Бугун 1 январь, 2026 йил, пайшанба.

      • 31.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • 1:3
      • Ньюкасл
      • 31.12.2025 00:30
      • Челси
      • 2:2
      • Борнмут
      • 31.12.2025 00:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:2
      • Эвертон
      • 31.12.2025 00:30
      • Вест Хэм
      • 2:2
      • Брайтон
      • 31.12.2025 01:15
      • Арсенал
      • 4:1
      • Астон Вилла
      • 31.12.2025 01:15
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вулверхэмптон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 19 45
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 19 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 19 30
6 Ман. Юнайтед 19 30
7 Сандерленд 18 28
8 Эвертон 19 28
9 Брентфорд 18 26
10 Ньюкасл 19 26
11 Кристал Пэлас 18 26
12 Фулхэм 18 26
13 Тоттенхэм 18 25
14 Брайтон 19 25
15 Борнмут 19 23
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 19 18
18 Вест Хэм 19 14
19 Бёрнли 19 12
20 Вулверхэмптон 19 3

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Бёрнли 1-3 Ньюкасл
19-тур Челси 2-2 Борнмут
19-тур Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
19-тур Вест Хэм 2-2 Брайтон
19-тур Арсенал 4-1 Астон Вилла
19-тур Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Халқ банкининг энг яхши логотипи учун пул мукофоти!

Баҳо:
+1 | -
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки янги логотип яратиш учун танлов эълон қилади:
http://uznews.uz/upload/cache/db/f8/dbf87fd5b4c80eb7fb9c2cc96e6a3eb1.jpgТанловда профессионал реклама компаниялари, агентликлар билан бирга жисмоний шахслар ҳам (фрилансерлар, талабалар ва ҳ.з.) иштирок этиши мумкин.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги шартларни бажариш зарур:
1. Танлов шартлари ва техник топшириқлари билан қуйидаги сайт орқали танишиб чиқинг: www.xb.uz.
2. Янги логотипнинг ўзига хос версиясини ишлаб чиқинг ва ғоясини таърифланг.
3. График файл ва таъриф матнини, шунингдек мулоқот учун маълумотларни қуйидаги электрон почтага: marketing@xb.uz; ёки қуйидаги манзилга жўнатинг:
Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 3
Телефон орқали маълумотлар: (+99871) 120-17-49.
Мулоқот қилувчи: Темиров Бехруз.
Барча ишлар банк раҳбарияти вакилларидан ташкил топган танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Логотипнинг эскизларини баҳолашда қуйидаги мезонлар қўлланилади:
- ечимнинг ифодалилиги;
- танлов мавзусига мослиги;
- мавзуни очиб бериш чуқурлиги;
- ижодий ёндашув;
- ўзига хослик;
- логотип кўринишининг креативлилиги ва янгилиги (янги логотип амалдагисига ўхшаш бўлмаслиги керак).
Комиссия энг яхши ишларни танлаб, финал иштирокчилари ўртасида танлов ўтказади. Финал иштирокчиларининг ишлари, танлов натижалари ва танловнинг якуний ғолиби банкинг расмиий сайтида эълон қилинади: http://www.xb.uz.
Мукофот фонди: 15 000 000 сўм.
Танловга тақдим қилинадиган материаллар 2018 йилнинг 9 мартигача қабул қилинади. Танлов натижалар 2018 йил 25 мартгача эълон қилинади.

 


Ижодий танлов иштирокчилари ишларига талаблар ва шартлар:

Ишини жойлаштирган Ижодий танлов иштирокчиси Иш бўйича мутлақ ҳуқуқ эгаси бўлиши лозим;
Танловга тақдим этиладиган битта файлнинг ўлчами 0.5 дан 3 Мb гача, формати - (jpeg, png, PDF) бўлиши лозим.
Тасвирлар амалдаги қонунчиликка хилоф бўлмаслиги керак.
Илтимос, муаллифлик ҳуқуқини ёдда тутинг! Логотипни яратишда фойдаланилган барча жиҳатлар фақат Сизга тегишли бўлиши шарт (логотипда бирон бир логотипларнинг қисмлари ёки бошқа компанияларга тегишли логотиплар ёки дизайнинг элементлари ёки қисмлари бўлмаслиги керак).

Иштирокчилар қуйидагилардан фойдаланиш тақиқланади:

• муаллифлик ҳуқуқлари билан ҳимояланган материаллар, шу жумладан, ҳар қандай очиқ ёки ёпиқ манбалардан, шу жумладан, интернетдан олинган материаллар;
• машҳур кишилар - таниқли мусиқачилар, ёзувчилар, спортчилар, бошловчилар, фотосуратлари ёки тасвирлари, ҳаёлий персонажлар (мультфильм қаҳрамонлари ва ҳ.з.), кинофильмлар, мультфильмлардан кадрлар, китобларга иллюстрациялар;
• реклама материаллари, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари, компанияларнинг рамзлари ва номлари (Банк ва Банк томонидан кўрсатиладиган хизматлар брендларини истисно қилганда), шунингдек рўйхатга олинган товар белгилари маҳсулотлари ва хизмат кўрсатиш белгилар, шу жумладан, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларига эга автомобиллар ва бошқа техника);
• Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига хилоф бўлмаган материаллар.

Материалларда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:
- дизайнернинг ФИО, ёши, мулоқот учун маълумотлари (телефон, e-mail)


Танловнинг мукофот фонди: 15 000 000 сўм.
Ғолиблар сони – бир киши. Ғолиб билан шартнома тузилади ва ишчи форматдаги макетлар тақдим қилинганидан сўнг гонорар тўланади.
Ғолиб макетлардан фойдаланиш бўйича мутлақ ҳуқуқни Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкига беради.

 

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:43, 26.02.2018. Ўқилди: 4005 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Тоттенхэм Ришарлисон 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.