Англия Премьер-Лигасининг 18-туридан ўрин олган “Борнмут” ҳамда “Ливерпуль” клублари ўртасидаги учрашув якунланди.
Мазкур баҳс «Борнмут» ҳамда «Ливерпуль» ўртасида кечди ва меҳмонлар йирик ғалабани расмийлаштиришди.
Дастлаб 20-дақиқада Филиппе Коутиньо ажойиб ҳаракатлари эвазига ҳисобни очган бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб Деян Ловрен орадаги фарқни иккитага етказди.
44-дақиқага келиб Муҳаммад Салоҳ индивидуал маҳорати эвазига ҳисобни йириклаштирди. Учрашувдаги сўнгги гол эса Роберто Фирмино томонидан киритилди ва бу голда ҳам Коутиньонинг ҳиссаси катта бўлди.
Шу тариқа Юрген Клопп шогирдлари ўз ҳисобдаги очколари сонини 3 тага ошириб олишди.
АПЛ. 18-тур
Борнмут – Ливерпуль 0:4.
17 декабрь, «Дин Корт»
Голлар: 0:1 – 20 Коутиньо, 0:2 – 26 Ловрен, 0:3 – 44 Салах, 0:4 – 66 Фирмино.
Борнмут: Бегович, Фрэнсис, Дэниэлс (Кук, 56), Смит, Аке, Серман, Кук, Пью (Фрэйзер, 46), Айб, Кинг (Станислас, 31), Дефо.
Ливерпуль: Миньоле, Ловрен, Робертсон, Гомес, Клаван, Коутиньо (Ингз, 87), Окслейд-Чемберлен, Фирмино (Соланке, 76), Вейналдум, Салах (Лаллана, 71), Хендерсон.
Огоҳлантиришлар: Аке (10), Лаллана (73).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).