Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роман Павлюченко: «Тошкент клуби билан оғзаки музокара ўтказдик»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Россия терма жамоасининг собиқҳужумчиси Роман Павлюченко «Спорт-Экспресс» нашрига интервью бериб, турли мавзудаги саволларга жавоб қайтарди.

- Сизга Ҳиндистон ва Индонезия клубларидан таклифлар тушаётгани ростми?

- Айни ҳақиқат. У ерга эртагаёқ боришим мумкин. Яхши шароитларни яратиб беришни ваъда қилишган. Лекин узоқ парвозлардан қочяпман.

Бирига 10 соат, иккинчисига эса 18 соат учишга тўғри келади. Ахир у ерга ёлғиз бормайман. Рафиқам ва икки нафар фарзандим билан узоқ парвоз қилиш керак бўлади.

- Демак, рад жавобини бергансиз?

- Ҳозирча аниқ жавоб бермадим. Ўйлаб кўряпман. Ҳозир турмуш ўртоғим билан вариантларни ўрганиб чиқяпмиз.

- Жамоаларнинг номи қандай?

- Индонезияда пойтахт жамоаси, номини ҳали айтишмади. Агар шарт­нома имзоласам, бу борада маълумот беришади.

- Умуман олганда, Ҳиндистон ва Индонезияда бўлганмисиз?

- Йўқ. Узоғи - Таиландга борганман. У ерга 18 эмас, 8 соат училади.

- Тошкентнинг «Локомотив» клубидан ҳам таклиф тушди, деб эшитдик.

- Оғзаки музокара ўтказдик, аниқ келишув бўлмади. Боз устига, музокара учинчи шахс орқали ўтказилди. Ваҳоланки, клуб раҳбарларидан ўзим билан тўғридан-тўғри гаплашишларини сўрадим.

Тез орада Осиё Чемпионлар Лигаси бошланади. Бир-икки кун олдин яна чақирув бўлди. Аммо бу сафар ҳам ўша учинчи шахс орқали. Буни нотўғри деб ҳисоблайман. Юзма-юз гаплашган яхши.

- Айни пайт чемпионатда юқори ўринларда юрган «Спартак» ва «Локомотив» жамоаларида ўйнагансиз. Ҳозирда ушбу клубларнинг қай бирига мухлислик қиляпсиз?

- «Спартак» - бир умрлик жамоам. Бу клуб ҳамиша мен учун биринчи рақамли.

- Жикиянинг жароҳати «Спартак» ва терма жамоа учун йўқотишми?

- Менимча, бу «Спартак» учун ҳам, терма жамоа учун ҳам муаммо. Жикия менга футболчи сифатида жуда ёқади. Унга қандай ташхис қўйишди?

- Тизза тўқималарининг узилиши.

- Демак, жаҳон чемпионатида ўйнай олмайди. Афсус.

- Березуцкийларни термага қайтариш керакми?

- Бу бош мураббийнинг иши.

- Погребняк қийин аҳволга тушиб қолди. «Динамо» уни катта миқдордаги жаримага тортмоқчи. Эшитдингизми?

- Яқинда гаплашгандим.

- Нима деди?

- Тўғриси, у аниқ фикр билдирмади. Шу боис ҳам ташқаридан туриб бир нарса дейишим қийин. Умуман олганда, Пашка тажрибали футболчи ва нима қилиш кераклигини билади.

Унга менинг маслаҳатларим керак эмас. Маълумки, Погребняк «дубл»да эмас, асосий таркибда ўйнашни истайди.

- Маълумотларга қараганда, Павелни «Қайрат» ўз таркибига қўшиб олмоқчи экан. Андрей Аршавин у ерга сизни чақирмадими?

- У билан анчадан буён гаплашмадим.

- «Торпедо»да янги ҳомийлар пайдо бўлди. Чақиришса борасизми?

- Яна иккинчи дивизионми...?

- Ахир Москва, ўз тарихига эга клуб...

- Ҳеч қачон «ҳеч қачон» дема. Эртага нима бўлишини билмайман. Шу боис ҳам бу саволингизга жавоб беролмайман.

- Фёдор Смолов икки йўл орасида қолди - Россияда қолиш ёки Англия­га кетиш. Унга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

- Тўғриси, Федяга «Зенит» ёки «Спартак»ка ўтишни тавсия қилмайман. Москва ёки Питерга кўчиб ўтган билан жамоа ўйинига мос тушмаслиги мумкин.

Ҳозир «Краснодар»да яхши ўйнаётган бўлса, кетишга на ҳожат? Смоловга Краснодарда қолишни маслаҳат бераман. Борди-ю, кетмоқчи бўлса, Европани танлаши лозим.

- У Англияда ўйнаб кета оладими?

- Бунга шубҳам йўқ.

- Айтишларича, АПЛдан тушган таклиф «Краснодар»дагидан бироз пастроқ экан.

- Европага шароитлар учун бориш... билмадим. Мен ўз фикримни айтдим. Уёғини Смоловнинг ўзи ҳал қилади.

- Яқинда Канчельскис Промеснинг АПЛ даражасига жавоб бермаслигини айтди. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- У Англияда ўйнаб кета олиши мумкин. Лекин менга Промеснинг нима алоқаси бор? Россиялик футболчи борасида фикр билдиришим мумкин. Квинсининг эса менга қизиғи йўқ.

- Унда айтингчи, Артём Дзюба нима қилиши керак?

- Сўнгги мавсумларда у «Зенит» етакчиларидан бири эди. Манчини билан ораларидан нима ўтганини билмайман.

- Энди нима қилиши керак? «Зенит-2»да қолиши лозимми?

- Албатта, йўқ. Боз устига, шу йил ёзида жаҳон чемпионати ўтказилади. Менимча, терма жамоа учун у ва Олег Шатов ижарага бўлса ҳам бош­қа жамоага ўтишлари керак.

АКМАЛХОН ЭШОНХОНОВ тайёрлади

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:22, 02.02.2018. Ўқилди: 7235 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик