«Челси»нинг собиқ посбони Пётр Чех Лондон клуби дарвозабонлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Дарвозабон сифатида шуни айта оламанки, агар жамоанг қийинчиликларга дуч келса, демак сенда ҳам муаммолар юзага келади. Чунки сен ҳимоясиз қоласан ва зиммангга улкан босим тушади. Бу сенинг ўйинингга таъсир қилиши мумкин, сабаби дарвозабон — жамоавий ишга, атрофидаги одамларнинг ёрдамига ёки мавжуд тизимга боғлиқдир.
Санчес, кўриниб турибдики, жуда катта салоҳиятга эга ва бу айрим ўйинларда яққол намоён бўлмоқда. Сиз унинг қобилиятини, зарбаларни қайтариш маҳоратини ва маълум вазиятлардаги «сэйв»ларини кўришингиз мумкин. Аммо унда устида ишлаши керак бўлган жиҳатлар ҳам бор, масалан — барқарорлик. Шундай ўйинлар бўладики, у аниқ нотўғри қарорлар қабул қилади ва дарвозабон сифатида бу қарорлар жуда кўзга ташланиб қолади.
Филип Йоргенсен билан боғлиқ вазият эса қизиқ. Унга бир-икки марта асосий таркибда тушиш имконияти берилган ҳар сафар, у жароҳат олиб қолди ва ҳаммаси у хоҳлагандек кечмади. Уларнинг иқтидоридан келиб чиқиб айтсам, «Челси» уларни сотиб олганидан ҳайрон эмасман, лекин менимча, жамоа улардан максимал даражада фойдалана олмаяпти», — деди Чех The Athletic нашрига берган интервьюсида.
Айни дамда «Челси» Англия чемпионати турнир жадвалида 34 турдан кейин 48 очко жамғариб, тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).