Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ахбор Имомхўжаев: "Янги ғояларни қораламасдан, ҳаммамиз янги раҳбариятга кўмак беришимиз керак"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбек футболининг отахони, таниқли футбол журналисти Ахбор Имомхўжаев Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги раҳбарияти томонидан юртимизда футболни ривожлантириш, ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқиш учун амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Авваламбор, барча юртдошларимиз кириб келаётган янги йил айёми билан чин кўнгилдан табриклайман. Ҳамма соҳада бўлгани каби спорт соҳасида ҳам, хусусан, футбол соҳасида ҳам 2018 йил бизда бошлаган  ишларимиз давом этсин. Айтмоқчиманки, футболимиз жаҳон ва Осиё миқёсида ўз мавқеини тикласин.

Биз фақат ўз ички чемпионатимиз билан чекланиб қололмаймиз. Яқинда Таиландда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги халқаро турнирда Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги ўсмирларимиз ажойиб ўйин намойиш этишди. Аввал гуруҳдаги биринчи ўрин, кейин эса финалда Японияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб янги йил олдидан мухлисларга катта совға тайёрлашди. Яқинда Қаршида бўлганимда уларнинг академияси Ўзбекистонда биринчи ўринни эгаллагани, айнан 23 ёшгача бўлган терма жамоага улардан 5 нафар футболчи киритилгани билан фахрланишаётганига гувоҳ бўлдим.

Битта вилоятдан беш нафар футболчи термага чақирилишини фақатгина орзу қилса бўлади. Бир вақтлар собиқ иттифоқ даврида ўсмирлар ўртасидаги терма жамоага юртмиздан 5 футболчи жалб этилган эди. Яъни бу ҳам ажойиб натижа демоқчиман.

Биринчи лига, Олий Лига мана янгича номланди. Энди улар замонавий талабларга жавоб берадиган бўлиши керак. Айтиш керакки, стадионларни тўлдириш масаласи ҳозирда оқсамоқда. Фақатгина сўнгги ўйинларда, биринчи, иккинчи ўринни аниқлашда ёки Кубок финалидагина стадионларимизга одамлар туша бошлашди. Мана шундай ҳолат ҳар бир ўйинимизда бўлиши керак. Қайси лига бўлишидан қатъий назар биз одамларни стадионга чақира олишимиз керак. Бу ҳаммаси бизнинг қўлимизда. Қачонки, футболчилармиз, чиройли ва замонавий ўйин кўрсатса, мураббийлар уларни яхши йўлга бошлашса, мухлилар ҳам стадионларга кела бошлашади.

Федерацияда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида айтадиган бўлсам, мана ҳозир кўплаб янги кадрлар ташриф буюришмоқда. Балки уларга ҳали тажриба орттириш керакдир, лекин уларнинг ёшлик шижоати ўз кучини кўрсатиши керак. Улар ўзларининг янги ғоялари билан ҳар бир соҳани, мураббийлар, футболчилар, ҳакамлар, турли ёшдаги терма жамоалар ишини ўсишига ҳиссасини қўшишига яқинда гувоҳ бўламиз”.

Янги формат ҳақида

“Супер лигада 12та жамоа қолиши бир томондан яхши. Биринчидан бу рақобатни оширади. Ҳозирда биринчи ва сўнгги ўринларда бораётган жамоалар ўртасида кураш деярли йўқ. Етакчилар олдиндан ютишини, улар эса олдиндан мағлуб бўлишини билади. Бу эса ўйиннинг аҳамиятини камайтириб юборади. Уларни сони 12та қоладиган бўлса, рақобат кучаяди. Мисол учун ўтган йили “Навбаҳор”, “Қўқон-1912” ва “Бухоро” жамоалари Олий лигамизга янгилик олиб киришди. Бу соҳада “Насаф”ни ҳам мақтаган бўлардим. Қаршиликлар ўзбек клублари орасида биринчи бўлиб ОФК кубогини қўлга киритган.

Бир вақтлар бу клубда таниқли мураббийлар ишлаган. Ҳозирда Рўзиқул Бердиев фаолият олиб бормоқда. У бекорга учинчи марта йилинг энг яхши мураббийи деб топилгани йўқ. Айнан манашундай мураббйилар кўп бўлиши ҳам керак. Бу энди ўзига хос эксперимент бўлади. Бу қанчалик бизга фойдали бўлиш, бўлмаслигини эса кейинги мавсумда кўрамиз. Мени фикримча бу яхши томонга ўзгариш бўлади. Жамоалар биринчидан кучли, иккинчидан ўйинлар ҳам шунга яраша муросасиз бўлади. Қайсидир клуб бирор рақибига ютқазиб қўйса, кейинги тўқнашувда уни мағлуб этиш учун яна имкониятлар бўлади. Бундан ташқари уларнинг ютуқ камчиликлари ҳам кўринади”

Жамоатчилик фикри

“Бу эксперимент. Биз таваккалга ҳам қўл уриб кўришимиз керак. Янги ғоя одатда кўпчиликда турлича муносабатга сабаб бўлади. Янги ғояларни қораламасдан, ҳаммамиз янги раҳбариятга бу борада кўмак беришимиз керак. Ўзимиздан ҳам янги фикрларни ўртага ташлашимиз керак. Мураббийлар, футболчилар ва ҳакамлар малакасини ошириш учун футбол соҳаси ривожланган мамлакатларга уларни юборишимиз керак. Ўшанда тажриба ҳам ошиб боради. Ўзбекистон Футбол Федерацияси айнан мана шу жиҳатга аҳамият қаратаётгани жуда қувонарли.

Китоблар ҳакида

“Ҳозиргача спорт ва футбол соҳаларида ёзган китобларим сони 9тага етди. Менга эса 11 сони ёқади. Шунинг учун кетма кет иккита китобим чиқиши керак. Бу ўзбек футболининг энциклопедияси бўлиши керак. Ўзбекистондаги энг яхши мураббийлар, футболчилар, журналистлар, ҳомийлар ва футболга ёрдам берган давлат раҳбарларини халққа кўрсатишга ҳаракат қилмоқчиман. Ҳозир китобнинг 90 фоиз материали тайёр. Китобнинг номи “Аср футболидаги асл қадрдонларим ҳақида” деб аталган. Бу китобда ўзбек футболининг 100 йиллиги ҳақида ёзилган.

Ҳозирча китобга 237 нафар одам киритилган. Бу одамларнинг деярли ҳаммасини уйларига бордим. Уларнинг кўпчилик кўрмаган суратлари ва улар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни жамлашга ҳакаракат қилдим. Январнинг охирида ўзбек тилидагисини, февралнинг охирида эса китобнинг рус тилидаги сонини чиқаришни ният қилганмиз. Ҳозирча китоб расмларсиз 700 бетдан иборат.

Расмлар билан минг бетга яқин.  Бу китоб ҳақидаги янгиликни эшитганларидан сўнг ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов: “Бу қилган меҳнатларингиз учун китобни ҳамма харажатларини ўзимиз кўтарамиз ва уларни юртимиздаги барча жамоаларга, уларнинг академияларига, интернатларга, ҳакамларга етказиб берамиз, қўрқмасдан ишингизни давом эттираверинг, деб айтдилар. Бу гаплардан кейинг қайта туғилгандек бўлдим. Бунинг учун уларга катта раҳмат айтаман”.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 21:44, 19.12.2017. Ўқилди: 2297 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.