Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

На «Анжи» ва на «Бунёдкор»да. Достон Ҳамдамов қаерда?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бир футболчининг бир жамоадан бошқа жамоага кўчиб ўтиши, футбол тили билан айтганда, «трансфер» қилиниши табиий ҳол. Айниқса, гап ўзбекистонлик футболчининг кучлироқ чемпионатга ўтиши ҳақида кетганда, буни барча катта хурсандчилик ва мамнуният билан қарши олади. Таркибида айнан ҳамюртимиз тўп сураётгани учун ҳам ўша жамоага мухлислик қиладиган ишқибозлар ҳам истаганча топилади. Ўз вақтида «Динамо Киев», «Анжи», «Краснодар» жамоаларига, бугунги кунда ва Москванинг «Локомотив» клубига худди шу сабаб билан мухлислик қилаётган юртдошларимиз сероблигини ҳеч ким инкор этмаса керак.

Яқинда «Бунёдкор» футболчиси Достон Ҳамдамов Махачқалъанинг «Анжи» клуби сафига бориб қўшилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо воқеалар ривожи бу сафар сал бошқачароқ.

Ҳамдамовнинг рус клубига ўтаётганини биринчилардан бўлиб «championat.asia» ёзди. Сайт бу хабардан «шокка тушганини» билдириб, «Бунёдкор»дан сўроқсиз кетган Ҳамдамовни «тузлуққа тупурмасликка» чақирди. Кейинчалик бу хабар сайтдан ўчириб ташланган бўлса-да, воқеанинг барча тафсилотлари турли сайтларда батафсил ёритилди.

Кейинчалик маълум бўлдики, Достон аслида «Анжи»га қочиб кетмаган, балки Махачқалъа клуби «Бунёдкор»нинг шартларига тўла рози ва футболчи трансферини харид қилади. Футболчининг отаси берган маълумотга кўра, ўғли «Анжи» билан 1,5 йиллик шартномага қўл қўйган ва бу Достон учун муҳим қарор.

Аммо 1 март куни «Kun.uz»да «Бунёдкор» раҳбарларининг ушбу можароли трансферга билдирган изоҳи эълон қилинди. Унда айтилишича, ҳақиқатдан ҳам «Анжи»дан футболчи ҳақида хат келган. Ҳамдамовнинг шартномасида трансфер нархи 300 минг евро этиб белгиланган. «Бунёдкор» бош директори Мурод Алиевнинг айтишича, улар «Анжи»га жавоб хати ёзиб ўз шартларини маълум қилган. ФИФА қоидаларига мувофиқ, футболчи 23 ёшгача бошқа жамоага кетадиган бўлса, у тарбия топган академияси учун ҳам маълум миқдорда компенсация тўланиши керак бўлади. Достон клуб академиясида 13 ёшидан буён тарбияланиб келаётгани боис жавоб хатида товон пулидан ташқари ФИФА талаби бўйича компенсация маблағини ўтказиб бериши кераклиги билдирилган. Ҳамдамов учун олинадиган пулдан тушадиган маблағ ҳам клуб харажатлари, ҳам ҳозир энг зарур бўлиб турган қарзларни ёпишга сарфлаш кўзланган. Ҳозирча бу борада ҳеч қандай жавоб бўлгани йўқ.

Достон Ҳамдамов «Анжи»нинг Туркиядаги йиғинларида иштирок этди, Беларуснинг «Слуцк» жамоаси билан ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг ягона голига муаллифлик ҳам қилди. Аммо куни кеча таништирилган «Анжи»нинг янги футболчилари орасида Достон Ҳамдамов кўриниш бермади. Клуб расмий сайтида келтирилган жамоа футболчилари таркибида ҳам (гарчи бошқа барча янги футболчи қўшилган бўлса-да,) Ҳамдамовни топа олмадик. Махачқалъаликларнинг кечаги «Рубин» билан ўйинида ҳам Достон «заявка»га киритилмади.

Савол туғилади? Достон Ҳамдамов қаерда? «Анжи»да бўлса нега у ҳақда расман эълон қилинмаяпти? Уни яширишдан қандай мақсад кўзланмоқда? Бу можаронинг энг ташвишли томони — терма жамоага жалб этилган Ҳамдамовнинг ўйин амалиётисиз қолиб кетиши ҳам мумкин. «Анжи» уни яширишда давом этса, воқеалар ривожи нима билан якун топади?

Албатта, Достон Ҳамдамов учун Россия чемпионатига ўтиш ўта муҳим ва зарур қарор. Нафақат футболчи, балки терма жамоамиз учун ҳам фойдали бўлиши аниқ. Шу боис ушбу можаролар тезроқ якун топиб, Достон Ҳамдамовнинг ўз клубини топиб олишига умид билдирамиз.

Манба: xabar.uz
Киритилди: 19:10, 03.03.2018. Ўқилди: 14561 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.