Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Равшан Ҳайдаров: «Гуруҳда савия жиҳатидан тенг жамоалар йиғилди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Олимпия терма жамоаси / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хитойнинг Чанчжоу шаҳрида бугун, 24 октябрь куни U-23 Осиё чемпионати–2018 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-23 термаси “А” гуруҳидан жой олди. Гуруҳ босқичида жамоа Хитой, Қатар ва Уммон билан куч синашадиган бўлди. 

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қуръа натижаси, жамоалар салоҳияти ва гуруҳдаги вазият ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Хитой терма жамоасининг мезбон сифатида иштирок этишини ҳисобга олмаса, гуруҳда савия жиҳатидан тенг жамоалар йиғилди, дейиш мумкин”, –деди  Равшан Ҳайдаров ЎФФ матбуот хизматига. “Хитой ва Қатар ёшлари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик ва уларнинг қандай салоҳиятга эга жамоа эканлигини биламиз. Уммон эса саралаш баҳсларида Эрон гуруҳда қолдириб, Осиё чемпионати финал босқичига чиқа олди. Бу ҳам уларнинг кучли жамоа эканлигидан далолатдир”.

“Умуман олганда, мусобақада ҳар жиҳатдан тенг кучга эга жамоалар иштирок этади ва уларнинг имкониятларини деярли бир хил. Барчаси жамоаларнинг мусобақага қандай кайфиятда ва қай тарзда тайёргарлик билан келишига боғлиқ. Бу ёшдаги терма жамоалар орасида кимнидир фаворит ёки аксинча аутсайдер дейиш мушкул.

Ушбу мусобақа жуда кўп футболчилар учун миллий терма жамоага трамплин сифатида хизмат қилади. Бизнинг терма жамоа футболчилари учун ҳам мусобақа жуда муҳим аҳамият касб этади. Айнан шу мусобақа орқали улар миллий терма жамоага муносиб эканликларини исботлашга ҳаракат қилишади”.

Маълумот учун, U-23 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 8–27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БААда бўлиб ўтган саралаш босқичи “D” гуруҳида 1-ўринни эгаллаган ҳолда Хитойдаги Осиё чемпионати–2018 мусобақасига йўлланмани қўлга киритганди. 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:57, 24.10.2017. Ўқилди: 3444 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик