Бугун 2 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • 2:0
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • 3:3
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 01.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 01.03.2026 20:15
      • Валенсия
      • 1:0
      • Осасуна
      • 01.03.2026 22:30
      • Бетис
      • 2:2
      • Севилья
      • 02.03.2026 01:00
      • Жирона
      • 1:2
      • Сельта
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Хетафе
  • Суперлига
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Хоразм
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 2:1
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • 2:1
      • Челси

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

АПЛ. "Арсенал" стандарт вазиятлардан киритилган голлар эвазига "Челси" устидан жуда муҳим ғалабага эришди [37]

Месси 900 та голга яқинлашмоқда: Лионель Роналдунинг натижасини такрорлаш арафасида [11]

Эроннинг ЖЧдаги ўрнини БАА ёки Ироқ эгаллаши мумкин: Эрон футбол федерацияси раҳбаридан хавотирли баёнот [10]

Дунёнинг энг яхши футбол клублари рейтинги (2021-2025): Кучли ўнликдан кимлар жой олди? [7]

"Барселона" учун яна бир оғир йўқотиш юз берди [6]

MLS: "Интер Майами" "Орландо Сити" майдонида суперкамбэк амалга оширди, Мессидан дубль [6]

"ПСЖ" билан бўлган "камбэк" қаҳрамони Серхи Роберто "Барса" "Атлетико"ни ютиши учун нима қилиш кераклигини айтди [5]

Месси яна бир тарихий натижани қайд этди [5]

"Манчестер Сити" 60 очкодан маҳрум этилиши мумкин: 115 та айблов бўйича янги тафсилотлар [4]

"Арсенал"нинг март ойидаги ўйинлар тақвими билан танишинг [4]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 26 64
2 Реал Мадрид 25 60
3 Атлетико 26 51
4 Вильярреал 26 51
5 Бетис 26 43
6 Сельта 26 40
7 Эспаньол 26 36
8 Реал Сосьедад 26 35
9 Атлетик Бильбао 26 35
10 Осасуна 26 33
11 Севилья 26 30
12 Жирона 26 30
13 Хетафе 25 29
14 Валенсия 26 29
15 Райо Вальекано 25 27
16 Алавес 26 27
17 Эльче 26 26
18 Мальорка 26 24
19 Леванте 26 21
20 Реал Овьедо 25 17

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Леванте 2-0 Алавес
26-тур Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
26-тур Барселона 4-1 Вильярреал
26-тур Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
26-тур Реал Овьедо 0-1 Атлетико
26-тур Эльче 2-2 Эспаньол
26-тур Валенсия 1-0 Осасуна
26-тур Бетис 2-2 Севилья
26-тур Жирона 1-2 Сельта

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

23 ёшида олий лига жамоасига бош мураббийлик қилган истеъдод эгасини танийсизми?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

23 ёшида олий лига жамоасига бош мураббийлик қилган истеъдод эгасини танийсизми? У ўзидан ёши анчагина катта футболчиларни ўз измига бўйсундира олди, сўзини ўтказди.

Жароҳат сабаб бутсаларини муддатидан анча аввал михга илган Бобур Зуҳриддинов футболдан йироқлашиб кета олмасди. Шу боис ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўришга қарор қилди, аниқроғи, Тошкентнинг «Обод» жамоасида иш бошлади.

Аввалига иккинчи, кейин эса биринчи лигада мувафақиятга эришган клуб кучлилар сафида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. «Обод» ана шу йўлни ёш мураббий Бобур Зуҳриддинов билан бирга босиб ўтди.

Айнан шу мутахассис клубни олий лигага олиб чиқди. Кейинчалик бу клубда бош мураббий вазифасини Рауф Инилеев, Жаъфар Ирисметов бажаришди.

Зуҳриддинов эса Сергей Лушаннинг таклифига кўра «Бунёдкор»га кўчиб ўтди. Бобур «қалдир-ғочлар»нинг иккинчи лигадаги жамоасида ишлади.

Ҳозир эса клуб академиясининг 8 ёшлилар гуруҳига устозлик қиляпти. Мухлислар истеъдодли мураббийни бир зумга йўқотиб қўйишди. Биз Бобур Зуҳриддинов билан учрашиб, ундан айни мавзу юзасидан интервью олдик.

- Бобур, футбол мухлислари бир зумга истеъдодли мураббийни йўқотиб қўйишди. Бугунги кунда нималар билан машғулсиз?

- Аввало, бизни унутмаганингиз учун раҳмат. Фаолиятимга келадиган бўлсам, бугунги кунда «Бунёдкор» академиясида мураббийлик қиляпман. Саккиз ёшлилар гуруҳига миллионлар ўйини сир-асрорларини ўргатяпман. Албатта, болалар билан ишлашнинг ўзига яраша қи-йинчиликлари бор экан. Уларнинг характери турлича бўлади, шу боис мураббийдан катта сабр талаб қилинади. Керак пайтда кичкинтойларнинг инжиқликларига чидаш керак. Баъзида қаттиққўлликни ҳам унутмаслик лозим. Бу ёшдагилар ўйинқароқ бўлишади. Асосийси, уларга футболдан сабоқ бериш шахсан менга ҳузур бағишлаяпти. Умуман олганда, ҳозирги ишимдан тўлиқ қониқяпман.

- «Обод»ни бошқарган пайтингизда хорижлик ҳамкасбларингизнинг иш услубларини ўрганишга ҳаракат қилардингиз. Интервьюларингизда кўпроқ Андре Виллаш-Боаш, Жозе Моуриньонинг фаолиятини кузатаман, дегандингиз. Айнан шу нарсани, яъни хориж методикасини болалар футболига ҳам татбиқ этяпсизми?

- Бугунги кунда «Бунёдкор» академиясида болалар футболини янгича тизимга ўтказиш бўйича иш олиб бориляпти. Табиийки, бунда ўргатиш жараёнида ўқув методлари ҳам ўзгаради. Академиядан бошлаб то асосий жамоагача пирамида шаклида бир тизимга ўтказилади.

- Ҳозирда ҳатто 3 ёшдан ҳам болаларни футбол мактабларига қабул қилишяпти. Замонавий футбол тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда хоҳловчиларни неча ёшдан тўгаракларга қабул қилган маъқул, деб ҳисоблайсиз?

- Шахсий фикримча, энг мақбул вариант - 6 ёш. «Бунёдкор» академиясининг энг ёш гуруҳи ҳам шу ёшдаги болалардан иборат. Бундай даврда шогирдингиз сиз ўргатган нарсаларни қабул қилишда қийналмайди. Уч яшарлилар эса ҳали ўзи нима қилаётганини билмайди. Балки сиз айтган гуруҳларда ўйинга асосланган ноанъанавий усуллардан фойдаланиш орқали болада футболга бўлган меҳрни уйғотишаётгандир?! Лекин шахсан мен бу ёшдан футбол билан шуғулланишни тавсия қилмасдим. «Бунёдкор» академияси мураббийлари маш-ғулот чоғида болаларнинг бир жойда туриб қолмасликлари учун ҳаракат қилишади. Тарбияланувчилар бир ярим соатли машғулот пайтида мунтазам равишда ҳаракатда бўлишлари шарт. Биз мураббийлар шу нарсани таъминлашга эътибор қаратяпмиз.

- Дастлаб ҳамма хоҳловчилар футбол гуруҳларига қабул қилинади. Улардан футболчи чиқиш ёки чиқмаслигини аниқлаш учун қанча вақт талаб этилади?

- Юқорида «Бунёдкор» академиясига 6 ёшдан болаларнинг қабул қилинишини айтиб ўтдим. Улар бу ерда икки йил мобайнида 8 нафар мураббийдан футбол сир-асрорларини ўрганишади. 8 ёшга тўлгач эса имтиҳон топширишади. Бу жараёнда энг яхши 25 нафар бола саралаб олинади. Шундан сўнг энг кучлилар билан машғулот ўтказиш давом этади.

- 23 ёшингизда «Обод» бош мураббийи сифатида олий лигада дебют қилгансиз. Бу даврда ўзидан ёши анчагина катта футболчиларни майдонга бошлаб тушиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Умуман, бу чорловни қандай қабул қилгансиз? Ҳаяжон, босим бўлгандир?

- Албатта, бўлган. Биринчи лигада «Косонсой» жамоасига қарши кечган учрашувда бош мураббий сифатидаги дебютимни нишонлаганман. Биласизми, биринчи бўлим якунланганидан сўнг стадиондан чиқиб кетмоқчи бўлганман. Чунки босим жуда кучли эди. Шунда клуб раҳбарларининг қўллаб-қувватлаши сабаб фикримдан қайтганман. Улар «Ҳаммаси яхши бўлади, биз сенга ишонамиз», дейишган. Бу эса менга жуда қийин вазиятда далда бўлган. Ўша мавсумни юқори нотада ўтказиб, олий лига йўлланмасини қўлга киритганмиз. Муваффақиятимиз замирида жуда аҳил жамоанинг шакллангани мужассам эди. Футболчилар бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишарди. Клуб раҳбарлари ҳар томонлама ёрдам беришган. Муҳими, футболчиларнинг аксарияти ёш бўлиб, энг кучга тўлган, жисмонан бақувват ва айни югурадиган пайти эди. Ана шу мен санаб ўтган омиллар туфайли олий лига йўлланмасини қўлга киритганмиз.

- Элитадаги биринчи ўйин қандай кечган?

- Илк учрашувни ҳеч қачон эсдан чиқармайман. Меҳмонда «Қўқон-1912» жамоасига қарши кечган. Стадионга жуда кўп мухлис келганди. Ўша баҳсда биз 0:1 ҳисобида ютқазганмиз. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, менга ўйин маъқул келганди. Футболчилар кучли рақибдан ҳеч ҳам ҳайиқмай ҳаракат қилишган. Олий лига ҳарорати қанчалик юқори эканлигини биринчи учрашувдаёқ сезганман. Қуйи дивизиондан катта фарқ қилишини тушуниб етдим. Тўғрисини айтсам, ўйин бошланиши олдидан ҳаяжон бўлмаган. Фақат бир нарсадан қўрққанман, у ҳам бўлса нотўғри қарор чиқариб қўйишдан. Чунки бундай ҳолат рўй берса, футболчилар мени асло кечиришмасди.

- Машғулот чоғида ўйинчиларнинг муносабати қандай бўлди? Чунки футболчиларнинг айримларидан ёш жиҳатидан кичик, баъзилари билан тенгдош бўлгансиз. Улар топшириқларингизни жиддий қабул қилишганми ёки менсимаслик ҳолатларини ҳам сезганмисиз?

- Йўқ, бундай ҳолатлар кузатилмаган (кулади). Аҳил жамоа йиғилгани учун ишлаш осонроқ кечган. Ноқулай вазиятларга замин яратмаслик учун ҳар бир машғулотни қизиқарли ўтказишга ҳаракат қилганман. Уларнинг ҳатто гапиришларига ҳам фурсат бермасдим. Биринчи ва иккинчи машқнинг ўртасида умуман нафас ростлашга вақт қолдирмасдим. Жисмоний юкламалар жуда ҳам кучли бўлган. Балки шунгадир, машғулотдан сўнг гаплашишга вақт топилмасди. Умуман олганда, футболчиларимизнинг ҳаммаси профессионал бўлиб, ўз ишларига тўғри ёндашишарди. Улар билан майдондан ташқарида дўст, унинг ичида мураббий сифатида гаплашардим. Футболчиларнинг ўзлари ҳам худди шундай муносабатда бўлишарди.

- Сир эмаски, ўзбек футболида мураббийлар кўпроқ жисмоний тайёргарликка эмас, аксинча, тўп билан муомалага эътибор қаратишади. Бунинг натижасида футболчиларимиз 90 дақиқа бир маромда ўйнай олишмайди. Миллий терма жамоамиз бунга яққол мисол бўла олади. Мағлубиятга учраган ўйинларида асосан 85-дақиқадан сўнг ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. Шахсан сиз мураббийлик фаолиятингизда кўпроқ нималарга эътибор қаратасиз?

- Ўзимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, ҳужумкор футболни яхши кўраман. Биринчи лигада ишлаб юрган кезларим «Обод»нинг бош шиори ҳужум бўлган. Шу сабаблими, рақиб жамоаларни ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этганмиз. Элитага чиққанимиздан сўнг фикрим бироз ўзгарди ва бунинг натижасида ўйин тактикасига ҳам ўзгартириш киритдик. Яхши ҳимояга эга бўлмаган жамоанинг ҳужумкор ўйин намойиш этиши мантиқсизликдан ўзга нарса эмасди. Футболда ҳар бир узатма аниқ бўлиши шарт. Тўпни тўғри назорат қила оладиган жамоанинг муваффақиятга эришиш эҳтимоли ортади. Бизда айнан шу жиҳатларда оқсаш кузатиляпти. Футболчилар кўпроқ тўпсиз ҳаракат қилишгани боис, баҳснинг сўнгги дақиқаларига бориб чарчаб қолишяпти. Демак, жисмоний тайёргарликка алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу менинг шахсий фикрим. Тажрибали мураббийларнинг футбол қарашлари бироз бошқача бўлиши ҳам мумкин.

- Ўйлашимча, футболчиларимиз тўпни тезроқ ўзларидан соқит қилишга интилишади, ҳужумга ўтишга қўрқишади. Бу борада фикрингиз қандай?

- Футболчиларимизнинг ҳаракатлари ва бунга мураббийларнинг қандай муносабат билдириши хусусида нимадир дея олмайман. Аммо ўзимнинг қарашларим ва кузатишимдан келиб чиқиб шахсий фикримни билдираман. Сиз айтган ҳолатнинг ҳаммаси машғулотдаги иштирок билан узвий боғлиқ. Агар футболчи шуғулланиш жараёнида ҳужумкор тактикага асосланган ҳаракатларни бажарса, ўйин вақтида истаса-истамаса, шунга ўрганади. Яъни фақат олдинга интилади. Мабодо, акси бўлса, беллашув чоғида ҳам ўша манзарага гувоҳ бўламиз. Демак, футболчининг қандай тактика асосида ўйин кўрсатиши мураббийга боғлиқ. Футболчи ҳар доим жамоа устозининг кўрсатмаларига таянади.

- Ўз машғулотларингизда айнан ҳужумкор футбол тарафдори бўлгансиз, шундайми?

- Ҳа. Футбол мухлислар учун ўйналади. Агар бунинг акси бўлса, майдонга чиқмаган афзал.

- Элитада ишлашни қўмсаётган бўлсангиз керак?

- Албатта. Хоҳиш жуда баланд. Олий ва биринчи лига жамоаларида ишлаш истагидаман. Ҳаммасини вақт кўрсатади, бунга ҳали улгураман.

- Мураббийлик курсларида таҳсилни давом эттирасизми?

- Ҳозир менда «С» лицензияси бор. Насиб қилса, бир ойлардан сўнг «В» гувоҳномаси учун ўқув курслари бошланади. Навбати билан «А» ҳамда PROга ҳам ўқиш ниятим бор.

- Хорижлик ҳамкасбларингиздан кимларни кузатиб борасиз?

- Италиялик мураббийларнинг иш услубига бефарқ эмасман. Боиси, улар ҳар бир нарсани майда деталларигача ўйлаб, кейин қарор чиқаришади. Машғулотлари ҳам шу асосда тузиб чиқилади.

- Хитой термасига қарши кечган баҳсда Марчелло Липпининг ҳаракатлари ва ўйинга танлаган тактикаси фикрингизга тасдиқ бўла олади...

- Менга ўша учрашувда Липпининг бир қарори маъқул келди. У ҳам бўлса, биринчи навбатда, миллий жамоамиз сардори Одил Аҳмедовни зарарсизлантиришга эътибор қаратди. Шу тариқа термамиз ўйини кучсизланди. Натижа эса ўзингизга аён. Хуллас, мураббийнинг топқирлиги хитойликларга қўл келди.

- Шу ўринда ўзингизнинг мураббийларингиз ҳақида ҳам маълумот берсангиз...

- Футболнинг илк сабоқларини Красногоров Николай Васильевичдан ўрганганман. Бу инсондан бир умр миннатдорман. Кейинчалик Александр Волков, Вадим Шокиржоновичдан сабоқ олдим. Афсуски, 20 ёшимда жароҳат сабаб футболчиликдан кетдим.

Фаолиятимнинг асосий қисми «Бунёдкор»да ўтди. Биринчи лига, ўринбосарлар жамоасида тўп сурдим. Лекин элитада ўйнаш насиб қилмади. Мураббийлик фаолиятим жуда қизиқ бошланган. Каттагина завод жамоасида мураббийлик қилардим.

Бу муассаса «Обод» стадиони яқинида жойлашгани учун бир кун клуб мутасаддилари кўриб қолишди. Машғулотларни қизиқарли тарзда олиб бораётганим учун мени ишга таклиф қилишди. Ўшанда Дониёр Ҳасанов бош ташаббускор бўлганди.

Бахтли тасодиф туфайли мураббийлик фаолиятим бошланди. Кейинчалик Дониёр қўл остимда футбол ўйнади. Бугунги кунда у «Қўқон-1912» жамоасида тўп суряпти.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:51, 28.09.2017. Ўқилди: 5661 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ламин Ямаль 13
4 Барселона Ферран Торрес 12
5 Осасуна Анте Будимир 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.