Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: “Бугун футболчиларимиз ҳақиқий характерини кўрсатишди”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Насаф" - "Бухоро" учрашувидан сўнг (3:1) ўтказилган матбуот анжуманида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев саволларга жавоб берди.

Рўзиқул Бердиев: Бухоро” жамоасида тажрибали ўйинчилар йиғилишган, бугунги учрашувдан кейин жамоа олдига бемалол чемпионлик вазифасини қўйса ҳам бўлар экан деган, фикрга келдим. Жамоада юқори тажрибага эга футболчилар жам бўлган. Аммо футболчиларимизнинг бугунги кўрсатган ўйинига алоҳида миннатдорчилик билдираман, рақибга нисбатан тезроқ ўйнадик ва фикрладик.

Бу орқали бугун биз ишончли ғалабага эришдик. Гувоҳ бўлдиларингиз, футболчиларимиз бугун ўз характерини ҳам намойиш қилишди. Ўша биринчи голдан кейин улар тушкунликка тушишмади ва олдинга боришди. Натижада ишончли ғалабани қўлга киритдик. Бу ҳолат албатта мураббийларни хурсанд қилади. Йигитларимизнинг ўйинидан мамнунман. Уларга яна бир марта раҳмат айтаман. Биз рақибни яхши ўрганган эдик. Рақиб футболчиларини асабийлашиши учун, футболчиларимизнинг тезкор ҳаракатлари ҳам сабаб бўлди. Биз бунга тайёр эдик. Рақиб қупол ўйнайдими ёки бошқачами, қўрқмасдан ўйнаш керак. Бошқача айтганда футболчиларимизнинг ҳам энди ёшлиги қолмади. Улар ҳар қандай рақиб билан муносиб курашиши керак.

Драган Черан? Ҳужумчимиз айни пайтда уйда муолажа олаяпти. Биз у билан алоқада бўлиб турибмиз. У эртага Қатарда бўлади ва навбатдаги ўйинга тайёр. Аслида уни тезроқ майдонга қайтиши учун юртига юборган эдик. Чунки у ерда бу жароҳатларни тез даволайдиган мутахасислар кўп. У бизга керак, кетма-кет оғир ўйинларни ўтказаяпмиз, у буни яхши англаб турибди.

Дониёр Нарзуллаев? Дониёрга агар бугун рухсат берсак, майдонга тушишга тайёр. Аммо у керакли муолажаларни олиши керак, шифокорлар шуни талаб қилишаяпти. Ўйлайманки, у бир ойларда сафимизга қайтади. Афсуски, бўлажак ўйин олдидан таркибмизда йўқотишлар бор. Биз бу ҳақда чуқур ўйлаб режалар тузиб қўйдик. Буни ҳозир очиқ айта олмайман.

Жаҳонгир Алиев? Уни албатта майдонда кўрасизлар. Биз бу футболчимизни хизматидан ҳали кўп фойдаланимиз, унга ҳали кўп имконият берамиз. Бугун унинг майдонга туширилмаганига сабаб, тактикамиз бошқачароқ бўлди. Шунинг учун Ислом Кенжабоевни майдонга туширдик. Биз таркибимиздаги барча ўйинчиларимизга имкон берамиз. Майдонга камроқ тушаётган ўйинчиларимиз борасида бошқача фикрга бормасликларингизни, сўраган бўлардим.

Бобир Давлатов? Бобирни ёшларимиз терма жамоасида қандай ўйнаганини биласизлар. Бу футболчимиз ҳозир жамоамизга мослашиш жараёнини ўтказаяпти. Бобир Давлатов ҳам жамоамизга ҳали кўп ёрдам беради. Биз барча футболчиларимизга имконият берамиз. Улар бунга тайёр туришлари керак.

Манба: voha.uz
Киритилди: 09:29, 10.03.2018. Ўқилди: 3035 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик