Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 10.12.2025 01:00
      • Монако
      • 1:0
      • Галатасарой
      • 10.12.2025 01:00
      • Аталанта
      • 2:1
      • Челси
      • 10.12.2025 01:00
      • Барселона
      • 2:1
      • Айнтрахт Ф
      • 10.12.2025 01:00
      • Интер
      • 0:1
      • Ливерпуль
      • 10.12.2025 01:00
      • ПСВ
      • 2:3
      • Атлетико
      • 10.12.2025 01:00
      • Тоттенхэм
      • 3:0
      • Славия
      • 10.12.2025 01:00
      • Юнион
      • 2:3
      • Марсель
      • 10.12.2025 22:45
      • Қорабоғ
      • 2:4
      • Аякс
      • 10.12.2025 22:45
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Копенгаген
      • 11.12.2025 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 0:0
      • ПСЖ
      • 11.12.2025 01:00
      • Байер
      • 2:2
      • Ньюкасл
      • 11.12.2025 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:2
      • Буде-Глимт
      • 11.12.2025 01:00
      • Брюгге
      • 0:3
      • Арсенал
      • 11.12.2025 01:00
      • Ювентус
      • 2:0
      • Пафос
      • 11.12.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 11.12.2025 01:00
      • Бенфика
      • 2:0
      • Наполи
  • Элит ОЧЛ
      • 10.12.2025 15:00
      • Сеул
      • 1:1
      • Мельбурн Сити
      • 10.12.2025 15:00
      • Санфречче Хиросима
      • 1:0
      • Шангхай Шенхуа
      • 11.12.2025 15:00
      • Гамба Осака
      • 2:0
      • Ратчабури
      • 11.12.2025 15:00
      • Теп Хань Нам Динь
      • 9:0
      • Истерн
      • 11.12.2025 17:15
      • Бейжинг Гуоан
      • 1:2
      • Макартур
      • 11.12.2025 17:15
      • Тай По
      • 1:0
      • Конган Ханой
      • 11.12.2025 17:15
      • Патхум Юнайтед
      • 0:2
      • Тампинес Роверс
      • 11.12.2025 17:15
      • Кая-Илоило
      • 0:1
      • Поханг Стилерс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 16 40
2 Реал Мадрид 16 36
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 16 31
5 Эспаньол 15 27
6 Бетис 15 24
7 Атлетик Бильбао 16 23
8 Хетафе 15 20
9 Эльче 15 19
10 Сельта 15 19
11 Алавес 15 18
12 Райо Вальекано 15 17
13 Севилья 15 17
14 Реал Сосьедад 15 16
15 Осасуна 15 15
16 Валенсия 15 15
17 Мальорка 15 14
18 Жирона 15 12
19 Реал Овьедо 15 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

13/12 01:00 Реал Сосьедад - Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:30 Барселона - Осасуна
14/12 01:00 Хетафе - Эспаньол
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 01:00 Алавес - Реал Мадрид
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Филип Райевац: «Рақобатдан қўрққанимда «Бунёдкор»га ўтмасдим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ўз таркибига сўнгги мавсумни «Қўқон-1912»да ўтказган ҳужумчи Филип Райевацни қўшиб олди.

Тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган футболчи «Бунёдкор» билан шартнома имзолади. Келишув бир йилга мўлжалланган.

Сербиялик форвард ўтган йили 7та гол уришга муваффақ бўлганди. Райевац интервью бериш чоғида «Бунёдкор»га бирор сов­ринни ютиш учун ўтганлигини яширмади.

- Филип, трансфер қай тарзда амалга ошди? «Бунёдкор»га сизни ким таклиф қилди?

- Шахсан «Бунёдкор» бош мураббийининг таклифи билан пойтахт жамоаси сафига келиб қўшилдим. Миржалол Қосимовнинг мураббийлик салоҳияти ҳақида эшитгандим. У билан суҳбатлашгач, бунга ўзим ҳам амин бўлдим. «Бунёдкор»да ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман.

- Нима учун айнан «Бунёдкор»ни танладингиз? Бошқа клублардан ҳам таклифлар бормиди?

- Менга нафақат Ўзбекистон, балки хориж клубларидан ҳам таклифлар тушди. Лекин «Бунёдкор» варианти пайдо бўлганидан сўнг бошқа чорловлар ҳақида ўйламадим.

Боиси, «Бунёдкор» ўзининг кичик бўлсада, шонли тарих йўлига эга клуб. Қолаверса, пойтахт жамоаси. Бу ерда барча шароитлар муҳайё қилинган. Клуб стадиони ва академияси билан яқиндан танишиб чиқдим.

- Сир бўлмаса, қайси хориж клубларидан таклиф олгандингиз?

- Қозоғистондан иккита, Таиланддан эса битта жамоа мен билан шартнома имзолашга уринди. Шунингдек, «Бунёдкор»дан ташқари Ўзбекистондан яна иккита жамоадан чақирув бўлди. Улар орасидан «Бунёдкор»ни танладим. Сабабини юқорида келтирдим.

- Шартнома қанча муддатга имзоланди?

- Бир йиллик битим туздим. Лекин ҳаммаси яхши давом этса, келишувни яна узайтиришимиз мумкин.

- Янги клубингизда қайси рақамни танладингиз?

- 99! Чиройли рақам-а?

- Албатта. Лекин нима учун айнан 99? Бу рақам билан боғлиқ нимадир борми?

- Айтарли ҳеч нарса. Шунчаки, менга чиройли рақамлар ёқади.

- «Қўқон-1912» жамоасида қолиб, фаолиятингизни давом эттиришингиз мумкинмиди?

- Қўқонда ҳам ўзимни яхши ҳис қилаётгандим. Нолишга асло ҳожат йўқ эди. Шунчаки, «Бунёдкор» номдор жамоа бўлгани учун шу клубга ўтишга қарор қилдим. Менинг ўрнимда бошқа футболчи бўлганида ҳам шу йўлни танларди.

Айниқса, легионерлар. Биз ватандан узоқда футболчилик фаолиятини олиб боряпмиз. Демак, ўз олдига катта вазифаларни қўядиган, совринли ўринлар учун курашадиган жамоа сафида ўйнашимиз лозим. Менда шундай имконият юзага келганди ва ундан фойдаландим.

- «Қўқон-1912» бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов сизни осонликча қўйиб юбормагандир?

Яқинда Нўъмон ака билан айнан сиз ҳақингизда суҳбатлашганимда, «Филип жамоада қолса, бундан хурсанд бўлардим», деганди. Шу маънода унинг ўзи билан гаплашдингизми?

- Ҳа, телефон орқали гаплашдик. Лекин юзма-юз суҳбатлашишнинг ҳозирча имкони бўлмади. Чунки мен бу пайтда хорижда ҳордиқ чиқараётгандим. Бир томондан «Қўқон-1912» жамоаси билан шартномам ҳам якунига етганди.

- Сизга «Бунёдкор»да осон бўлмайди. Боиси, рақобат жуда кучли. Синовларга тайёрмисиз?

- Ишонинг, ҳаммаси жойида бўлади. Рақобатдан қўрққанимда «Бунёдкор»га ўтмасдим. Энг муҳими, соғлом рақобатнинг борлиги. Бундай ҳолатда футболчи ўсишга эришади.

- «Қўқон-1912» таркибида ўтказган мавсумингиз ҳақида нима дея оласиз? Кўнглингиз тўлдими?

- Умуман олганда, жамоамиз учун ёмон мавсум бўлмади. Айниқса, биринчи давра учрашувларини кўтаринки кайфиятда ўтказдик. Намойиш этган ўйинларимиздан мухлислар ҳам хурсанд бўлишди.

Стадионга келаётган томошабинларнинг сони ҳам фикримга исбот бўла олади. Менга айтишларича, йил сўнгида ЎФФ ўтказган тақдирлаш маросимида айнан қўқонлик мухлислар энг яхши деб топилибди. Қолаверса, Қўқон халқи жуда меҳмондўст ва очиқкўнгил. Буни шаҳар кўчаларида юрсангиз, ҳар қадамда сезасиз.

Афсуски, маълум бир сабабларга кўра иккинчи даврада ўзимиз хоҳлаган ўйинни кўрсата олмадик. Бунинг натижасида қимматли очколарни бой бериб қўйдик. Агар вазият бундай тус олмаганида, совринли ўринлар учун бемалол курашишимиз мумкин бўларди.

Шахсан ўзимга келсак, жароҳатлар ўз сўзини айтди ва мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказа олмадим. Тўғри, рақиб дарвозасини етти бор аниқ нишонга олдим. Лекин янада сермаҳсул ўйин кўрсатишим мумкин эди. Бунга потенциалим етарди.

- Миржалол Қосимов билан гаплашдингизми? Зиммангизга қандай вазифалар юклатилди?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:45, 01.02.2018. Ўқилди: 5383 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 16
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Барселона Роберт Левандовски 8
4 Мальорка Ведат Мурики 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
8 Эльче Рафа Мир 6
9 Бетис Кучо Эрнандес 6
10 Барселона Ламин Ямаль 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.