Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ОЧ саралашида иштирок этиш учун Тожикистонга жўнаб кетди

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-19
Рукн: Янгиликлар
A A A

Шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари Тожикистоннинг Ҳисор шаҳрида U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “B” гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтади. Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар термаси жамоаси ОЧ саралаш босқичида иштирок этиш учун бугун, 31 октябрь куни эрталаб Тожикистонга учиб кетди.

Мазкур гуруҳда Ўзбекистон U-19 термаси Осиё чемпионати йўлланмаси учун мезбон Тожикистон, Бангладеш, Шри-Ланка ва Мальдив оролларига қарши баҳс юритади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик доирасида БАА, Сербия, Грузия, Беларус, Арманистон, Қатар мамлакатларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказди.

Йиғин доирасида бир қатор ўртоқлик ўйинлари ташкил этилди. Қуйида мазкур ўртоқлик учрашувлари натижалари билан танишинг:

08.03.2017   БАА U-19  – Ўзбекистон U-19 – 0:2
10.03.2017   БАА U-19  – Ўзбекистон U-19 – 2:1

18.04.2017   Сербия U-19 – Ўзбекистон U-19 – 2:0
20.04.2017   Сербия U-19 – Ўзбекистон U-19 – 2:2

02.05.2017   Грузия U-19 – Ўзбекистон U-19 – 4:2
02.05.2017   Грузия U-19 – Ўзбекистон U-19 – 1:4

17.06.2017   Беларус U-19 – Ўзбекистон U-19 – 3:1
19.06.2017   Беларус U-19 – Ўзбекистон U-19 – 0:4

07.08.2017   Арманистон U-19 – Ўзбекистон U-19 – 0:1
09.08.2017   Арманистон U-19 – Ўзбекистон U-19 – 4:1

20.10.2017   Қатар U-19 – Ўзбекистон U-19 – 2:4

23.10.2017   Ўзбекистон U-19 – БАА U-19 – 1:0
25.10.2017   Ўзбекистон U-19 – БАА U-19 – 4:1

Йил давомида ўтказилган ўқув-машғулотлар ва кўриклардан кейин Александр Мочинов Осиё чемпионати саралашига 22 нафар футболчини жалб қилди.

Дарвозабонлар: Умиджон Эргашев (“Насаф”), Жавоҳир Қиличев (“Бунёдкор”), Обиджон Толипов (“Бунёдкор”);

Ҳимоячилар: Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Абубакир Мўйдинов (“Бунёдкор”), Нодир Куйбаков (“Сўғдиёна”), Жасур Раҳимов (“Пахтакор”), Жасурбек Эшмаматов (“Пахтакор”), Дилшод Саидов (“Насаф”);

Ярим ҳимоячилар: Асадбек Собиржонов (“Пахтакор”), Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”), Акмал Мозговой (“Насаф”), Бобуржон Асқаров (“Пахтакор”), Аббос Жумақулов (“Цементчи”), Алишер Салимов (“НБУ-Осиё”), Шоҳрухбек Абдураҳмонов (“НБУ–Осиё”), Ҳасан Йўлдошев (“Бунёдкор”), Афзал Холмуҳаммедов (“Бунёдкор”), Сухроб Иззатов (“Бунёдкор”);

Ҳужумчилар: Санжар Зокиров (“Цементчи), Ислом Кенжабоев (“Насаф”), Жаҳонгир Абдусаломов (“Бунёдкор”).  

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов Тожикистон сафари олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Йил давомида сифатили ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказиб, бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушдик”, – деди Александр Мочинов ЎФФ матбуот хизматига. Тайёргарлик жараёни яхши ўтди. “Футболчиларни синовдан ўтказдик ва терма жамоага муносибларини саралаб олдик. Саралаш босқичидаги ҳар бир ўйинга жиддий муносабатда бўлиб, ғалаба қозонишни ва Ўзбекистонга Осиё чемпионати йўлланмаси билан қайтишни мақсад қилганмиз

Александр Мочинов шогирдлари мусобақадаги илк учрашувини 2 ноябрь куни Шри-Ланкага қарши ўйин билан бошлайди. Қуйида мусобақа тақвими билан танишиш мумкин.

U-19 ОЧ саралаши
Ҳисор, Тожикистон
31 октябрь – 8 ноябрь 

31 октябрь, сешанба

14:00  Мальдив ороллари – Шри-Ланка
17:00  Бангладеш – Тожикистон

2 ноябрь, пайшанба

12:00  Шри-Ланка – Ўзбекистон
15:00  Мальдив ороллари – Бангладеш

4 ноябрь, шанба

12:00  Ўзбекистон – Мальдив ороллари
15:00  Тожикистон – Шри-Ланка

6 ноябрь, душанба

14:00  Бангладеш – Ўзбекистон
17:00  Тожикистон – Мальдив ороллари

8 ноябрь, чоршанба

14:00  Шри-Ланка – Бангладеш
17:00  Ўзбекистон – Тожикистон

Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Маълумот учун, U-19 Осиё чемпионатига мезбон Индонезиядан ташқари саралашнинг гуруҳ босқичида биринчи ўринни эгаллаган 10 жамоа ҳамда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши 5 жамоа йўл олади. U-19 ОЧ финал босқичи 2018 йилнинг 18 октябрь – 4 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 10:09, 31.10.2017. Ўқилди: 4496 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик