Бугун 4 август, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 16 36
2 Бунёдкор 16 30
3 Нефтчи 16 30
4 ОКМК 16 30
5 Динамо 16 30
6 Пахтакор 16 29
7 Навбаҳор 16 27
8 Андижон 16 20
9 Сурхон 16 19
10 Қизилқум 16 18
11 Хоразм 16 17
12 Сўғдиёна 16 16
13 Машъал 16 15
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 16 12
16 Шўртан 16 9

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Машъал 0-1 Пахтакор
16-тур Бухоро 0-2 ОКМК
16-тур Нефтчи 1-2 Бунёдкор
16-тур Сўғдиёна 1-2 Насаф
16-тур Динамо 2-2 Навбаҳор
16-тур Андижон 3-0 Қўқон-1912
16-тур Шўртан 1-3 Хоразм
16-тур Сурхон 0-0 Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 136 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 04.08.2025

      06:30 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      07:25 Д/ф "Один за всех", 1 с. "Лукаку".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Васко да Гама".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Крузейро".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Бразилии. "Сеара" - "Фламенго".
      14:05 Новости футбола.
      14:10 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Сан-Паулу".
      16:10 Новости футбола.
      16:15 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Гремио".
      18:15 Новости футбола.
      18:20 Кубок Италии. Финал. "Болонья" - "Милан".
      20:20 Новости футбола.
      20:25 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Крузейро".
      22:25 Новости футбола.
      22:30 Чемпионат Бразилии. "Сеара" - "Фламенго".
      00:30 Новости футбола.
      00:35 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Сан-Паулу".
      02:35 Новости футбола.
      02:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      03:50 Новости футбола.
      03:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Жувентуде". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 04.08.2025

      05:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. Финал.
      07:00 "География спорта". Липецк.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Бильярд. "BetBoom Суперлига" в Москве.
      09:35 Д/ф "Сёстры Уильямс".
      10:30 Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. 10 км.
      13:15 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 5 на автодроме "Игора Драйв".
      14:05 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Соло.
      16:55 "Культовые".
      17:20 Бильярд. "BetBoom Суперлига" в Москве.
      19:00 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      21:50 "Физруки. Будущее за настоящим".
      22:25 Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. 10 км.
      01:05 "Культовые".
      01:35 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Соло.
      04:25 "Страна спортивная".
      04:40 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 04.08.2025

      05:00 Новости.
      05:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Локомотив-Пенза" - "ВВА-Подмосковье" (Монино).
      07:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 5 на автодроме "Игора Драйв".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Ульяна Баташова.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Взойди на свой Олимп".
      17:05 "Лучшие из лучших".
      17:35 Новости.
      17:40 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Тацуро Тайра против Юн Сун Пака.
      19:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "Ротор" (Волгоград) - "Енисей" (Красноярск). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:20 Профессиональный бокс. Оскар Де Ла Хойя против Бернарда Хопкинса. Бой за титул абсолютного чемпиона мира в среднем весе.
      02:25 "Культовые".
      03:25 "Вы это видели".
      04:25 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 4 на автодроме "ADM Raceway".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 04.08.2025

      06:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      07:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.
      09:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      11:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      14:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.
      14:40 LIVE Велоспорт. Тур Польши. Этап 1. Прямая трансляция.
      20:00 Маунтинбайк. "Гоночные велосипеды", 4 эп.
      20:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 7. Pitz Alpine Glacier Trail в Пицтале, Австрия.
      21:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 6 на трассе Хунгароринг, Венгрия. Гонка.
      22:15 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      23:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 7. Pitz Alpine Glacier Trail в Пицтале, Австрия.
      01:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 1.
      03:00 Снукер. Чемпионат Великобритании в Йорке. Финал.
      04:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбек футболи қачон «одам» бўлади?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболга қизиқмайман, деб айта олмайман. Вақт бўлганида, ёки вақтлироқ кўрсатилса, Англия ва Испания чемпионатларини кўриш жону дилим. Ўзбекистон чемпионати ўйинларини кўрмай қўйганимга анча бўлган. 90-йилларда Ўзбекистон кубоги мусобақасининг финалида Қўқоннинг «Темирйўлчи» ва Фарғонанинг «Нефтчи» жамоалари куч синашадиган бўлди. Мен ўшанда қўқонликлар мураббийи билан суҳбатда бўлдим. «Агар бизга ҳокимият мукофот пулларини қилиб бермаса, биз ўйинни ютқазиб берамиз» деб очиқ айтган гапларидан кейин Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги ўйинларидан ҳафсалам пир бўлган. Шундан кейин ҳам бот-бот Ўзбекистон чемпионати ўйинларида келишилган ўйинлар борлиги ҳақида ҳамма жойда, ҳатто оммавий ахборот воситаларида ҳам таъкидланиб турилади. 

Лекин, бирор марта шу пайтгача, бирор ўйин таҳлили бўйича кимдир жавобгарликка тортилгани, ҳатто бу масала масъулиятли орган, яъни Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан  жиддий тарзда кўриб чиқилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Қачонлиги эсимда йўқку, бир куни Ахбор Имомхўжаев ўғилларидан бирининг жонли эфирда олиб борган «Футбол шарҳи» кўрсатувини кўриб қолдим. Кўрсатув меҳмонига, бир пайтлар Ҳиндистон терма жамоасига мураббийлик қилган,  менимча айни пайтда ФИФА услубчиси бўлиб ишловчи Ислом Аҳмедовга «Нега Ўзбекистонга келиб бирор бир жамоага мураббийлик қилмайсиз?» деб савол беришди. Шунда Ислом Аҳмедов «Бугугунги кунда Ўзбекистондаги жамоаларда қайси футболчи ўйнашини футболга алоқаси йўқ мансабдор кишилар ҳал этмоқда, мен бундай шароитда Ўзбекистонда ишлай олмайман», деб жавоб бергани эсимда. Менимча ҳозирги кунда ҳам шундай саволга таниқли футбол мутахассиси яна худди ўшандай жавоб қайтарса керак. Ўзбекистон терма жамоаси эса мамлакатимиз футболининг кўзгуси, унинг ўйинларига қараб мамлакат футболининг қай аҳволда эканлигини билиб олиш мумкин. Айтмоқчи бўлганим, терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати финал ўйинларига бора олмаслиги бошдан бош маълум эди. Хитой ва Корея жамоалари билан бўладиган ўйинлардан аввал жамоа ўйинини, унинг тренери Бабаяннинг нотўғри тактика танлаб ўйинга мутлақо яроқсиз бўлган Сергеев, Лобанов каби «ўйинчиларни» майдонга тушираётгани, уларни туширишдан мураббийнинг асосий мақсади уларни бирор бир хорижий клубга пуллаш эканлигини роса ёзишди. Терма жамоани Жаҳон чемпионати ўйинларида кўришнинг ягона усули жамоа мураббийини зудлик билан алмаштирилиши эканлигини роса таъкидлашди. Футболимизга мутасадди катталар бу чиқишларга заррача ҳам эътибор қилмадилар. Бабаян бечора мухбирлардан хорижга қочди. Федерация катталари жонли матбуот анжуманига ҳеч нарсага масъул бўлмаган мутасаддиларни жўнатишди. Ўшандаёқ навбатдаги чемпионат ўзбек футболчиларисиз ўтиши аниқ бўлиб бўлганди, менимча. Ишқибозлар ишқибоз эканда, яна умид қилишди. Хитой ва Кореяни мағлубиятга учрата олса Бабаянга бундан кейин ҳам «чидайверамиз» дейишгача боришди. Бироқ... Мўъжиза рўй бермади. Ўша футбол, ўша ўйинчилар, ўша тактика, ўша баҳоналар...

Тўғриси, ўйинчиларимизнинг майдондаги аҳволларини кўриб раҳмим келди. Ўйин бошиданоқ уларнинг кўзидаги қурқув ва хавотирликдан, ҳаракатларидаги мажолсизликдан учрашув тақдири аниқ эди. Ва кутилганидек натижа бўлди. Биласизми, ўйиндан сўнг айрим ўйинчиларнинг йиғиси ҳам сохтадек туюлди менга. Ярашмаган йиғи эди бу. Бир пайтлар қўшни синфга баскетбол ўйнаб ютқазганимизда, роса йиғлаганмиз. Ҳеч кимдан уялмай йиғлаганмиз. Бизни ҳатто рақибларимиз ҳам юпата бошлашган. Сабаби ўша йиғимиз ҳақиқий йиғи эди, роса жон бериб ўйналган ўйин мағлубиятидан кейинги алам кўз ёшлари эди. Футболчиларимиз эса ўзбек жамоатчилигидан қўрқиб йиғлашгандек туюлди, менга. Қолаверса, шу ўйин билан Россияга бориб йиғлагандан кўра, ҳозир йиғлаб олган ҳам маъқулроқ ўзи.

Мағлубиятдан сўнг ижтимоий тармоқларда мураббий ва ўйинчиларимизни, федерация раҳбарларини «роса дўппосладик». Энди кўзимизни очиб ишимизни, хусусан, мамлакатимизда футболни ривожлантириш масалаларини тўғри йўлга қўяйлик, ҳамма нарса шаффоф ва аниқ бўлсин, янаям қолаверса, Федерация раҳбарияти ва бош мураббий  ҳисобот беришсин, деб  аюҳаннос солдик. Оқибати нима бўлди? Яқинда бўлиб ўтган ҳисобот ва сайлов анжумани совет даврларида бўлгани каби намунали тарзда, биргина номзод билан ўтказилди. Эътиборлиси, мамлакатда ҳатто мамлакат Президенти сайловлари муқобиллик асосида ўтказилган бўлсада, Футбол Федерацияси раҳбари шундай тайинланиб қўяқолинди. Мамлакатимиз  Футбол уюшмаси жамиятимиздан айро ҳолда, ўз хоҳишига кўра ишлаш ва қарорлар қабул қилишни ўзига эп кўра оладиган ташкилот эканлигини яна бир бор исботлади.  Эскилар ҳеч қандай ваъда бўлмаганини, ҳамма нарса муваффақиятли ва яхшилигини гапириб, янгиларга журналистларнинг танқидларига бефарқ бўлмасликни тавсия этишди. Шу билан ўзбек футболининг яқин 15 йиллик тарихига «шонли» якун ясалди. Демак, ҳаммаси тўғри бўлган. Ҳаммаси шундай бўлиши керак эди. Ва энг қўрқинчлиси, ҳаммаси шундай бўлиб қолиши ҳам мумкин. Ачинарлиси, журналистларимиз ҳам воқеликни шундай қабул қилишди. Яна жимлик. Эртага ҳеч нарса бўлмагандек, яна бўм – бўш стадиондаги «Тошкент дербиси» ҳақида ёзиб кетаверамиз. 

Шунинг учун ҳам терма жамоамиз мағлубиятидан унчалик ҳам хафа бўлмадим. Шундай саралаш шундай якун топишини билардим. Хафа бўлган жойим, саралашдан тўғри хулоса чиқармаганимиз. Англия премьер-лигасида энг охирги ўринни олган жамоа ҳам катта молиявий мукофот олар экан. Улар футболни ҳақиқий бизнесга айлантиришди. Ҳалол ўйинлар, ҳалол раҳбарлик, ҳалол муносабат принциплари ҳамма фойда оладиган, муҳими, футболдан ҳамма завқ оладиган тизимни яратди. Футбол ўйини у ерда ҳақиқий байрам. Бизда эса, бу ўйин фақат айрим футбол функционерларигагина байрам. Фақатгина айримлар учун молиявий завқ олиб келяпти. Футбол ишқибозларига эса фақат дард ва алам. Роналду, Месси, Мбаппеларнинг сотув нархидан бошлаб, оладиган ойлиги, оила аъзолари, тўлаган ёки тўламаган солиқларигача яхши биламиз. Ўзбек футболчилари ўқитувчи ва шифокорларимиздан қанча кўп олаётганларини эса билмаймиз ёхуд ёза олмаймиз.

Ўзбек футболида ҳам ҳақиқий ошкоралик бўлса, чала демократиядан воз кечилса, таниш билишчилик ва коррупцияга барҳам берилса, ишончим комил, нафақат Осиё, балки Европа ва Жанубий Америка жамоаларини ҳам мағлубиятга учрата оладиган потенциалимиз бор. Федерациянинг янги раҳбариятидан ҳам шундай ўзгаришларни кутиб қоламиз. Зеро, ишонч,муҳаббат сўнганидан кейин ҳам умид яшайвераркан. 

Бурхон Шерматов, футбол мухлиси.

Манба: kun.uz
Киритилди: 15:29, 16.09.2017. Ўқилди: 9793 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.