Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФФ раҳбари Умид Аҳмаджоновнинг матбуот анжуманида сўзлаган маърузаси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бугун, 27 сентябрь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг янги раҳбарияти билан илк марта матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда ташкилот раҳбари Умид Аҳмаджонов нутқ сўзлади.

Ассалому алайкум ҳурматли журналистлар!

Бугун федерациянинг ҳисобот сайлов конференцияси ўтганига 15 кун тўлди. Шу вақт ичида биз Ўзбекистон футболининг 2018-2022 йилларга мўлжалланган ривожлантириш дастурини охирги бобини ёзиб битирдик. Унда кейинги 4 йил ичида қилиниши керак бўлган энг муҳим масалалар акс этади. Бизнинг ишчи гуруҳимиз ушбу дастурнинг лойиҳасини сизга танишиб чиқиш учун тақдим этаяпти.

Қисқача қилиб айтишим мумкинки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси катта ислоҳотлар остонасида турибди. Ислоҳотларни амалга ошириш гуруҳи ишни бошлаш учун қулай нуқта – устувор масалаларни аниқлаб олган бўлиб, биз футболни кўтариш учун ана шу нуқтадан янги манзил сари йўлга тушамиз.

Устувор масалалар ҳақида биз жамоатчиликка хабар бердик. Лекин, бугун мен бу масалаларни яна бир бора алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

Биринчиси, миллий терма жамоага бош мураббий тайинлаш масаласи бўлиб, ҳозирда ушбу жараён давом этаяпти.

Иккинчиси,келишилган ўйинларга қарши курашишни янги босқичга олиб чиқишдан иборат. Бунинг учун Ўзбекистон Футбол Федерациясида янги жамоа иш бошлаяпти, деб бугун мен бемалол сизга айта олишим мумкин.

Учинчиси,футболимиздаги таниш-билишчилик ва уруғ-аймоқчилик каби иллатларга қарши курашишдир. Мен тўғри тушунаман, агарда бу спортчилар оиласи бўлса ва улар ҳақиқатан ҳам ўз жойларига муносиб бўлишса, марҳамат. Лекин, шундай ҳолатлар борки, бу футболимизнинг илдизига болта уради. Биз мана шундай ғирромлик ва қинғирликдан тозалаш учун алоҳида мутахассислар гуруҳини жалб қилдик.

Тўртинчиси,федерация ишини шаффофлаштиришдир. Бу билан биз ишқибозларнинг федерацияга бўлган ишончи ва ҳурматини қозонишни ният қилганмиз. Чунки, биз учун халқнинг федерация ҳақидаги фикри жуда муҳим. Ҳаммага ёқишнинг иложиси йўқ, лекин салбий фикрларни йўқотиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Бешинчиси, чипталар савдосини ислоҳ қилиш қилиш бўлиб, бунда биринчи рақамли вазифа электрон чипталар савдосини йўлга қўйишдир. Айнан шу йўл орқали чипталарнинг олиб-сотарлар қўлига ўтиб кетишига қарши курашиш бугунги куннинг устувор вазифаларидан биридир.

Бундан ташқари:

- болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш,
- мураббийлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан ислоҳ қилиш,
- олий лига ва биринчи лига мусобақаларининг савиясини ошириш,
- миллий терма жамоани 2022 йилги жаҳон чемпионатига олиб чиқиш,
- Ўзбекистон Футбол Федерациясини Осиёнинг энг  яхши федерацияларидан бирига айлантириш,
- барча жаҳон чемпионатларида иштирок этишга эришиш,
- оммавий футболни янги босқичга олиб чиқиш,
- бутун Ўзбекистон бўйлаб футбол ўйнашни янада оммалаштириш ва осонлаштириш, ишқибозларнинг стадионларга келиб ўйин томоша қилишлари учун зарур шароитларни яратиб бериш

каби бошқа вазифалар ҳам борки, буларнинг бари Ўзбекистон Футбол Федерациясининг ривожлантириш дастуридан ўрин олган.

Бугун дунё ахборот билан яшаяпти. Замонавий фуқаро бошланаётган кунини ҳам, тугаб бораётган кунни ҳам ахборот олиш билан ўтказади. Ахборот шу даражада муҳим омилки, унинг оқими тугаса ёки тўхтаб қолса, бўшлиқ юзага келади. Шу сабабли ҳам ахборотни ўз вақтида ва тўғри бериш жуда муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Футбол Федерацияси бундан кейин ҳам ахборот бўшлиғига қарши курашиш сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда ишлайди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мамлакатимиз футболини янада кўтариш учун ўз олдига устувор вазифаларни белгилаб олди. Федерациянинг янги жамоаси 12 сентябрь куниёқ ана шу вазифалар устида катта кўламли ишларни амалга ошириб келяпти. Мен ҳозир катта ваъдалар беришга шошилмайман, фақатгина режаларимиз узоқ муддатга мўлжалланганини, қолаверса, мақсадларимиз жиддий эканлигини ишонч билан айта оламан. Биз ишқибозлар билан, халқ билан диалогга доим тайёрмиз ва қилинаётган ишларда уларнинг хоҳиш ва иродаларини ҳам инобатга оламиз.

Дунё тажрибасидан маълумки, раҳбариятнинг ишига баҳо бериш учун оммавий ахборот воситалари 100 кун ўтишини кутишади. Умид қиламанки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳам ана шу 100 кунлик ўта мураккаб даврни яхши босиб ўтади. Бу давр оралиғида Федерацияси ичида ва ташқарисида кўп янгиликлар бўлади. Бу янгиликлар эса Сиз Ўзбекистон Футбол Федерациясидан фахрланишингиз учун амалга оширилади.

Эътиборингиз учун раҳмат.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:37, 27.09.2017. Ўқилди: 8737 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик