Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба.

      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • 3:0
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • 0:2
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • 2:4
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • 2:0
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • 0:0
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:0
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • 3:1
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 10 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Динамо 11 11
13 Сурхон 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Шевченко: «Туғилган кунимда деярли ҳар доим гол урардим»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Украиналик афсонавий ҳужумчи, Евро-2004нинг энг яхши футболчиси Андрей Шевченко 29 сентябрь куни туғилган айёмини нишонлади.

Footboom эса бундан унумли фойдаланди - айни пайт Украина терма жамоасини бошқараётган Андрей Николаевични табриклаш баҳонасида уни махсус суҳбатга чорлади.

Натижада 41 ёшга тўлган Шева аввалги йилларда туғилган куни қандай ўтгани ҳақида гапириб берди.

— Андрей Николаевич, бу сафар таваллуд айёмингизни қандай байрам қилишни режалаштиряпсиз?

— Футбол майдонида нишонлайман (кулади). Аниқроқ айтсам, бу йилги туғилган куним Тбилисида ўтади. У ерга дўстим Кахи Каладзе таклифига биноан бораман ва хайрия ўйинида майдонга тушаман.

— Демак, яқинларингиз сизни кейинроқ табриклашади...

— Шундай. Шанба куни Киевга қайтаман (суҳбат аввалги ҳафта бўлиб ўтган), эртасига эса Харьковда миллий жамоанинг Косово термасига қарши кечадиган сафар ўйинига қаратилган йиғинни бошлаймиз. Тўғри, яқинда оила даврасида кичик байрам уюштирдик. Гап шундаки, 1 октябрь - ўғлим Александрнинг туғилган куни. Шу муносабат билан болалар кечаси ўтказдик.

- Умуман, туғилган кунингиз шарафига байрам дастурхони ёзишни хуш кўрасизми?

— Унчалик эмас. Ахир доимий сафарлардан бўшамайман, ҳисоб. Ҳа, охирги йилларда бу кунни оилам билан бирга нишонлаш насиб этди. Аммо бунгача одатда сафарлар, ўйинлар ёки қандайдир тадбирлар алоҳида байрам уюштиришга халақит берарди.

— Наҳотки, бирор марта меҳмонларни муайян жойда тўпламаган бўлсангиз...

— Нега энди? Бир неча марта катта байрам дастурхони ёзишга имкон туғилган. Дейлик, кичик юбилей, яъни 25 ёшга тўлганимни Миланда байрам қилганман, кейин «Челси» сафига қўшилиб, таваллуд айёмимнинг 30 йиллик тантаналарини Лондонда нишонлагандим.

— Болалигингизда-чи? Қайси йилги туғилган кун оқшоми ёдингизда муҳрланиб қолган?

— Отам ажойиб совға - ҳақиқий коньки билан сийлаганида, неча ёшда бўлганимни бирданига эслолмайман. Лекин ўша байрамдан кейин ҳар эрталаб уйқудан туришим билан кўл томон югурганим ҳамон хотирамда. Очиғи, ҳаво тезроқ совуши, кўл юзаси музлаши ва конькида учишга имконият туғилишини сабрсизлик билан кутгандим.

— Хўш, туғилган кунингизда неча марта майдонга тушишингизга тўғри келган?

— Тез-тез. Яна қўшимча қилишим мумкин, уларда деярли ҳар сафар гол урганман.

— Шу жойда бироз тузатиш - аслида рақиблар дарвозасини туғилган кунингиз арафасида, яъни 28 сентябрда доимий равишда ишғол қилгансиз...

— Эҳтимол, шундайдир, аммо ўйинлар одатда анча кеч якунланарди ва уйга қайтгунимча туғилган куним бошланарди (кулади). Эсимда, 1998 йили «Динамо» таркибида ЧЛ доирасида «Ланс»га қарши майдонга тушгандик ва ўшанда гол урганман. Бу аниқ! Ўша ўйин айнан туғилган санам арафасига тўғри келганди. Афсуски, голим ёрдам бермаганди - биз якунда енгилганмиз.

— Ўйиндан олдин сизни табриклашганмиди? Базада дейлик, Валерий Лобановскийдан қутлов олганмисиз?

— Албатта! Мураббийимиз бундай нарсаларга жуда эътиборли эди ва ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳар бир футболчини табриклашга вақт топарди. Умуман, фаолиятим давомида мен ўйнаган барча жамоаларда ўзига яраша анъаналарга амал қилинарди. Мисол учун, «Динамо»да байрам сабабчиси торт, сок ва бошқа егуликлар келтирарди. Дарвоқе, «Милан»даги илк тавваллуд айёмим эсимда қолган. Чунки йигитлар алоҳида «сюрприз» тайёрлашганди. Жуда ёқимли ҳолат, ахир жамоа сафига энди қўшилгандим.

— Энг ёрқин туғилган кунни эса «Селтик»ка қарши ўйинда нишонлагансиз, шундайми?

- Ҳа, барчаси кечагидек ёдимда. Ўша куни «Милан» сафида майдонга тушиб, илк дақиқалардаёқ ҳисобни очгандим ва якунда ишончли ғалаба қайд этганмиз. Шунингдек, «Сан Сиро»да «Лечче»га қарши баҳсда «дубл»га эришганим, Гельзенкирхенда ўтган ЧЛ баҳсида гол урганим ҳам эсимда, аммо адашмасам, бу таъкидлаганингиздек, 28 сентябрь кунги ўйин эди. «Динамо» сафида «Камп Ноу»да «Барселона» билан ўйнаганимиз эса бир умрлик хотира. Умуман, туғилган айёмим футбол воқеликларига бой. Тўғри, ўзимга қолса, бу байрамни фарзандларим даврасида нишонлашни кўпроқ истардим...

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:34, 06.10.2017. Ўқилди: 3970 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик