Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: «Асосий дарвозабонларнинг йўқлиги сезиляпти»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Биринчи даврани юқори савияда ўтказган пойтахт вилоятининг «Олмалиқ» жамоаси чемпионат якунланишига бешта тур қолган бир пайтда турнир жадвалида ўзига мос бўлмаган ўринни эгаллаб турибди.

Ваҳоланки, Виктор Кумиков шогирдлари оралиқ танаффусга 24 очко жамғарган ҳолда 4-ўринда чиқиб кетишганди. Олмалиқликлар ҳал қилувчи босқичнинг 9та ўйинида 8 очко (25-тур қўшилмаган) тўплашди, холос.

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, жамоа иккинчи даврада ўз имконияти даражасида ўйин намойиш эта олмаяпти.

Биз 25-тур учрашуви олдидан «Олмалиқ»нинг тажрибали ҳимоячиларидан бири Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровдан интервью олдик.

- Абдуқаҳҳор, «Олмалиқ» иккинчи даврада ўз имконияти даражасида ўйин намойиш этолмаяпти? Клубга кўз тегдими ёки муваффақиятсиз иштирокнинг бошқа сабаблари борми?

- Ўзимиз ҳам ҳайронмиз, умуман ўйинимиз қовушмаяпти. Насиб қилса, ҳаммаси ўз жойига тушиб кетади.

- Лекин мавсум якунланишига бор-йўғи 5та тур қолди. Ғалвирнинг айни сувдан кўтариладиган пайти. Қимматли очколарни йўқотиб қўймадингларми?

- Тўғри, ортда қолган ўйинларда, айниқса, иккинчи даврада қимматли очколарни йўқотдик. Қолган бешта баҳсда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.

- Сабаб фақат жамоанинг ўйини қовушмаганидами? Ҳолатни мураббийлар билан биргаликда муҳокама қиляпсизларми? Улар нима дейишяпти?

- Бошқа сабабини кўрмаяпман. Жамоада ҳамма нарса аъло даражада йўлга қўйилган. Маош ва мукофот пулларини вақтида оляпмиз. Ҳар бир ўйиндан кейин мураббийлар бошчилигида учрашувни таҳлил қиляпмиз. Хато ва камчиликларимизни айтиш-япти.

- «Олмалиқ» ўз майдонида «Нефт-чи»га ютқазиб қўйди. Буни ҳеч ким кутмаганди. Жамоангиз ўша куни мағлубиятга лойиқмиди?

- Йўқ, умуман муносиб эмасдик. Мазкур баҳсга жиддий ҳозирлик кўргандик. Мабодо, «Нефтчи» билан ўйин-да дуранг қайд этилса ҳам, буни мағлубиятдек қабул қилардик.

Афсуски, якунда очкосиз қолдик. Омад биздан очиқчасига юз ўгирди. Тўп дарвозага киришни истамаса қийин экан. Қулай вазиятларни кўкка совурдик.

- «Олмалиқ» биринчи даврада анча ёрқин ўйин намойиш этганди. Балки футболчилар чарчаб қолишгандир?

- Мавсумнинг якуний қисмига яқинлашаётган бўлсак-да, ҳали чарчоқ аломатлари сезилмаяпти.

Жамоамизнинг асосий посбонлари Хуршид Хўжаев ва Акбар Тўраевнинг жиддий жароҳат олиши қимматга тушяпти, уларнинг йўқлиги билинмоқда. Дарвозабонларга бежиз ярим жамоа ибораси ишлатилмас экан.

- Виктор Кумиков асосий эътиборни жисмоний тайёргарликка қаратади, дейишади...

- Шундай деса ҳам бўлади. Асосан мавсум бошланиши олдидан ва давралар оралиғидаги танаффус чоғида жисмоний тайёргарликка урғу бердик.

Виктор Балютович кўпроқ стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишимиз кераклигини уқтиради, бу борада астойдил ишлаяпмиз. Россиялик мутахассис Қозоғистоннинг «Шахтёр» клуби билан Европа Чемпионлар Лигаси, Европа Лигасида иштирок этди.

«Кўҳна қитъа» футболини яхшигина ўзлаштирган. Ўтказаётган машғулотларида бу яққол кўзга ташланиб туради.

- Кумиков қандай мураббий?

- Гоҳида жуда ҳам қаттиққўл. Баъзи ҳолатларда эса ҳазилкашликни ҳам ўринлатади. Лекин ўта талабчан.

- Футболчиларни жазолаган пайтлари ҳам бўладими?

- Йўқ, вазият бунчаликка бориб етмайди.

- «Олмалиқ»даги бугунги ҳолатингиздан кўнглингиз тўқми?

- Албатта. Ҳаммаси ўзим хоҳлагандек. Майдонга тушяпман. Мураббийлар ишонч билдиришяпти. Футболчи учун энг муҳими шу.

- Клуб билан тузилган шартномангиз муддати қачонгача амал қилади?

- Шу йил декабрь ойида якунланади.

- Янги режалар борми?

- Ҳозирча йўқ. Бу мавзуга мавсум якунланганидан сўнг мурожаат қиламиз.

- Нима деб ўйлайсиз, чемпион номи аниқ бўлиб улгурдими? Ёки қолган ўйинларда кутилмаган натижалар рўй бериши мумкинми?

- «Локомотив» имкониятни қўлдан чиқармаса керак. Шахсий фикрим, чемпион номи аниқ бўлиб улгурган.

- Тахмин қилинг, якунда кучли учликдан қайси жамоалар жой олишади?

- «Локомотив», «Насаф», «Бунёдкор».

- «Пахтакор» бу рўйхатга киролмайдими?

- Ўйлашимча, йўқ! «Бунёдкор» ҳозирги темпини ушлаб қолса, мавсумни «шерлар»дан юқорироқ ўринда якунлайди.

Олдинда бу икки жамоанинг ўзаро ўйини ҳам бор. «Пахтакор» майдонида кечадиган учрашувда кўп нарсага ойдинлик киритилади. Ўз ўрнида турнир жадвалининг қуйи қисмида ҳам кураш кескинлашмоқда.

Шу жиҳатдан олиб қарасак, мухлислар мавсумнинг сўнгги туригача зерикиб қолишмайди. Ўз ўрнида биз ҳам қолган баҳсларда «Олмалиқ» ишқибозларини хушнуд этишга интиламиз.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:54, 27.10.2017. Ўқилди: 2046 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик