Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 35-тур

01/01 06:00 Эвертон - Манчестер Сити

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ташкилотчилик ёхуд Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўн бир йилнинг бадалида илк марта Осиё чемпионатида иштирок эта олмайдиган бўлди.

Саудия Арабистонида бўлиб ўтган саралаш мусобақасида Дилшод Нуралиев шогирдлари мағлубиятга учради ва қитъа биринчилиги йўлланмасини қўлга кирита олмади.

Охирги марта бунақа ҳолат 2006 йилда рўй берган эди. Ўшанда ўсмирларимиз (ҳозир улар катта бўлиб қолишган) Сингапурда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан четда қолишган.

ЯҚИН ТАРИХ

Шундан буён кўп сувлар оқиб ўтди ва энг муҳими, яқин тарихда Ўзбекис­тон ўсмирлар терма жамоаси бирор марта ҳам қитъа биринчилигидан четда қолмади. 2008 йилда Роберт Гай бошчилик қилган жамоа Осиё чепмпионати чорак финалига қадар етиб борди. 2010 йилда эса Алексей Евстафеев шогирдлари Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финалига қадар чиқишди. Орадан икки йил ўтиб, Дилшод Нуралиев бош мураббий бўлган таркиб Осиё чемпионига айланди. Шу тариқа футболимиз тарихида илк марта терма жамоамиз қитъа ғолиби бўлди. Афсуски, ҳозирча охиргиси ҳам шу бўлиб турибди.

Шундан сўнг ишлар яна ортга кета бошлади. 2014 йилда Александр Мочинов бошчилигидаги терма жамоа Осиё чемпионати чорак финалида тўхтатилди ва жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолди. Орадан икки йил ўтиб, Темур Олимхўжаев ҳам чорак финалдан чиқиб кетди. Ўшанда бу натижа салкам фожиа сифатида қабул қилинган эди. Аммо билмаган эканмиз, ҳақиқий фожиа бизни энди кутиб турган экан.

ФОЖИА(МИ?)

Ҳозир Дилшод Нуралиев ва унинг жамоаси ҳақида истаганча танқидий фикр билдириш мумкин. Кўтаради. Чунки шунга яраша натижа қайд этди. Аммо мураббий ва футболчилар нечоғлик айбдор? Ҳаммасини уларнинг гарданига ташлаш керакми? Буни энди алоҳида кўриб чиқиш лозим бўлади. Очиғи, шахсан ўзим 16 ёшли футболчиларни яхши билмайман. Улар ҳали олий лига тугул биринчи лигада ҳам кўзга ташланмаган, шундай экан, қандай таниш мумкин? Шунинг учун таркиб ва мураббий танлови ҳақида вазиятдан яхши хабардор бўлганлар гапиргани маъқул. Мен ҳозир бошқа масалага эътиборни қаратмоқчиман.

МАСАЛА

Кўнгилсиз натижада мураббий ва футболчилар қай даражада айбдор бўлса, жамоага яхши шароит яратиб бера олмаганлар ҳам шу даражада айбдор. Ўсмирларимиз учун Саудия Арабистони сафари қай даражада тўғри ташкил этилди? Мана шу масалада анча шубҳа бор. Масалан, саралаш баҳслари 18 сентябрда бошланди, жамоа эса бор-йўғи икки кун қолганда, сафарга чиқди. Ҳозир Тошкентда об-ҳаво бироз салқин, нари борса 25-26 даража илиқ. Ўйинлар бўлиб ўтган Ар-Риёд шаҳрида эса 37 даража жазирама бўлаётганини кўпчилик билса керак. Ҳар ҳолда араб ўлкасининг иссиқ иқлими тилларда достон бўлган. Боз устига у ердаги намгарчиликни инобатга оладиган бўлсак, «ҳаммом» эффектини тасаввур қилиб олиш қийин эмас. Бундай шароитда кўникмаган одам учун югуриш тугул, ҳатто нафас олиш ҳам оғир бўлади. Наҳотки маҳаллий иқлимга кўникиш учун беш-олти кун олдин бориш мумкин бўлмаган?

УЧИШ

Аммо бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Терма жамоа мусобақа ўтадиган шаҳарга етиб боргунга қадар бошидан ўтказган воқеалардан алоҳида китоб ёзса бўлади. Футболчилар Тошкентдан аввал Жиддага учишлари, сўнг Ар-Риёд шаҳрига маҳаллий рейс билан йўл оладиган бошқа самолётга ўтиришлари керак эди. Бироқ чипта олишда бир нарса инобатга олинмаган - рейслар орасида бор-йўғи 2 соатлик тафовут бўлган. Табиийки, жамоа ҳам транзит йўлакчасидан тезда ўта олмаган ва Жиддадан Риёдга учадиган самолётга кеч қолган. Аммо бу жуда катта муаммо эмас эди. Боиси шаҳарлар орасида самолёт қатнови тез-тез амалга ошади ва нари борса 1-2 соатдан сўнг бошқа рейс билан пойтахтга етиб олиш мумкин бўлган.

Лекин нима учундир делегация бошлиғи бошқача қарор  қабул қилади ва узоқ сафарга автобусда чиқишни маъқул кўради. Оқибатда икки кундан сўнг муҳим ўйинда майдонга тушадиган футболчилар автобусда 12 соат (!) йўл босиб, Ар-Риёд шаҳрига етиб келишади. Агар йўлда автобус икки марта бузилиб қолгани ва икки соатга яқин тўхтаб қолганини айтмасак ҳам, 16 ёшли футболчилар дуч келган қийинчиликни тасаввур қилиб олсангиз керак.

Энди бир ўйлаб кўринг, бундай шароитда футболчилар ўйинга қадар тикланиб улгурадими?

ЯНА БИР МУАММО

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:05, 03.10.2017. Ўқилди: 3329 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик