Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Суперлига. «Нефтчи» бир киши кам бўлиб қолган «Қўқон-1912»ни аяб ўтирмади [0]

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [0]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [0]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [0]

Чемпионлар лигаси ҳафтанинг энг яхши футболчиси совринига икки нафар француз даъвогар [0]

Суперлига. «Қизилқум» — «Хоразм» - 0:0 (видеошарҳ) [0]

Альварес Чемпионлар лигасида 25 та голга энг тез эришиш бўйича Мессини ортда қолдирди [0]

Симеоне «Атлетико» — «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар ҳақида фикр билдирди [0]

Михаил Мудрикнинг допинг иши спорт арбитраж судига етиб борди [0]

Zo'r TV телеканали 30-апрель куни Европа лигасининг ярим финал ўйинини жонли трансляция қилади [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ғолиблик йўли

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Олимпия терма жамоаси / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Хитой майдонларида қаҳрамонлик кўрсатган ёшлар терма жамоасининг ғолибона юриши 2012 йили бошланган эди аслида.

Ўшанда 1996-1997 йилларда туғилган футболчилардан иборат термамиз ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финалига қадар мураккаб йўлни босиб ўтган ва якунда пенальтилар сериясига кўра, Япония U-16 жамоасини таслим этганди.

Ўз ўрнида айтиш жоиз, 2010 йили қитъа биринчилиги Тошкентда ташкиллаштирилган ва вакилларимиз финал баҳсида КХДР термасига бас келолмагандилар - 0:2.

Ўсмирлар чемпионати-2012

2012 йили U-16 тоифасидаги Осиё чемпионати финал босқичига Эрон мезбонлик қилганди. Аввало, форслар юртида ажойиб футбол кўрсатиб,  шоҳсупага кўтарилган терма жамоамиз таркибини эсга олиб ўтамиз:

Дарвозабонлар - Шоҳрух Эшбўтаев, Сарвар Каримов, Аббос Ўлмасбеков

Ҳимоячилар - Ислом Исмоилов, Шоҳжаҳон Қиличев, Иброҳим Абдуллаев, Акром Комилов, Достон Ҳамдамов, Жамшид Болтабоев, Ҳумоюн Аъзамов, Ойбек Эркинов

Ярим ҳимоячилар - Равшан Хурсанов, Иззатилла Абдуллаев, Жавоҳир Сиддиқов, Алишер Мирзаев, Отабек Шукуров, Адҳам Аҳмаджонов, Улуғбек Давлатов, Илҳом Абдуғаниев, Исломбек Каримов

Ҳужумчилар - Муҳиддин Одилов, Акобир Тўраев, Шоҳжаҳон Аббосов, Темур Файзуллаев

Бош мураббий: Дилшод Нуралиев

Ўша турнир финалининг пенальтилар сериясида зарбани бехато амалга оширишган Акром Комилов ва Отабек Шукуров ҳозирги ёшлар (олимпия) терма жамоамизнинг етакчилари қаторида туришади. Тўғри, Отабек Шукуров яқиндагина БААнинг «Шаржа» клуби билан шартнома тузгани сабаб, Осиё чемпионатига боролмади.

Зеро, у янги жамоага имкон қадар тезроқ ўрнашиб олиши керак. Аммо Отабек мусобақа «заявка»сига киритилганди. Демакки, унга ҳам олтин медаль топширилади, барибир. Ҳа, таркибга қарасак, ўсмирлар ўртасида чемпионликка эришган йигитларимиз орасида атиги 3 нафари ёшлар миқёсидаги Осиё биринчилигига борди, холос.

Буниси энди табиий жараён бўлса керак. Ҳар ҳолда, 16 ва 23 ёш оралиғидаги вақтни барқарор тарзда ўтказиш анча мушкул. Бу ерда ўсмирликдан ёшлар даражасига чиқиш фактори бор. Тушунарлики, иқтидор эгаларидан даврлар алмашувида нафақат жисмоний тайёргарлик, балки руҳий мувозанатни ҳам бир маромда ушлаш талаб этилади.

Кейинги қадам

Чемпион ўсмирларимиз 2013 йил 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари оралиғида БАА майдонларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида майдонга тушишди.

Панама термасига қарши кечган илк баҳсда бугунги ёшлар жамоасининг мустаҳкам қалқонига айланиб улгурган Рустам Ашурматов ҳам гол урганди.

Эсласангиз, жамоамиз турнирнинг 1|8 финалида гондурасликларга аламли тарзда ютқазиб қўйган ва 24та иштирокчи орасида 11-ўринни банд этганди.

Факт ўрнида. БААдаги кичик мундиалнинг чорак финалида Бразилия ва Мексика терма жамоалари ўзаро тўқнаш келган ҳамда томонлар 12 марта (!)дан пенальти тепишганди.

Яна бир ЖЧ

2015 йилнинг 30 май - 20 июнь кунлари вакилларимиз Янги Зеландияда ташкиллаштирилган U-20 белгиси остидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишди. Муҳими, йигитларимиз якунда кучли саккизликка кириб, ижобий таассурот қолдиришди.

Бугуннинг қаҳрамонларидан Достон Ҳамдамов 3та ва Забиҳилло Ўринбоев 2та гол уришганди. Айтганча, Забиҳилло 2013 йили худди шу ёш тоифасида Туркияда ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам қатнашганди.

Факт ўрнида. 2013-2018 йиллар оралиғидаги 4та қитъа ва жаҳон чемпионатида иштирок этган жамоамиз таркибларига назар солсак, Акром Комилов ва Достон Ҳамдамов уларнинг ҳаммасида бор.

Бўлажак қадам

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:34, 11.02.2018. Ўқилди: 3953 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик