Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европа Лигаси. Бугун «Милан», «Арсенал» ва «Зенит» ўйнайди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Расмий турнирлар / Бошқа турнирлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун Европа Лигасига старт берилади. Бу турнирнинг хурмати баланд, «Манчестер Юнайтед» мухлислари буни тасдиқлашлари мумкин. Ахир айнан мана шу турнирдаги ғалаба якунда Жозе Моуриньони танқидлардан асраб қолди, ёзги трансфер бозорига таъсир ўтказди ва ҳоказо. 

Бугун бошланаётган навбатдаги мавсумда ҳам, айнан ЕЧЛ йўлланмасини ҳам кўнглининг бир чеккасига қўйиб, пойгани бошлаётган жамоалар бор: «Милан», «Арсенал», «Эвертон», «Лацио», «Вильярреал» ва бошқалар шулар жумласидан. Эътиборингизга бугун кўриш шарт бўлган 5 учрашувни тақдим этамиз. Албатта, дидга қараб, бошқа ўйинлар ҳам бор. 

АТАЛАНТА – ЭВЕРТОН (22:00, Матч! Футбол 1)
Европа Лигаси гуруҳлари ичида эътибор қаратишга молик гуруҳлардан бири. Сабаби, бу гуруҳдаги тўрт жамоанинг учтаси кучли бешлик чемпионати вакилларидир. Ёзда бир қатор эътиборли харидларни амалга оширган инглизлар ривожланиш йўлида кейинги босқичга қадам ташлашлари учун Чемпионлар Лигаси йўлланмаси керак бўлиб турибди. АПЛдаги рақобатдан келиб чиқиб, ливерпулликлар бу турнирга ҳам каттароқ эътибор қаратишлари ҳақиқатга яқин. 

«Аталанта» – А Сериянинг чақилмас ёнғоқларидан бири. 27 йиллик танаффусдан сўнг, еврокубокларга қайтиш мезбонлар учун алоҳида байрам бўлса керак. 

ҲЕРТА – АТЛЕТИК (23:59, Матч! Футбол 3)

Кучли бешлик чемпионатлари вакилларидан ташкил топган яна бир жуфтлик.  Ҳар икки жамоа ҳам ўз чемпионатларини ёмон бошлашмади. Мезбонлар таркибида янги юлдуз Метью Леккига алоҳида эътибор қаратишингизни тавсия қиламиз – австралиялик ярим ҳимоячи янги жамоада ҳам ўзини кўрсатишни бошлади ва уч ўйинда учта гол уришга ҳам улгурди. 

Ушбу гуруҳдан Украина ва Швеция вакиллари ўрин олганлар. «Ҳерта» ва «Атлетик»ни бемалол гуруҳ фаворитлари сифатида қайд этиш мумкин. 

АРСЕНАЛ – КЁЛЬН (23:59, Матч! Футбол 1)
«Арсенал» бу турнир учун ярашмай турган бўлса-да, аслида у қадар бегона эмас. 1999/00 йилги мавсум УЕФА кубоги финалида Венгер шогирдлари «Галатасарой»га қарши майдонга тушиб, мағлубиятга учраганди. Шундан бери ЕЧЛда мунтазам иштирок этиб келган лондонликлар бу мавсум Европа Лигасида ғолиб чиқишга ҳаракат қилиб кўришади. 

Умуман олганда, Англияда 6-7та топ клубларнинг ҳосил бўлаётганини эътиборга олсак, ҳар йили Европа Лигаси мавсумида мана шундай жамоаларни кўришга ўрганиб қолсак керак. 

Хабарларга қараганда, Арсен Венгер бир неча етакчи футболчиларга дам берди – Ўзил, Ляказет, Чака, Чех, Косьелни, Уэлбек каби футболчилар бугун майдонга тушишмайди. Лекин уларсиз ҳам «Арсенал» кучли таркиб хосил қилиши шубҳасиз – Уолкотт, Санчес, Жиру ва бошқалар ҳар қандай мусобақани безай олишади. 

«Кёльн» эса Бундеслигани яхши бошламади – 3 ўйин ва 3 мағлубият. 

Айтганча, бу жамоалар 4 йил олдин мавсумолди тайёргарлик турнирида тўқнаш келганди ва «Арсенал» 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. 

АУСТРИЯ – МИЛАН (22:00, Матч! Футбол 2)
Миланликларнинг ҳеч бўлмаса Европа Лигасига қайтганликлари яхши воқеа. Икки юз миллион еврога деярли бутун бир таркибни харид қилган «Милан» саралаш ўйинларини ҳам, А Сериядаги илк турларни ҳам кучли бошлашди. 

Фақатгина сўнгги турдаги Римдаги мағлубият (Лацио – 1:4) кўтаринки кайфиятга бироз соя солди. Монтелла шогирдлари айнан ўша мағлубиятнинг ҳам тасодиф эканини исботлаш, ҳам мухлислар олдида айбларини ювиш учун бугун ғалаба қозонишлари керак бўлади. 

КОПЕНҲАГЕН – ЛОКОМОТИВ (22:00, Матч ТВ)
Европа учун бу афиша оддий кўринади, аммо биз учун ҳамюртимизни еврокубоклардаги ўйинларини кўриш учун имкониятдир. 

Сўнгги турда жамоасига ёрдам бера олмаган Виталий Денисов жамоаси билан бирга Копенҳагенга учиб кетди ва катта эҳтимол билан асосий таркибда ҳаракат қилади. 

Чехия, Молдова ва Дания вакиллари ўрин олган бу гуруҳда «Локомотив» яққол фаворитдек кўриниши мумкин, аммо «Копенҳаген»да ЕЧЛ тажрибаси борлигини ҳам унутмаслик керак.

Қолган учрашувлар

Европа лигаси, 1-тур
22:00да бошланадиган учрашувлар
Вильярреал - Астана (Матч! Наш Спорт)
Фастав - Шериф
Аполлон - Лион
Риека - АЕК Афина
Истанбул ББ - Лудогорец
Ҳоффенҳайм - Брага (Матч! Футбол 3)
Янг Бойз - Партизан
Динамо Киев - Скендербеу (Матч! Арена)
Славия П - Маккаби Т-А

23:59да бошланадиган учрашувлар

Реал Сосьедад - Русенборг (Матч! Арена)
Зюлте-Варегем - Ницца
Витесс - Лацио (Матч! Футбол 2)
Заря - Эстерсунд
Вардар - Зенит (Матч ТВ)
Стяуа - Виктория Плзен
Хапоэль Б-Ш - Лугано
Витория Гимараеш - Ред Булл
Марсель - Коньяспор
Црвена Звезда - БАТЭ (Матч! Наш Спорт)

Манба: kun.uz
Киритилди: 19:24, 14.09.2017. Ўқилди: 5510 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.