Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирилди

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ЎФФ Ижроия Қўмитаси Бюросининг 2018 йил 15 январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилди. 

Самвел Бабаян “Пахтакор” футбол клубида фаолият борган вақтида футболчиларнинг шартномаси билан боғлиқ ҳужжатларга ноқонуний ўзгартиришлар киритгани аниқланди. У жамоа тепасига янги раҳбарият келаётганидан хабар топгач, клуб билан битими 2018 йил сўнгига қадар бўлган футболчилар шартномасини 2017 йил қилиб ўзгартирган. Бундан кўзланган асосий мақсад — йил сўнгида эркин агентга айланадиган футболчиларни хорижий клубларга сотиб, моддий манфаат кўриш бўлган.

Айнан мана шу манфаат таъсирида у мамлакатнинг бош жамоасини ҳам кўнгилдагидек бошқара олмади ҳамда футболчиларга бўлган нохолис муносабати сабаб, терма атмосферасига салбий таъсир кўрсатди. Самвел Бабаян термага номзодларни саралаб олишда асосан ўзига маълум футболчилар билангина ишлаган ҳамда барча клубларга тенг муносабатда бўлмаган. Шунингдек, тажрибали мураббий ҳамда мутахассисларнинг фикр ва тавсияларини инобатга олмаган.

ЎФФ Ироқўми Самвел Бабаяннинг 2018 йилги Жаҳон Чемпионатининг саралаш ўйинлари давомида тартиб-интизомни йўлга қўймагани, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилмагани ва уларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани, ишига масъулиятсизларча ёндошиб, ўзбек футболининг юзи бўлган миллий жамоа даражасини тушириб юборганини ҳам инобатга олиб, унинг бу каби нохолис фаолияти миллионлар ўйини бўлган футболга нисбатан халқнинг норозилигига сабаб бўлди, деб ҳисоблайди.

Маълум бир футболчиларни хориж клубларига сотиш ва моддий манфаат кўриш мақсадида, гарчи уларнинг савияси талабга жавоб бермаса ҳам, доимий равишда муҳим ўйинларда миллий терма жамоанинг асосий таркибида майдонга туширишни оқлаш қийин. Айниқса бу каби ишлар бош жамоа натижаларига салбий таъсир кўрсатса.

Бундан буён Ўзбекистон футболидаги ҳар бир мураббий ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда масъулиятни чуқур англаган ҳолда, фаолият юритадиган жамоаларида тартиб-интизомни йўлга қўйиб, футболчиларнинг ҳолатини назорат қилиб бориши ва натижа учун жавобгарликни ҳис этиши талаб қилинади.

Футбол соҳасидаги ҳар бир мураббий ва мутахассис фаолияти ЎФФ томонидан асосли тарзда ўрганиб чиқилади ва тегишли чоралар кўриб борилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 19:51, 15.01.2018. Ўқилди: 19009 марта. Фикрлар: 62 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик