Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [6451]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2723]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2684]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [2671]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2522]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1835]

Алонсо «Ливерпуль» раҳбариятига «Реал» футболчисини жамоада кўрмоқчи эканлигини айтди [1617]

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Эвертон»ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди (Видеошарҳ) [1577]

Кэррик: «Биз нималарга қодир эканимизни кўрсатиб қўйдик» [1562]

«ПСЖ» Ямал учун 250 млн евро таклиф қилган эди — Лапорта тафсилотларни очиқлади [1542]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ноёб «таблетка» - Леон Бэйли

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Тараққиётдан ортда қолишни истамаган бундеслига можароли тортишувлар билан бўлсада ёрқин юлдузларини пуллашга киришди.

Мхитарян, Обамеянг ва Дембеле аллақачон хорижий клублар мулкига айланишди. Энди навбат Роберт Левандовскига келди.

Лекин мутахассислар «Байер» ярим ҳимоячиси Леон Бэйли ҳам яқин келажакда немис футболига бинойидек даромад келтиришини тахмин қилишмоқда.

Учқурлар диёри

Ямайка ибораси тилга олинганда кўз ўнгимизда беихтиёр сайёрамизнинг энг учқур спринтери - Усейн Болт сиймоси гавдаланади.

Енгил атлетика йўлакчаларида фантастик рекордларни ўрнатиб улгурган спортчи энди ўзининг учқурлигини яшил майдонда намойиш этиш ҳаракатида. Унинг ватандоши Леон Бэйли эса ҳозирнинг ўзида футболчилар ўртасида биринчи рақамли спринтерга айланган.

Ярим ҳимоячи савия бобида терма жамоадан ўзиб кетди, Ямайканинг ёрқин юлдузи. «У шундай учқурки, югуришини кўрган киши футболчи эканлигига ишонмайди.

Қўшимчасига, техникани ҳам «тиндириб» қўяди. Чиндан ҳам, ақл бовар қилиши қийин бўлган комбинация», - ямайкалик йигитчанинг майдондаги ҳаракатларини илк марта кузатган Франк де Бур ҳайратини яширолмаганди.

Ярим ҳимоячидаги космик тезлик Бундеслига баҳсларини ёқимли «портлаш»лар билан безамоқда.

Тутинган ота

 «Леон ҳозирга қадар ўзидаги имкониятларнинг 30 фоизини ишга сол­ган, холос. Яқин келажакда дунёнинг энг яхши футболчиси унвонини қўлга киритишига шубҳа йўқ», - мазкур эътироф Крейг Батлерга тегишли.

Агар сиз уни Жерард Батлер ва Крейг Дэвиднинг ҳосиласи, деб ўйлаган бўлсангиз, янглишасиз. У шунчаки Леоннинг ўгай отаси. Ёш иқтидор соҳибининг камолотга эришувида Крейг Батлер асосий ролни бажарди. Воқеа қуйидагича: болалигида Леон интизоми билан мақтана олмасди.

Боз устига, у Кингстоннинг энг нотинч туманида ўсиб-улғайди. Хайриятки, болакайнинг бахтига, онасининг бевақт вафотидан кейин шу ўгай отаси ўз оталиғига олди.

Оқибатда, Крейг Батлер вазият тақозоси билан Phoenix AllStars футбол академиясининг муассисларидан бирига айланди. Шундан кейин у 7 ёшли Леоннинг ёнидан бир қадам ҳам жилмади.

Бэйлининг Европага йўл олиши ҳам айнан ўгай отанинг ташаббуси билан юз берди. Яқинда Батлер Леверкузенда Руди Фёллер ва Йонас Болдт билан учрашиб, ўғлининг тақдири айнан шу ерда -  Германияда ишончли қўлларда эканига ишонч ҳосил қилди.

Тилла соат

 «Леон ўта ақлли ва ювош йигит. Ундан яқин келажакда тенги йўқ футболчи етишиб чиқиши мумкин. Бэйли ёрқин фаолият бўсағасида турибди», - шундай фикрларни билдирган Руди Фёллерга ижтимоий тармоқлардаги янгиликлардан кўпроқ хабардор бўлиб туришни маслаҳат берардик.

Шунда у Бэйлининг ювош болаликдан анча йироқлашиб қолганига амин бўлади. Қимматбаҳо безаклар, машҳур фирмаларнинг кийим-кечаклари, замонавий автомашиналар - Леон-нинг бугунги ҳаётида муҳим ўрин тутади.

Аслида бунинг ажабланадиган ери йўқ: қишда «Байер» уни ўз сафига қўшиб олиш учун 13,5 млн. евро сарфлади. Табиийки, футболчининг чўнтаги ҳам бирданига қаппайиб қолди. Яқинда Кингстоннинг овлоқ ҳудудида шиша идишлар йиғиб юрган болакай бу пулларни тушида ҳам кўрмаганди.

Айниқса, сўнгги йилларда бугун-эрта фантастик ўйинлар кўрсатиши кутилаётган ярим ҳимоячи эл оғзига тушиб, жуда машҳур бўлиб кетди. Ҳозирча ишончни оқлаб келмоқда. Лекин бу шон-шуҳрат ва пинҳона пуллар истаган пайтда унинг бошини айлантириб қўйиши ҳеч гап эмас.

«Байер» таркибидаги сўнгги учрашувларда Бэйли 7 марта рақиблар дарвозасини иш-ғол этди. Бундай сермаҳсуллик Европанинг номдор жамоалари эътиборидан четда қолмаслиги аниқ. «Арсенал», «Ливерпуль», «Челси», «Бавария» ва «ПСЖ» каби гранд клублар Леверкузенга умид билан кўз тикиб туришибди.

Бироқ «доришунослар» бу борада аниқ бир тўхтамга келиб улгуришган - ямайкалик ноёб «таблетка» 2019 йилдан аввал ҳеч қаерга кетмайди.

Аслида Бэйли имзо чеккан шартнома 2022 йилга қадар амалда бўлади. Аммо мутасаддилар ярим ҳимоячининг янги Усмон Дембелега айланиб қолишидан хавотирдалар. «Агар у ҳозиргидек тириш­қоқлик билан ишлашда давом этса, ким ҳам унинг йўлини тўса оларди?», - дейди Йонас Болтд.

Ҳа, Леон «Ба­йер»нинг «олтин оҳу»си эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. Унинг трансфери 100 млн. евродан ошиб кетиши тахмин қилинмоқда.

«100 «лимон» иборасини ишлатганда эҳтиёткор бўлиш кераклигини яхши тушуниб турибман. Лекин олди-сотдиларнинг жадал ривожланишидан келиб чиқадиган бўлсак, бу миқдор ҳеч кимни ажаблантирмайди, деб ўйлайман», - деди Бундеслиганинг таниқли мутахассисларидан бири Райнер Калмунд.

«Байер»нинг муносабати

«Доришунослар» тизимидаги бугунги вазият қуйидагича: бундеслига ва халқаро мусобақаларда жамоа Бэйлидан самарали фойдаланишга ҳаракат қилади ва имкони борича узоқроқ ушлаб туришга интилади.

Шартнома муддати оз қолган паллада эса рисоладагидек нарх билан трансферга қўяди. Чунки, Леоннинг жамоадоши Юлиан Брандт Леверкузенни тарк этишга яқин турибди.

Муҳими, Бэйли сермазмун ва самарали фаолиятни давом эттирса бас!

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:04, 03.03.2018. Ўқилди: 2831 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.