Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 01.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 4:0
      • Верона
      • 01.02.2026 16:30
      • Торино
      • 1:0
      • Лечче
      • 01.02.2026 19:00
      • Комо
      • 0:0
      • Аталанта
      • 01.02.2026 22:00
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Интер
      • 02.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:4
      • Ювентус
      • 03.02.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Рома
      • 01.02.2026 01:00
      • Эльче
      • 1:3
      • Барселона
      • 01.02.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Райо Вальекано
      • 01.02.2026 20:15
      • Бетис
      • 2:1
      • Валенсия
      • 01.02.2026 22:30
      • Хетафе
      • 0:0
      • Сельта
      • 02.02.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 03.02.2026 01:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Севилья
      • 01.02.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 01.02.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Фулхэм
      • 01.02.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.02.2026 19:00
      • Астон Вилла
      • 0:1
      • Брентфорд
      • 01.02.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 03.02.2026 01:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Бёрнли
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 01.02.2026 13:00
      • Япония
      • 2:1
      • Ўзбекистон
      • 01.02.2026 13:00
      • Тожикистон
      • 0:1
      • Австралия
      • 01.02.2026 17:00
      • Эрон
      • 5:2
      • Афғонистон
      • 01.02.2026 17:00
      • Саудия Арабистони
      • 6:1
      • Малайзия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Атлетик Бильбао 22 25
12 Жирона 22 25
13 Эльче 22 24
14 Севилья 21 24
15 Хетафе 22 23
16 Валенсия 22 23
17 Райо Вальекано 22 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Йўлланмалар – совринлар безаги

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал т.ж. / Эркаклар футзал т.ж.
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мамлакатимиз спортчилари учун қизғин бошланган 2018 йилнинг яна бир йирик мусобақаси ниҳоясига етди. Футзалчиларимиз маҳорат ва савия бобида Осиёда кучли учликка киришларини яна бир бора амалда исботлашди.

Эрон, Япония ва Ўзбекистон! Ҳозирча бизга маъқул, биз кўнадиган рейтинг бу! Балки яқин орада 3-ўриндан ҳам қаноатланмай қолармиз...

Ҳар ҳолда, аксарият футзал мухлисларининг дилидан шу ўй-хаёллар ўтаётганига ишончимиз комил.

Эрон футзали яккаҳокимлига соя солиш масаласида башорат қилиш қийин бўлсада, яқин келажакда японияликларга жиддий қаршилик кўрсатиш имкони мавжуд. Футзалчиларимиз астойдил интилишса, бу ишни уддалашади, албатта. Фақат изланишдан тўхтаб қолмасалар, бас.

Ироқлик футзалчилар вакилларимизни кучли учликдан суришга жиддий бел боғлашганини ўтган якшанба куни кучли ҳаяжон билан кузатдик. Айниқса, ўйиннинг сўнгги қисмини сулоламизнинг катта-кичик вакиллари билан тик турган ҳолда томоша қилдик. Барчаси хайрли якунлангач, маҳалламизнинг хонадонларида узоқ вақт «Ўзбекистон! Акмал!» деган ҳайқириқлар тинмади.

Андрей Сидоров Хитойда амалга оширган ишни Акмал Ҳазратқулов Хитой Тайпейида сал бошқача шаклда такрорлади. Акмални дарвозага қўйиш худди Сидоровни майдонга тушириш каби мураббийнинг умидбахш таваккали эди.

Бу эътиборга молик жиҳат. Мураббийларимиз қалтис лаҳзаларда ички «буйруқ»қа бўйсиниб, ғалабани таъминловчи таваккалларга жазм қила бошлашди.

Миллий терма жамоамиз айнан шундай жасурликка ботинолмагани боис, қанча-қанча имкониятларни бой берганини мухлислар жуда яхши билишади. «Таваккалчининг ишини Ўзи ўнглайди», дейди доно халқимиз бундай вазиятларда тагдор қилиб.

Албатта, мураббийнинг жўяли таваккали ва ноўрин қарорини бир-биридан фарқлай билиш лозим. Дейлик, Қурбон Бердиев агар «Рубин» билан «Барселона»га қарши баҳсда таваккалига ҳужумкор ўйин услубини танлаганида, нима бўларди? Шунчаки, шармандаликка учрарди, тамом.

Шу маънода айтсак, футзал термамизнинг ярим финалдаги ўйини тактик жиҳатдан ўзини оқламади. Эрон футзалига қарши очиқ услубда ўйнаш - йирик мағлубият учун пойдевор.

Буни доимо ёдда тутиш даркор. Бошқача ифода этганда, майдоннинг исталган нуқтасидан гол уриш ҳадисини олган эронлик футзалчиларга таваккал тарзда қаршилик кўрсатиш Баҳодир Аҳмедов шогирдларининг бугуни эмас, балки эртасидир.

Очиғи, мухлислар вакилларимизнинг ярим финалда мағлубиятга учрашганидан кўра, йирик ҳисобдан кўпроқ қайғуришди. Ёдингиздами, Вадим Абрамов шогирдлари Осиё кубоги-2011да шундай шармандали ҳисоб билан кайфиятни бузишганди. Ўшанда мураббийнинг футболчиларимиз имкониятларига ортиқча баҳо бериб юборгани айни ҳақиқат.

Афсуски, футзалда ҳам шунга ўхшаш ҳолатни бошдан кечирдик. Кўрпага қараб, оёқ узатилмаса, шундай бўлади ўзи. Хайриятки, 3-ўрин учун баҳс шиддати ва футзалчиларимиз кўрсатган шижоат мухлислар қалбига аввалги шукуҳни қайтарди.

Эндиги бош вазифа - жаҳон чемпионатига йўлланма бериладиган Осиё биринчилигида ҳам муваффақиятни такрорлаш. Маълумки, футзалчиларимиз аввалги бронза медалларини ҳам жаҳон чемпионати йўлланмаси ўйналмаган турнирларда қўлга киритишган.

Кейинги Осиё чемпионати - шу нохуш анъанани бузиш учун энг яхши имкон. Ўйлаймизки, наинки футзалчиларимиз, балки олимпиячиларимиз ҳам бу хусусда жиддий бош қотиришади. Зеро, мухлисларга чемпионлик унвони билан бирга Олимпиада йўлланмаси ҳам ғоят қадрли.

Футбол ва футзалимизнинг янги босқичи учун қўлга киритилган «олтин» ҳамда «бронза» жуда зарур эди. Таъкидлаш жоиз, бу иш шараф билан уддаланди.

Энди борки имконлар Токио-2020 ва Қатар-2022 йўлланмаларини қўлга киритиш учун ишга солинади. Аслида янги босқичнинг моҳияти совринларни йўлланмалар билан безатишдир. Такрор айтамизки, вакилларимизнинг ярим финалда Эрон футзалчиларига ютқазишларидан эмас, балки йирик ҳисобдан ранжидик.

Ҳа, кучлар тенг бўлмаган вазиятдаги мағлубият мухлисларни унча қайғуга солмайди, «шок» ҳолатига туширмайди. Аммо 3-ўрин учун баҳсда мухлислар вакилларимиздан фақат ғалаба кутишгани рост. Улар бунга ҳақли эдилар. Чунки жамоамиз рақибдан савия ва маҳорат бобида бироз устун бўла туриб, мағлубиятга учраса, мухлислар буни ҳазм қилишолмасди.

Ана, «Борнмут» ва «Уотфорд»га қарши кечган учрашувлардан сўнг «Челси» мухлислари нима сабабдан тана тошларини ёғдиришди? Сабаб битта: Антонио Конте жамоаси рақиблардан моҳиятан устун ҳисобланади. Бироқ «кўклар» шу устунликни амалда намойиш этолмадилар.

Ҳамма муаммо шунда: қайсидир жамоа йўқ имконларни излаб топмоқда ва ғалаба завқини сурмоқда, бошқаси эса устунлик қадрига етмаяпти. Мухлислар кайфияти ва баҳосини шу жиҳат ушлаб туради.

Футзал термамизнинг бронза медали соҳибига айланиши айни сабабга кўра, барчамизни бирдек қувонтирди. Имконлар ишончлар билан қувватланди ва зарур мувофиқлик таъминланди.

Ўйлаймизки, «Локомотив» ва «Насаф»нинг имконлари ҳам ОЧЛ «плей-офф» босқичи йўлланмасига эга чиқиш даражасида. Ҳар икки жамоамиз айни қутлуғ вазифани адо этишга куч топса, футболимиздаги ислоҳотлар ижобий натижалар мисолида тасдиқланади.

Бу каби тасдиқсиз футболимиздаги ғалабалар дарёси тўлиб-тошиб оқолмайди, ислоҳотлар кўнгли ғариблашади, ғамгинлашади. Бу ҳолатда футбол Рафаэль Бенитесни ғалаба билан қутлашдан ўзга чора тополмаган Жозе Моуриньо каби мухлислар қаршисида мулзам қолади. Мувозанат бузилса, ғалаба ҳам шу зайл ўзини четга тортади.

«Реал» ва «ПСЖ» ўртасидаги баҳсда эса бундай ҳолат кузатилмаслиги аниқ. Негаки, Криштиану Роналду ва «Реал» бир томонда, Неймар ва Килиан Мбаппе иккинчи тарафда чинакам «жанг»га иштиёқ билан шайланмоқда.

Бу буюк олишув баҳона юлдузлар яшил майдонда ўзгача  баҳслашадилар ва футбол дунёсини ҳайратларга тўлдирадилар...

Муҳаммад Вали

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 14:31, 14.02.2018. Ўқилди: 2863 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.