Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 46
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 36
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Поль Погбанинг «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Поль Погба футболчилик фаолиятини 6 ёшида Парижнинг «Руасси-ан-Бри» клуби мактабида бошлаган. У ерда 7 мавсум ўйнаб «Торси» клубига ўтади ва 1 йил шу жамоанинг сардори бўлиб тўп суради.

2007 йилда Погба “Гавр” клуби скаутлари қизиқишларига тушади ва ўзининг ажойиб ўйинлари билан “Арсенал”, “Ливерпуль” ва “Ювентус”каби грандлар диққат марказида бўлади.

2009 йил 6 октябрда Поль“Манчестер Юнайтед”га ўтади. Дастлаб жамоанинг 18 ёшгача бўлган ўсмирлар таркибида “Кру Александра” жамоасига қарши дебют қилади. Бу ўйин Поль учун омадсиз ўтиб, жамоаси 1:2 ҳисобида мағлуб бўлади.

2010 йил ноябрь ойида Погба “Юнайтед”нинг захира таркибига киритилади. 2 ноябрь куни “Болтон Уондерс”га қарши майдонга тушиб жамоаси билан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонади ва у гол киритишга эришади.

2011 йил. 19 февралда Сер Алекс Фергюсон ёшлар академиясидан Погба ва яна 3 футболчини Англия Кубоги 5-босқичида “Кроули Таун” жамоасига қарши қайдномага киритади. Бундан олдин Погба жамоада “42” рақамда тўп сурар эди. Аммо Поль бу ўйинда майдонга тушмаган ва захирада қолади.

Погбанинг “МЮ” асосий таркибидаги дебюти 2011 йил 20 сентябрь кунига тўғри келади. Бу ўйин Англия Лига Кубогида “Лидс”га қарши бўлиб, Польиккинчи бўлимда Райан Гиггзнинг ўрнига тушади.

2011 йил 25 октябрьда эса у асосий таркибдаги навбатдаги баҳсини Англия Лига Кубоги 4-босқичида “Олдершот Таун” жамоасига қарши ўтказади.

2012 йил 31 январь куни Погба АПЛдаги дебютини нишонлайди. Бу ўйин “Сток Сити”га қарши бўлиб, у Хавер Эрнандеснинг ўрнини эгаллайди.

Ўша йилнинг 11 мартида Поль лигадаги иккинчи ўйинини “Вест Бромвич”га қарши ўтказади ва Пол Скоулзнинг ўрнига захирадан майдонга тушади.

3 июлда Алекс Фергюсон Погбанинг ўйинларидан қониқмасдан уни таркибга бошқа жалб этмаслигини таъкидлаб ўтган. Шундан сўнг франциялик иқтидор “МЮ” билан янги шартнома имзолашни истамайди ва 27 июлда Туриннинг “Ювентус” клуби билан 4 йиллик шартномага имзо чекади. Погба А серияда дастлабки мавсумда 19 ёшида 5 ва ундан кўп гол урган иккинчи футболчига айланади. Ундан олдин бу натижани Алессандро Дел Перо қайд этган.

2013 йилда “Ювентус” таркибида ўйнаб “Golden Boy” соврини соҳиби бўлади. Бундан ташқари, бир неча бор Италия чемпионлиги, Кубоги ва Суперкубокларини қўлга киритади.

2016 йил 7 август куни “Манчестер Юнайтед” расмий сайти Погбанинг тиббий кўрикдан ўтгани ҳақида хабар берди. Орадан 2 кун ўтиб Поль Погба “қизил иблислар” билан 5 йиллик шартнома тузади. Бу трансфер ўша вақтда футбол тарихидаги рекорд бўлиб, унинг қиймати 105 миллион еврони ташкил этади.

Унинг амалга ошишида таниқли футбол агенти Мино Райола асосий ижрочи бўлиб хизмат қилади ва бундану 25 миллион евро ишлаб олади. “Ювентус” эса 78 миллион еврога эга бўлади.

2016 йил 19 август куни Погба ўзининг қайтишини “Олд Траффорд”да АПЛ доирасида “Саутгемптон”га қарши ўтказади. Бу ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилиб тўп узатишлар ва тўп билан муомала қилиш бўйича етакчилик қилади.

24 сентябрь куни Погба “МЮ”даги дастлабки голини АПЛ доирасида амалдаги чемпион “Лестер”га уради (4:1). Дейли Блинднинг бурчакдан оширган зарбасини Поль дарвозага йўллайди.

Поль Погба “МЮ”нинг Европа Лигаси финалидаги дастлабки голи ва жамоанинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасида иштирок этади ҳамдакубокни дастлабки бор қўлга киритишида катта роль ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Полнинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2021 йил 30 июлга қадар белгиланган.

Манба: mufc.uz
Киритилди: 19:21, 04.02.2018. Ўқилди: 3270 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.