Серхио Рамоснинг учинчи фарзанди дунёга келади
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамоснинг учинчи фарзанди дунёга келиши кутилмоқда.
"Шуни маълум қилмоқчиманки, биз учинчи марта ота-она бўламиз. Биз жуда ҳам ҳаяжондамиз ва бахтлимиз. Қувончимизга шерик бўлаётганингиз учун раҳмат", - дея ёзди Рамос ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига.
Серхио Рамос ва испаниялик таниқли телебошловчи ҳамда модель Пилар Рубио ҳозирда икки нафар ўғил — 3 ёшли Серхио ва 2 ёшли Маркони тарбиялашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Реал"нинг бош юлдузи Криштиану Роналду ҳам тез орада ота бўлади. Испания ОАВ тарқатган хабарга кўра, Жоржина Родригес қиз фарзандни дунёга келтириши кутилмоқда.
Манба: football24.ua
Киритилди: 08:13, 08.10.2017. Ўқилди: 6369 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар