“Крылья Советов” собиқ ҳужумчиси Евгений Савин “Краснодар” форварди Фёдор Смоловнинг “Реал”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гап сўзларга муносиб жавоб берди.
“Смолов “Реал”да? Бундай бўлиши мумкин эмас. Бу гапим билан, Смоловни ёмон футболчи демоқчи эмасман, у Россия футболида ўзига хос ўринга эга. Аммо Федя шартли равишда “Вест Хэм”га ўтса тўғри иш қилган бўларди.
Англияда Смолов етакчиликни қўлга олиши осонроқ кечарди. Тўғри, у “Реал”нинг қизиқиш доирасига тушгандир, лекин Мадрид жамоаси терма жамоадаги натижаларга ҳам эътибор беради.
Смолов ҳали терма жамоада ишончли ўйин кўрсата олмаябти. Агар Фёдор Евро-2008 мусобақасида, тўп урар бўлиб, кумуш медал соҳиби бўлганида ҳозир уни “Челси” ёки “Реал” либосида кўришимиз мумкин эди.
Қайси футболчи биринчи бўлиб Европа жамоалирига йўл олишини билмаймайман. Буни ЖЧ-2018дан кейин ўзимиз гувохи бўламиз.
Ишончим комилки, Кокорин Европада ўйнаб кетади, лекин Дзагоев, Смолов, Миранчук, ЖЧда ўзларни нимага қодир эканликларини кўрсатишлари керак” - дейди Савин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).