Бугун 15 май, 2026 йил, жума.

      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 47
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 36 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ. «Реал» иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+2 | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Барча футбол мухлислари орзиқиб кутган тўқнашув бўлиб ўтди. "Реал" ва "ПСЖ" жамоалари ўртасидаги тўқнашув майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.

Мадридликлар илк дақиқалардан катта куч билан олдинга ташланган бўлишса, Эмери шогирдлари тартибли ҳимояланишга ва имкон бўлиши билан олдинга ўтишга ҳаракат қилишди.

Баҳснинг 28-дақиқасида мезбонлар тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. Марсело ўнг қанотдан олдинга ўтди ва нариги томонда очилаётган Роналду томон аниқ узатма берди. "ПСЖ" посбони Альфонс Ареола яккама-якка вазиятда Криштианунинг зарбасини юзи билан қайтаришга муваффақ бўлди.

Дастлабки ярим соат давомида "Қироллик клуби" меҳмонлар дарвозаси томон катта босим уюштирган бўлса-да, ҳисобни очиш францияликларга насиб этди. Мбаппе ўнг қанотдан 2 нафар "Реал" футболчисидан ўтиб кетди ва жарима майдончасига узатма берди. Неймар товони билан тўпни бўш турган Рабьога қолдирди ва Адриен 12 метрлардан дарвозани ишғол этди.

Орадан кўп ўтмасдан ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Аниқроғи, бунга "ПСЖ" ҳимоячиси Ло Сельсо рақибга бундай имкониятни "совға" қилди. Криштиану жарима майдончаси ичида ундан тўпни олиб қўйди, аммо дарвоза сари аниқ зарба бера олмади. Жавоб ҳужумида эса омад "қаймоқранглилар" томонида бўлди. Неймар "Реал" жарима майдончасига кириб бориб, Каванини тўп билан таъминлади. Уругвайлик футболчининг зарбасидан кейин тўп Каземиронинг оёғига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди.

Биринчи бўлим тугашига 2 дақиқа қолганида "Мадрид" яхши ҳужум ташкил қилди. Марсело чап қанотдан узатган тўпга Бензема жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Бурчакка бораётган тўпни Ареола бир амаллаб қайтарди. Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин мезбонлар пенальти ишлашга муваффақ бўлишди. Тони Кроос чап қанотдан жарима майдончасига кираётганида елкасида Ло Сельсонинг қўлини ҳис қилди ва йиқилди. Ҳакам эса 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Дарвозабон Роналду томонидан берилган зарба йўналишини топди, аммо кучли зарбани қайтара олмади.

Иккинчи бўлимда "Пари Сен-Жерман" жуда кучли бошлади. Дастлаб Неймарнинг узатмасидан кейин Мбаппе жарима майдончаси ичида зарба беришга муваффақ бўлди. Кейлор Навас жамоасини голдан қутқарди. Орадан кўп ўтмасдан Алвеснинг саъй-ҳаракатлари эвазига ташкил этилган ҳужум пайтида Рабьо 11-12 метрлардан зарба берди. Тўп Рамоснинг билагига тегиб қайтди.

Умуман олганда, "ПСЖ" иккинчи таймнинг дастлабки 35 дақиқасида катта устунликка эга бўлди. Баҳснинг 72-дақиқасида бурчак тўпини ўйинга киритилганидан кейин Кимпембе яқин масофадан зарба берди, аммо Рамос зарба йўлига ўзини ташлади. Орадан 3 дақиқа ўтиб меҳмонлар жуда қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Верратти чап қанотдан рақиб дарвозабон майдончасига узатма берди. Мбаппе ва Алвес яқин масофалардан тўпни дарвозага буриб қўйишга бироз кеч қолишди.

Зидан захира кучларини майдонга ташлаю, дастлабки ўйин тақдирини ўз томонига оғдирди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 7 дақиқа қолганида "Реал" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Асенсио жарима майдончасининг чап қанотдан дарвозабон майдончаси томон унчалик хавфли бўлмаган узатма берди. Дарвозабон қайтарган тўп ҳимоячи орқали Роналдунинг тиззасига тегди ва тўрга бориб тушди.

Орадан кўп ўтмасдан яна ўш қанот ва яна ўша Асенсионинг узатмасини Марсело "ПСЖ" дарвозасига жойлаб қўйди. Юзага келган рекошет Ареолани чалғитиб қўйди.

Шу тариқа, "Реал" дастлабки ўйинда ўзи учун жуда қулай ҳисобда ғалаба қозонди. Жавоб ўйини 6 март куни Парижда бўлиб ўтади.

Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал, дастлабки ўйин
Реал Мадрид Испания – ПСЖ Франция 3:1 (1:1)
Голлар: 0:1 – 33 Рабьо, 1:1 – 45, пенальти Роналду, 2:1 – 83 Роналду, 3:1 – 86 Марсело.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Начо, Рамос, Модрич, Каземиро (Васкес, 79), Иско (Асенсио, 79), Кроос, Роналду, Бензема (Бэйл, 68).
ПСЖ – Ареоля, Маркиньос, Берчиче, Дани Алвес, Кимпембе, Верратти, Ло Чельсо (Дракслер, 84), Рабьо, Неймар, Мбаппе, Кавани (Менье, 66).
Огоҳлантиришлар: Неймар (14), Ло Чельсо (25), Иско (32), Рабьо (64), Начо (78), Менье (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:31, 15.02.2018. Ўқилди: 13254 марта. Фикрлар: 41 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик