Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [6250]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2694]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2637]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [2580]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2453]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1801]

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Эвертон»ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди (Видеошарҳ) [1561]

Кэррик: «Биз нималарга қодир эканимизни кўрсатиб қўйдик» [1545]

«ПСЖ» Ямал учун 250 млн евро таклиф қилган эди — Лапорта тафсилотларни очиқлади [1515]

Алонсо «Ливерпуль» раҳбариятига «Реал» футболчисини жамоада кўрмоқчи эканлигини айтди [1502]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Болаларимизнинг шижоатини синдирувчи ҳар қандай куч қулагани рост бўлсин!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Болалар футболи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Беш йилча олдин шундай бир воқеа бўлган эди...

Уйни тартибга келтираётиб, бир хат топиб олдим:

«Ассалому алайкум, Аяжон, Дадажон! Мен уйдан кетмоқчиман... Сизларни яхши кўраман, лекин шундай қилишга мажбурман. Келажакда яхши футболчи бўлиб, мақсадимга етгач, қайтаман...»

Бу хатни 12 ёшли ўғлим ёзган эди. Ўқиб, йиғладим... Хотиралар уч-тўрт йил ортга олиб кетди: у пайтда кўпқаватли уйда яшар эдик. Уйимиз олдида кичикроқ футбол майдончаси бўларди. Биринчи қаватда яшаганимиз боис, майдончадаги бутун шовқин, чанг-тўзон уйимизга ёпирилиб кириб турарди. Майдонда тўп тепаётган йигирма икки шунқордан учтаси менга тегишли эди. Улардан кўчага чиқиб, битта тўпнинг ортидан югуриб юргунча уй ишларини ёки дарсларини қилишини талаб қилар эдим. Гоҳ йиғи-сиғи ҳам бўлиб турарди. Аммо уларнинг хафагарчиликлари узоққа бормас эди: деразамнинг тагида турнақатор тизилиб олган маҳалла болалари бир овоздан: «Жооон кенайи! Ўғилларингиз чиқишсин! Йўқса, ютқазиб қўямиз!» дея ялинишар, жавдираб турган қоракўзларга раҳмим келганидан уларга рухсат беришга мажбур қолар эдим.

Мен футбол ишқибози эмасман. Аммо қий-чув кўтариб елиб-югураётган болакайларнинг завқ-шавқларига бефарқ ҳам қаролмасдим. Шундан ошхона деразасидан уларнинг нима «каромат» кўрсатишларини кузатишга тушардим.

Иккинчи ўғлим – чапақай. Чап қўлда ёзиб, чап оёқда тўп суради. Унинг пилдираб келиб чап оёқ билан берган зарбасига унча-мунча рақиб дарвозабони тўсқинлик қилолмас эди: гол! Хат ёзиб, «бизни ташлаб кетишга» қарор қилган тўнғич ўғлим ҳам жуда маҳорат билан тўп сурар, укасидан кам ўйнамас эди.

Учинчи эса жамоадаги болалар ичида анча кичик бўлганидан, асосан «ишкал»ларни уюштиришга хизмат қилар эди. Жамоа ғолиб бўлса, байрам бизникида бўларди.

* * *

Икки ўғлимнинг қаттиқ илтимосига кўра уларни бир футбол мактабига бердик. Кейин «тўла-тўла»лар бошланди. Спорт мактабининг директори болаларни йиғиб олиб: «Қайси мураббий ойлик тўлов талаб қилса, менга айтинглар! Чунки бу давлат томонидан таъминлаб қўйилган мактаб!» дер эди. Худди шу куни мураббий болаларни йиғиб олиб: «Ойлик взносларни тўламаганлар билан хайрлашамиз! Аммо бу тўловлар ҳақида ҳеч кимга чурқ этмайсизлар! Чунки сизларни мусобақаларга ёнимдан олиб бормайман-ку!» дерди. Биз кимнинг гапига ишонишни билмай ҳалакмиз. Тўловлар эса ойма-ой ўсишдан тўхтамайди...

Хуллас болаларни у мактабдан олишга тўғри келди. Билишимча, хат шундан кейин ёзилган. Аммо менинг қўлимга бирон йил ўтганидан кейин тушиб қолган. Ўғлимга: «Ҳали мени футболга алишмоқчи эдингми?» дедим кулиб... Ерга қаради, жавоб бермади. Билдимки, бўғзига аччиқ недир тиқилди. Демак, футболга муҳаббати сўнмаган, ушалмаган орзуси ҳамон юрагида яшаётган экан.

...Нега бу хотираларни ёзаётганимни англаб турибсиз: келажагимиз бўлган болаларимизнинг шижоатини, ғайратини, мақсадини синдирувчи ҳар қандай куч, ҳар қандай ҳокимият қулагани рост бўлсин!

Гулбаҳор Абдуллоҳ

Манба: Xabar.uz
Киритилди: 08:27, 03.02.2018. Ўқилди: 4601 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.