Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жозе учун жазо: «МЮ»ни ағдарган тўрт сабаб

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳар хил ўйинлар бўлади, мисол учун, мағлуб томон ҳақида фикр билдирганда, балки мана бу вазиятни голга айлантирганда, балки мана бу ерда омади келганда ўйин бошқача якунланиши мумкин эканини айтамиз. Шунчаки ўйин сценарийси панд берган бўлади, бошқача жараёнда балки бошқача натижа имкони мавжудлигини билиб турамиз. Яъни, агар «Манчестер Сити»га қарши ўйнаётган «Базель» бўлмасангиз, ҳар қандай ЕЧЛ плей-офф ўйинида, ҳар икки жамоада ғалаба учун имконият бўлади. Аммо, агар «Манчестер Юнайтед» «Севилья» билан ўйинда ютиш учун бирор нима қилдими, деб сўралса, бемалол «йўқ», деб жавоб бериш мумкин. Бир қатор омиллар туфайли, Манчестер жамоаси ҳар томонлама ўзидан кучсиз саналган ва Испанияда муаммоларга дуч келаётган «Севилья»га қарши ҳеч нарса қила олмади.

ЭКСПЕРИМЕНТЛАР

«Бундай футболчиларни сотиб олиш имконияти бўлса, фойдаланиш керак» – деганди, аслида қишки трансферларни ёқтирмайдиган Жозе Моуриньо Алексис Санчес ҳақида. Санчес каби футболчиларнинг янги жамоага мослашишлари, шу билан бирга, жамоанинг Санчесга мослашиши осон кечмаяпти. Кечаги ўйиннинг айнан шу экспериментлар даврига тўғри келгани ҳам «МЮ» зарарига ишлади.

Моуриньо доим майдонга энг яхшиларни тушириши ва яхши натижа бераётган таркибда у қадар ротация қилмаслиги билан танилган. Аммо ҳозир у ўз принципларига қарши бормоқда. Чап қанотда Рэшфорд ва Марсиялнинг ўзаро рақобати етмагандек, Санчесни ҳам ўша ерда синашга ва ёш ҳужумчиларни бошқа позицияларга «ҳайдаш»га мажбур бўлиняпти.

Энг ёмони, бу чуқурга билиб туриб бир неча маротаба тушилаётганидир. «Тоттенҳэм» билан ўйинни аввалги ўйинларда яхши формага кириб олган Марсиял Санчес туфайли  ўнг қанотда бошлаганди ва 2-бўлимда яна чап қанотга қайтарилганди. Моуриньо учун бу етарли бўлмади, «Ньюкасл»да ҳам экспериментлар давом этди. «Челси» билан ўйинда чап қанотда Рэшфорд мавсумдаги ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказгач, ниҳоят Моуриньо барчасини тушунганини тахмин қилгандик. Лекин, йўқ, «Севилья» билан ўйинда Санчес яна чап қанотда, Рэшфорд эса, самарадорлиги сезиларли тушиб кетадиган ўнг қанотга ўтказиб юборилди. Санчесга ўзи ёқтирган позициясида ўйнатиш учун, ишлаб турган системани бузиш тўғри эдими?

Поль Погба ёки Мактомини ҳақида ҳам шу гап. Моуриньо Мактоминини «Челси» ва «Ливерпуль» билан ўйинлардаги ажойиб ҳаракати учун мақтади, аммо ЕЧЛ ўйинида кечагина тикланган Феллайнини танлади. Захирада қолган Погба эса, иккинчи бўлимда ҳужумни кучайтириш учун туширилди, аммо у доим фойдалироқ бўладиган олдинги чизиққа эмас, айнан Феллайнининг ўрнига.

Меҳмонларнинг дастлабки голи ҳам айнан майдон марказидаги бўшлиқ туфайли юзага келганига эътибор беринг. Моуриньо Погба ҳеч қачон Канте бўлмаслигини ниҳоят тан олиш ўрнига, ҳали ҳам, мавсумнинг энг қизғин палласида, плей-офф ўйинида сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган оптимал таркиб қидириб юриши қачондир бирор мағлубиятга сабаб бўлиши аниқ эди.

ЎЗИГА ЎЗИ ҚОПҚОН

Сафардаги гол қоидаси жуда хавфли қоида. Ўз майдонида дарвозасини дахлсиз сақлаган жамоа жавоб ўйинида яхшигина руҳий устунликни қўлга киритади. Эътибор берган бўлсангиз, кечаги ўйиннинг охири яқинлашган сари, мезбонларда босим оша бошлади, чунки, энди, «Севилья»нинг ҳар бир голига икки гол билан жавоб беришга тўғри келарди.

Шундай экан, биринчи ўйинда имкон қадар гол уриш талаб этилар эди. Мана шундай хавфли вазиятга тушмаслик учун, Севильяда «МЮ» гол уришга интилиши шарт эди. Моуриньо бемалол 0:0 учун ўйнашга уринди ва бу ҳисоб ўзи учун қониқарли эканини яширмади. Мана оқибат.

«Челси» ва «Ливерпуль» устидан ғалабалар Моуриньонинг муҳим дуэллар устаси, ҳар қандай вазиятга стратегик ёндашиб, баҳсларни ютиб кетадиган буюк тактик сифатида намоён қилгандек бўлди, лекин аслида, бу португалиялик мураббийнинг зарарига ишлади. Сафар ўйинлари натижасига кўра, Европанинг энг ёмон клубларидан бири, Испания чемпионатида аллақачон 42 гол ўтказиб улгурган, сўнгги йиллардаги энг ёмон даврини ўтказаётган «Севилья»ни ютиш учун «шахмат ўйнаш» шарт эмас эди. «Севилья» дарвозасига «Атлетико»ни қўя турайлик, «Эйбар», «Бетис», «Спартак» каби жамоалар ҳам бештадан гол уришганини унутмайлик. Кучли таркиб билан, сал юқори босим остида ўз ўйинини қилиш орқали, «Манчестер Юнайтед» бемалол бу жамоадан ўта оларди назаримда.

Монтелла қандайдир кутилмаган юришлар билан Моуриньони қийин аҳволга солиб қўймади. Аксинча, Моуриньонинг ўзи ҳисоб-китобларнинг асирига айланиб қолди, дейиш мумкин.

ЧАРЧОҚ

«Севилья» уч кун олдин «Валенсия»га қарши муҳим ўйинда майдонга тушди. Аммо тан олиш керак, сўнгги 20 кунда жуда қийин 4 ўйинни ўтказган Моуриньо жамоасининг жисмоний ҳолати панд берган бўлиши табиий. «Севилья»га сафар, «Челси» ва «Ливерпуль» билан тўғридан-тўғри олти очколик ўйинлар, «Кристал Пэлас»га қарши сарфланган катта энергия ўз сўзини айтди. Валенсия, Янг, Лукаку, Санчес, Матич, Смоллинг каби футболчилар бу ўйинларда тўлиқ ҳаракат қилишларига тўғри келди. Погба, Марсиял, Феллайни, Жонс каби футболчиларнинг катта-кичик жароҳатлари мураббийга етарлича ротация қилиш имконини бермади.

Умуман, гап ротацияда ҳам эмас, АПЛдаги ўйинлар қайсидир маънода ЕЧЛ плей-оффидан ҳам муҳимроқ, чунки ўша ўйинлардаги салбий натижа жамоани кучли тўртликдан ташқарига улоқтириши ҳеч гап эмас эди. «Манчестер Юнайтед» дастлабки синовлардан яхши ўтди, лекин аъло даражада ўйнаб, барча қуённи овлаш учун таркиб ҳам, салоҳият ҳам, энергия ҳам етарли эмасди, балки.

РАҚИБДА БОСИМНИНГ КАМЛИГИ

Испан жамоалари баҳорга бориб жуда хавфли бўлиб қолишади. «Реал» ва «Барселона» шундоқ ҳам кучли таркибга эга, алоҳида ўйинларда турнир масаласини ҳал қилиш керак бўлса, улардан хавфлиси йўқ. Ўз навбатида, бошқа клублар ҳақида ҳам айтиш мумкин, «Севилья» бўладими, «Сельта»ми, «Вильярреал»ми мавсумнинг шу палласига келиб, жуда хавфли рақибга айланишади.

Сабаби, ички чемпионатдан деярли барча саволларга жавоб топилган, бор имкониятини еврокубокларга қаратиш имконияти бор. Айниқса, Ла-Лигани муваффақиятсиз ўтказаётган ва бунинг учун ҳамма танқидни эшитиб, мураббийни алмаштиришга улгурган «Севилья» учун ЕЧЛ бир бонус, айниқса, «МЮ» каби йилига юз миллионларни «кўрдим демайдиган» жамоадан мағлуб бўлиш у қадар шармандалик эмасди. Монтелла ҳам ўзини жуда хотиржам тутди, «Олд Траффорд»ни мақтади, 1/8 финал ҳам шогирдлари учун зўр натижа эканини қайд этди ва рақиб хатоларини кутиб ўтираверди. Вазифани уддаламасликдан ҳаддан зиёд қўрқиб юборган ва тўрт йиллик танаффусдан сўнг, ЕЧЛ плей-оффда илк бор майдонга тушган «МЮ»нинг ўзи ғалабани тортиқ қилиб юборақолди. Тан олиш керак, сўнгги тўрт йилда уч марта еврокубок финалида ўйнаган клуб қандай аҳволда эканидан қатъи назар бундай совғалардан воз кечмайди.

Қайсидир маънода, ўтган йили Европа Лигаси ярим финалини эслаш мумкин. АПЛда бор имкониятини совурган «Манчестер Юнайтед»нинг бор умиди ўша турнирда ғалаба қозониш бўлиб қолганди. «Сельта» эса камтарона тарзда, босимсиз ҳаракат қилган ва сал бўлмаса, «Олд Траффорд»да 2:1 ҳисобида ютиб, финалга чиқиб ҳам кетарди. Йон Гвидеттининг нўноқлиги «МЮ»ни финалга олиб чиққанди. Аслида таркиб ва салоҳият борасида «Сельта» ўтган йилги «МЮ»нинг ёнига ҳам кела олмасди.

ХУЛОСА

Агар вазиятга сал тепароқдан қарасак, «Манчестер Юнайтед»нинг ЕЧЛда ғолиб чиқиш имконияти жуда кам эди. Моуриньо жамоалари доим плей-оффда хавфли экани айтилса-да, менимча, ундай эмас. Айниқса, бугунги «МЮ» алоҳида спарринглар учун тайёр, деб айтиш жуда қийин. Англиядаги барча топ ўйинларда, ҳатто «МЮ» ғалаба қозонган ўйинларда ҳам, ўйин борасида жамоа рақибига кўп жиҳатлардан  бой берганини кўрдик. Европада янада хавфли рақиблар борлигини эътиборга олсак, «нон йўқ» эди.

«Севилья»дан мағлубият, танланган қўрқоқ тактика, ўйин охирларидаги аянчли ҳолат мухлислар қалбида оғриқли хотира сифатида из олиши турган гап, лекин реал қараганда, бу вазиятнинг ҳам якунида «МЮ» ҳеч нарса йўқотмаслиги мумкин.

Катта эҳтимол билан, ички чемпионатда ўз очколарини олган «Манчестер Юнайтед» 2-ўринни эгаллаган ҳолда, айтайлик, ЕЧЛ чорак финалида зўр ўйин кўрсатиб, ютқазиб қўйган «Ливерпуль»ни қўли билан кўрсатади ва улардан юқори турганини айтиб, мақтанар, ким билади. Лекин ундан ҳақиқий ғалабалар кутишаётганини эътиборга олсак, бу номерлар келаси мавсумда ўтмаса керак. «Олд Траффорд» фақат турнир жадвали ва кўзга ташланмайдиган ҳисоб-китоблардан ташқари, ёрқин ғалабаларни ҳам соғинган.

Қаҳрамон Асланов

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 18:57, 14.03.2018. Ўқилди: 7061 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик