани турган гап.

Бу каби ислоҳотлар Италия футболига катта даромад келтириши муқаррар: мисол учун, ўтган йили ЕЧЛни 1|8 финалда тарк этган «Наполи» якнуда 65,7 миллион евро ишлади.

Бу ҳолатда иштирок, очколар учун белгиланган мукофот пуллари, ҳомийлик маблағлари, чипта сотиш ва трансляциялардан тушган фойда ҳам қўшиб ҳисобланган.

«Ювентус»нинг даромадлари ҳаммасидан салмоқли - 109 миллион. Бир йилдан сўнг энди Италиянинг нақ тўртта жамоаси ўз улушига эга бўлади.

3. Видеотакрорлар тизими

Футболдаги бу янгилик аллақачон Конфедерациялар кубогида синовдан ўтказилиб, унга турлича муносабат билдирилганди. Аммо барибир, қисқа муддат давом этадиган турнир билан Италия ва Германия чемпионатлари ўртасида фарқ бор.

Айнан шу биринчиликлар видеоассистентлар кўмагидан фойдаланишга қарор қилишди.

Айниқса, ҳакамлар билан боғлиқ можаролар тез-тез кузатиладиган «А» серия учун бу айни муддао. Хуллас, голни ҳисобга олиш-олмаслик, пенальти белгилаш, четлатишлар, огоҳлантиришлар бўйича аниқ тўхтамга келишда асқотадиган VAR тизимининг афзалликларига Апенниндаги чемпионат якунлангач, аниқроқ баҳо бериш имконияти туғилди.

4. Юқори сермаҳсуллик

«Катеначчо» юрти ўтган мавсум эски андозадан чиққандек туюлди. Умумий ҳисобда 1123та гол, бошқача айтганда, бир ўйинда ўртача 2,96та тўп киритилиши «А» сериянинг сермаҳсуллик бобида олға интилаётганидан далолат. Бу борада итальянлар кучли бешликда ҳаммани ортда қолдиришди.

Йирик трансферларга ўч АПЛни (1064та гол) ҳам, анъанавий тарзда тўпурарлари бисёр бўлган примерани (1118та гол) ҳам. Франция (991) ҳамда Германия (877) чемпионатлари ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлаверади.

Сиз ҳамон Апенниндаги ўйинларни зерикарли деб ҳисоблайсизми? Ўтган мавсум 380та учрашувдан атиги 19таси, яъни 5 фоизи шундай руҳда ўтди. Бошқа томондан, 7:3 ёки 5:4 каби кам­ёб ҳисоблар қайд этилганига нима дейсиз?

Жорий йил ёзида «А» серия етакчи тўпурарларидан ҳеч бирини қўйиб юбормади. Жеко, Мертенс, Белотти, Игуаин, Икарди - ҳаммалари Италияда қолишди. Кетганлар орасида муҳим ҳужумчилар сирасига Салоҳ ва Муриэлни ҳамда Милан клубларига керак бўлмай қолган Бакка ва Банегани киритиш мумкин.

«Кальчо» уларнинг ўрнини моҳир ижрочилар - Андре Силва, Чалханоглу, Дуглас Коста, келажаги порлоқ Женгиз Ундер ҳисобига тўлдирди. Шундай экан, янги мавсум бизга шиддатли баҳсларни ҳадя қилишига ишонгимиз келади.

5. Мафтункор дербилар

Бир шаҳар вакиллари ўртасидаги қизиқарли ўйинлар - «А» сериянинг «қон-қони»га сингиб кетган. Ушбу учрашувлар ўртоқлик мақомида ўтказилса ҳам мухлисларга завқ бағишлайди.

Энди уларнинг сони яна ортади: Милан, Рим, Турин ва Генуя дербилари сафига Верона ҳам қўшилди. Эҳтимол, бу қарама-қаршилик у қадар жозибали туюлмас, аммо иш­қибозлар диққатини ўзига қаратиши муқаррар.

Нисбатан обрўлироқ «Кьево» ҳамда маҳаллий ишқибозларнинг севимли клуби бўлган «Верона» ўртасида элитада «жон» сақлаш учун кечадиган баҳс - турнир жадвалининг қуйи қисмида асосий интригани яратишини тахмин қилиш мумкин.

Бундан ташқари, бошқа шаҳарлар вакиллари ўртасидаги принципиал ўйинлар ҳам бисёр. Милан жамоалари «Ювентус»га қарши, «Рома» «Наполи»га қарши, «Фиорентина» «Болонья»га қарши ва ниҳоят, Кампанья провинцияси дербиси - «Наполи» дебютант «Беневенто»га қарши. Деярли ҳар бир турда муросасиз беллашувлар нақд.

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:41, 11.09.2017. Ўқилди: 4099 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.