Франциялик ҳимоячи Себастьян Скиллачининг фаолияти яхши ўтган. «Монако» таркибида Чемпионлар Лигасининг финалида ўйнаган. «Лион» билан икки марта Франция чемпиони бўлган ва «Севилья» сафида Испания кубогида зафар қучган.
Кейинчалик «Арсенал» билан Англия премьер-лигасида ўйнаган. Яқинда ушбу футболчи Москвага ташриф буюрди. Бундан унумли фойдаланган «Футбол» нашри Скилаччи билан суҳбат уюштирди.
— 2004 йили «Монако» қандай қилиб Чемпионлар Лигасининг финалига чиққан?
— Ўшандаги таркибимизни эсласангиз, юлдузларга тўла эди. Морьентес, Жули, Пршо ва бир қатор ажойиб футболчилар. Лекин биз аҳил жамоа эдик. Майдонда эса, бир оиладек ўйнардик. Шу боис ҳам «Реал», «Челси» каби жамоаларни мағлуб этганмиз.
— ЕЧЛнинг ҳал қилувчи учрашувига қандай тайёргарлик кўргансизлар?
— Меҳмонхонада ўтириб, оиламга қўнғироқ қилганман. Жуда асабийлашгандим. Ўйиндан олдин кийиниш хонасида «Монако»нинг барча футболчилари руҳлантирадиган қўшиқ куйлагандик. Афсуски, ўша финалда бу нарса ҳам ёрдам бермаган.
— Энди «Арсенал» ҳақида. Фримпонгнинг айтишича, Арсен Венгер унинг ҳаётидаги энг жиддий инсон экан. Буни тасдиқлайсизми?
— О, Фримпонг кўп нарсани гапирган. Мен «Арсенал»далигимда у ёш ва қизиққон эди. Венгер ҳақиқатан ҳам жиддий инсон. Бу унинг иш услуби. У фақат ўйин ва ғалаба ҳақида ўйлайди. Машғулотлар пайтида умуман ҳазиллашмасди. Баъзи-баъзида қандайдир латифа айтарди, холос.
Умуман олганда, Венгер нафақат «Арсенал», балки Англия футболи тарихидаги муҳим инсонлардан биридир. У жамоани шакллантиришга ёрдам берди. Ҳар нима қилганда ҳам, мухлислар унинг кетишини исташсада, Венгерни ҳамиша севиб қолишади.
— Арсен Венгер айни пайтда ҳар доимгидан кўра кўпроқ қийналмоқда.
— Рақобат даражаси ошиб бормоқда. Бугун улар нечта? «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Тоттенхэм», «Челси» — бешта. Ажойиб рақобат.
— Венгер ҳамон АПЛни ютиб олишга қодирми?
— У жамоа учун кўп нарса қилди. Унга қийин бўлаётгани кўриниб турибди. Лекин шунга қарамай, ажойиб мутахассис. Ўйлашимча, у истаган пайтида «Арсенал»дан кетиши мумкин. Лекин у АПЛни ютса ҳам, ютмаса ҳам, ёқимли мураббий бўлиб қолаверади.
— «Арсенал»нинг собиқ ўйинчиси сифатида «Тоттенхэм»ни ёмон кўрасизми?
— Йўқ. Шунчаки, «Тоттенхэм»нинг ўйинларини кузатмайман. Уйдалигимда интернет орқали «Арсенал», «Монако», «Севилья» ва «Лион»нинг ўйинларини кузатиб бораман.
Мен тинчликпарвар инсонман. Барча жамоаларни яхши кўраман ва «канонирлар»га мухлислик қиламан.
— Андрей Аршавинни эслайсизми?
— Албатта. У ажойиб футболчи. Кийиниш хонасида ҳамма билан ҳазиллашарди.
— Шунингдек, Робин ван Перси ва Сеск Фабрегас каби футболчилар билан ҳам бирга ўйнагансиз.
— Робин ван Перси мен билан бирга ўйнаган футболчилар орасидаги энг кучлиси бўлса керак. Агар Робин тўпни қабул қилиб олса, гол бўлиши муқаррар эди. Фабрегас ҳақида гапирадиган бўлсам, бу йигитнинг узатмалари жаҳонда энг зўри.
— «Арсенал»да Тьерри Анри билан ҳам тўқнаш келгансиз.
— У ҳақда сўрашингизни билардим. Анри жуда оддий ва хотиржам инсон бўлган.
— «Арсенал»нинг яна бир кучли футболчиларидан бири - Никлас Бендтнер. Нима учун уни Лорд деб аташган?
— Нима учунлигини аниқ билмайман. У лордларга ўхшарди. Қимматбаҳо кийимлар, машиналар. Ник ўзини худди лордлардек тутарди.
— Сизга қарши ўйнаган энг кучли футболчи ким?
ДАВОМИ
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).