Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 29.06.2025 01:00
      • Бенфика
      • 1:4
      • Челси
      • 29.06.2025 21:00
      • ПСЖ
      • 4:0
      • Интер Майами
      • 30.06.2025 01:00
      • Фламенго
      • 2:4
      • Бавария
      • 30.06.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Флуминенсе
      • 01.07.2025 06:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Ал-Ҳилол
      • 01.07.2025 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Ювентус
  • Суперлига
      • 29.06.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • 3:2
      • Сўғдиёна
      • 29.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • 3:1
      • Шўртан
      • 30.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Нефтчи 13 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 13 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Машъал 14 15
10 Хоразм 14 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 14 13
13 Қизилқум 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 0-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 14-тур

30/06 20:00 ОКМК - Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.06.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. "Айнтрахт Брауншвейг" - "Саарбрюккен".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.06.2025

      05:10 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      05:40 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 2 в Сириусе, Россия.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      09:30 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 3 на автодроме "Игора Драйв".
      10:00 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:50 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. Финал.
      15:00 Художественная гимнастика. "Evgeniya Cup" в Омске, Россия. Гала-концерт.
      16:15 "Непридуманные истории". Омская область.
      16:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
      18:10 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:05 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:35 "Непридуманные истории". Омская область.
      01:05 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Женщины. Финал.
      03:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      04:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.06.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Футбол. Winline Суперсерия. "Зенит" (Россия) - "Црвена Звезда" (Сербия).
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Елена Веснина.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Заур Абдуллаев против Роджера Гутьерреса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:35 Д/ф "КОПА 71".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. "Динамо" (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 310 в Парадайсе, США. Алешандре Пантожа против Кая Асакуры, Сирил Ган против Александра Волкова.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      04:55 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.06.2025

      06:00 Велошоссе. Чемпионат Франции в Лез-Эрбье. Женщины. Групповая гонка.
      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      09:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      10:00 Велошоссе. Чемпионат Франции в Лез-Эрбье. Мужчины. Групповая гонка.
      11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      13:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 1.
      14:45 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      19:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      21:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 1.
      00:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умид Аҳмаджонов: Мамлакат спорти қандай бўлиши керак? Мамлакат раҳбари ўз қарорлари билан буни бизга жуда асосли кўрсатиб бера олди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Дарё» мухбири МОҚ президенти Умид Аҳмаджоновдан Ўзбекистон спортида юз бераётган ва келажакда рўй бериши мумкин ўзгаришлар бўйича интервью олди. Қуйида янги ташкил этилаётган Ўзбекистон спортининг келажаги ҳақидаги суҳбат ҳукмингизга ҳавола этилади.

Жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат спортини тубдан ислоҳ қилиш ҳақидаги фармонни имзолаганди. Унда соҳа ривожи учун тўсқинлик қилаётган бир қатор масалалар санаб ўтилган бўлиб, муаммолар ечимлари ҳам кўрсатиб кетилганди. 16 март куни эса мамлакат раҳбари «Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Мазкур фармон ва қарорлар мазмунидан тушуниш мумкинки, Ўзбекистонда спорт тузилмаси тўлиқ қайтадан барпо этилади. Ҳозирги кунга қадар ишлаб келган тизим эса барҳам топади.

«Спорт ташқаридан қараганда ўсаётгандек кўриниши мумкин. Бироқ унинг ички қисми талабга жавоб бермай қўйганига анча бўлганди. Президентимиз Шавкат Миромонович ҳам буни чуқур англаб тургандилар. Шу боисдан олдимизга биринчи галда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат тизимини тубдан такомиллаштириш вазифасини қўйдилар. Энди спортнинг фақатгина 2-3 тури эмас, қолган турларига ҳам эътибор бериши керак — деб сўз бошлади биз билан суҳбатда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов.

— Умид Маҳаматжонович, айтингчи, «Бунёдкор» стадионини ЎФА тасарруфига ўтказиш нима учун керак бўлди?

— Биз терма жамоалар натижасини яхшилашимиз учун биринчи навбатда моддий-техник база керак эди. «Бунёдкор» эса бу талабга жавоб бера олади. Эндиликда у терма жамоаларнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўзида қабул қиладиган масканга айланади. Яъни, республиканинг бош футбол академияси сифатида энг иқтидорли футболчиларнигина ўзида жамлайди. Бунгача иқтидорлар турли футбол мактабларига сочилиб келган бўлиб, уларнинг келгуси тақдири тўлиқ назорат қилинмаган. ЎФА эса энди ўзига тегишли бўлган ҳар бир талантни назоратга олади ва уларни миллий терма жамоага кадр сифатида тайёрлаб боради. Келажакда эса шу каби академияларни кўпайтириш устида иш олиб борилади.

— Олимпия захиралари коллежларидан нима сабабдан футбол спорт тури олиб ташланмоқда?

— Сиз айтаётган коллежларда 30 га яқин спорт турлари ўргатилади. Қулоққа чиройли эшитилиши мумкин, бироқ сифатидан сўрасангиз, саволингизга қониқарли жавоб ололмайсиз. Биз қарорда кўрсатиб қўйилгани бўйича Олимпия захиралари коллежларининг фаолиятини танқидий руҳда ўрганиб чиқдик. Оддий мисол, коллежга футболчилар қандай саралаб олиниши масаласи умуман талабга жавоб бермайди. Ё кимнингдир жияни ўқишга қабул қилинади ёки ўртада пул туриши мумкин, дейлик.

Бу эса бизнинг сиёсатга умуман тўғри келмайди. Коллеж учун нечта квота берилган бўлса, унда шунча иқтидор бўлиши шарт. Биз ўша коллежлардан футболни ажратиб олдик. Энди футболчиларни футбол академиялари тарбия қилади. Қарорга кўра, Тошкент шаҳри, 12 та вилоят ва Қорақалпоғистонда республика академиялари вужудга келади. Бу академияларда шу минтақанинг ўз ёш тоифасидаги энг олди ўсмирлари таҳсил олади.

Олимпия захиралари коллежлари эса футболдан бўшаб қолган ўринларни бошқа спорт турлари билан тўлдиради. Бунгача бизда футбол, бокс ёки дзюдогагина эътибор кучли бўлган. Йирик мусобақаларда медаллар асосан яккурашлар, яккалик турлари эвазига қўлга киритилган. Ҳозир эса олдимизга Олимпиада оиласига кирувчи барча турларни бирга олиб бориш ва ривожлантириш вазифаси қўйилди. Ўзингиз кўряпсиз, қишки спорт турлари туппа-тузук қиши бор Ўзбекистонда бутунлай йўқ бўлиш кетиш арафасида турганди. Давлат раҳбари эса бу турларни ҳам эътибордан четда қолдирмаяпти.

— Бироқ ўша спорт масканларга бўлган талаб ҳам ҳисобга олиниши керак эмасми? Бизда кўпчилик бокс ёки футболга қизиқади. Қолган турларга талаб бу қадар юқори эмас.

— Шу ҳам аслида бежиз эмас. Давлат фақат шу спорт турларига эътибор қаратгани учунгина, айнан уларга қизиқиш ошган. Агар биз барча турларни биргаликда олиб бора олсак, ишонаманки, Ўзбекистонда волейбол, баскетбол, фигурали учиш ёки бадиий гимнастикага, оғир ва енгил атлетикага қизиқувчилар ҳам жуда кўп.

Олайлик, қайсидир Олимпия захиралари коллежининг раҳбарияти футболга жуда қизиқади. Ва улар табиийки, бор эътиборни унга қаратишга интилади. Ҳа, футболга ҳаммамиз қизиқамиз, бироқ қолган турлар панада қолиши керак дегани эмас бу. Футболга ЎФАнинг ўзи жавоб беради. Коллежлар эса МОҚ тасарруфида бўлади ҳамда Олимпиада оиласига кирган спорт турлари ҳақида бош қотиради, футбол ҳақида эмас.

— Коллежларга ҳужжат топшириш жараёни қандай бўлади? Қарорда айтиб ўтилган ҳудудлар қандай тавсифланади?

— Андижонга борсак, коллежнинг волейбол гуруҳига 3 нафар ўсмир қабул қилинган. Волейболни 6 киши ўйнаса, унинг захира ўйинчилари бўлса, бу 3 ўсмир қандай қилиб таҳсил олади ёки нимани ўрганади?! Биз яхшиси водийни умумий битта ҳудуд сифатида кўрамиз. Унинг ҳар бир вилоятига тегишли коллежда 3 нафардан бола бўлмасин, балки Наманган, балки Фарғонада умумий волейбол гуруҳи ташкил этилсин. Шаҳарлар бир-биридан узоқ эмас, коллежларда ётоқхоналар бор, егулик бор. Андижонда бокс тезроқ ўсяптими, ўша волейбол квотасини ҳам боксга берайлик, қолган икки вилоятдаги бокс квтоларидан юқорироқ бўлсин. Кимдадир қиличбозлик яхшими, марказ ўша ерда бўлсин ва ҳоказо.

Бундан буён коллеж раҳбарияти ўзи истаган болани ўқишда олиб қолмайди. Назорат кучли бўлади. Иқтидорлар қандай саралаб олинаётганидан тортиб, сарф этилаётган ҳар бир тийин назоратда туради. Мана футболни олдик, бундан ташқари коллеж ўқувчиларининг озуқаси масаласидан ҳам уларни озод қиламиз. Бу иш билан қўлидан келадиган томон, айтайлик, шунга ихтисослашган фирмалар, компаниялар шуғуллансин. Оғир атлетикачида алоҳида рацион, теннисчида бошқача, боксчида бошқача, тўғрими? Ҳар бирига ўзига керакли бўлган егуликлар етказиб берилади. Коллеж раҳбарияти эса ўқув ишлари, машғулотлар сифати ҳақида ўйласин.

— Қабул жараёнлари шаффоф бўлади деб айтиб ўтгандингиз. Бунга қандай эришмоқчисиз?

Шунчаки имтиҳонлар очиқ руҳда ўтади. Президентимиз олийгоҳларга кириш имтиҳонларини тартибга солиш учун биринчи навбатда ОАВ ёрдамига суянди, тўғрими? Имтиҳонларда журналистлар эркин кузатувчилар сифатида иштирок этди ва катта ўсишга эришилди. Биз ҳам шу йўлдан юрамиз, спорт журналистлари бемалол келишсин, кўришсин, камчиликлар бўлса, ёритишсин.

Ҳа, кейин яна бир нарсани айтишим керак. Ҳамма нарса талабдан келиб чиқади. Қайсидир вилоятда қайсидир спорт турига умуман талаб йўқ бўлса, ўша квотани ушлаб туришидан ҳеч қандай маъни йўқ. Чунки кўряпмиз ўқишга кириш учун одамлар нималар қилаётганини. Ўзи боксга қизиқади, бироқ унда рақобат кучли бўлгани учун волейболга топшириб кўради. Муҳими кириб олса бўлгани, чунки волейболга талаб деярли йўқ. 3 киши олинса, 5 киши ҳужжат топширади. Энди бунақаси кетмайди. Талаб жуда паст бўлса, ўша минтақада ўша спорт туридан яхшиси воз кечилади. Мен фақатгина коллеж мисолида айтяпман. Ташқарида эса спорт клублари, жамоалар бемалол фаолиятини давом эттиради. Боксга қизиқадиган бола, ўз йўлида кўпроқ фойда келтиради. У волейболчи бўлиш истагида бўлган кимнингдир йўлини тўсиб қўйиши умуман керак эмас.

— Сизнингча, МОҚ ўз чекига жуда кўп нарсани олиб юбормаганми?

— Шу кунгача Спорт қўмитаси алоҳида ишлади, МОҚ алоҳида. Бу ёқда футбол федерацияси ўз билганича иш қилган, олимпия захиралари коллежлари умуман бошқа йўлдан юрган, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари умуман бошқа мавзу ва ҳоказо. Биз шунга барҳам бериш учунгина бир оила бўлиб йиғила бошладик. Аниқроғи, давлат спорт учун ажратаётган пуллар ҳар томонга исталганча сочилаётгани одамларнинг норозилигига сабаб бўлаётганди. Президентимиз эса мана шу исрофгарчиликнинг олдини олиб, маблағни керакли нуқтага йўналтира олишни истамоқдалар. Бу давлат спортга ажратаётган пулни сиқишни бошлаганидан эмас, спортга сафарбар этаётган пулларини фойдали ишларга сарф этишни истаётганидан далолат беради. Кимнингдир чўнтагига ёки фойдаси йўқ ишларга кириб кетаётган пулларни тежасак нимаси ёмон? Ўша пуллар халқаро ареналарда ўзини кўрсатаётган қора кўзларимизга мукофот бўлиб хизмат қилса, ёш авлодда уларга ҳавас уйғонади, улар ҳам мамлакат байроғини энг юқорига кўтариш учун борини беришга ҳаракат қилади. Эътибор беринг, футболчилар Осиё чемпиони бўлса, ҳар бирига Malibu берилди, мукофот пуллари берилди. Ҳали ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам олмаган қиличбозларимиз тарихда илк бор қитъа чемпионатида медаль олганди, уларга Spark, мураббийларига Cobalt совға қилинди. Яъни, давлат раҳбари биз ўзимизни кўрсатишимиз учун ҳар қандай шароитни яратиб беришга тайёр, ҳукумат ҳеч қандай маблағдан қочаётгани йўқ соғлом турмуш тарзини ривожлантириш учун. Шунчаки биз бу имкониятларга муносиб жавоб бера олишимиз керак.

Нима демоқчиман, МОҚ ўзида мавжуд бўлган ваколатлардан ўзбошимчалик билан фойдаланмайди. Президент қарорида кўрсатилганидек, Спорт вазирлигидан тортиб, қолган спорт федерацияларига қадар бир оила бўлиб ишлайди ва бир ёқадан бош чиқаришга ҳаракат қилади.

— Алкоголь ичимликларига қўйилган солиқ масаласи кутилмаган ҳол бўлди.

— Худди шунингдек жуда оламшумул ва узоқни кўзлаб чиқарилган қарор ҳам бўлди, деган бўлардим. Ким ўзига соғлом турмуш тарзини афзал билади ва ким бунинг аксини. Давлат раҳбари эса соғлом турмуш тарзи доим биринчи эканини мана шу қарори билан ҳам яққол кўрсатиб турибди. Ҳар ким ўзи истаганидек яшаш ҳуқуқига эга. Биз барчамиз эркин одамлармиз, мустақил давлат, эркин жамиятда яшаб турибмиз. Ва ҳаммамиз онгли равишда тан оламизки, соғлиқ ҳар қандай вазиятда ҳам биринчи ўринда туради. Мана шу соғлом турмуш тарзига энди ҳамма ўзининг маълум миқдордаги ҳиссасини қўшади.

— Токио—2020 Олимпиадасидан қандай натижа кутсак бўлади?

— Биз фақат ва фақат яхшисидан умид қиламиз ва шунга бор кучимизни бериб ишлаймиз. Аммо масаланинг битта жиҳатига эътибор қилишингизни сўрайман, давлатимиз раҳбари бизнинг олдимизга яқин Олимпиада ёки футбол бўйича Жаҳон Чемпионатини вазифа қилиб белгилаб берганлари билан, бутун спорт тизими фақатгина ўша турнирлар учунгина ислоҳ қилинмаяпти. Бунда 10—20 йилликлар назарда тутилаётганига ишончимиз комил. Айтадиларку, 2—3 йил тиним билмай меҳнат қилайлик, кейин роҳатини кўрамиз деб. Биз ҳам шундай ишлаймиз, балки Токиода кўрармиз ҳосилни, балки кейинроқ. Муҳими — спортни тўғри рельсга тушириб олиш. Муваффаиятлар эса ўз-ўзидан кела бошлайди.

Мана кўряпсиз, битта яхши туртки билан футболчиларимиз Осиё чемпиони бўла олди. Олдинги дунёқараш билан бунга эриша олишимизга ишонмасдим. У кичик турнир бўладими ёки катта аҳамияти йўқ — мамлакат номидан майдонга чиқаётган ҳамма максимал ҳаракатда бўлади. Шуни вазифа қилиб жамоани қитъа чемпионатига жўнатдик ва натижани кўряпсиз. Ёки футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасини олинг. Ўйинлар жонланганини, ҳар бир учрашув жонли кўрсатилаётганини кўриб турибмиз. Демак, футболдагиларга яхшигина туртки керак бўлган. Ва мана энди улар ўзларини кўрсатишга жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилишяпти. Эплай олмаганлари эса ўз-ўзидан тушиб қолаверади. Спорт чидамлилар, эплаганлар ва иқтидорлар учун майдон бўлади.

— Ўзгаришлар катта. Умид қиламизки, барчаси мамлакат спортини янги ва кутилган босқичга олиб чиқа олади...

— Биз бунга ишонамиз. Тепамизда мана шундай раҳбар турганининг ўзиёқ бизнинг бахтимиз. Уларнинг кўрсатмалари, талаблари асосида ишлаш ҳар доим шараф бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Олдин ҳам спортга эътибор бўлган, қарорлар чиққан. Бироқ уларнинг ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйилгани учун ҳам соҳа тарқоқликка юз тутган, ҳамма ўзи билганича ишлайверган. Президент қабулхонасига келиб тушган юз минглаб мурожаатларда одамларнинг бу борадаги фикрлари, дардлари баён этилган. Шавкат Миромонович шунинг учун ҳам спортни бошдан-оёқ ислоҳ қилишга қўл урдилар. Энди одамларни Олимпия захиралари коллежлари қизиқтирмасин, у ўз номи билан терма жамоаларга захира бўлиб ишласин. Биз спорт оммавийлигини анча олдинроқдан, боғчадан бошлаймиз. Болажонлар масканларида соғлом турмуш тарзига жиддий эътибор бериш орқали, уларни спортга қизиқтириш, жуда бошқа соҳа танланганида ҳам, соғлом авлод етишиб чиқиши учун ишланади. Бу йўлда Боғча вазирлигида ҳам жуда катта ўзгаришлар кечаётганини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Кейин эса соғлом турмуш тарзи мактабда янги босқичга олиб чиқилади. Ҳафтада бир марта жисмоний тарбия дарсини ўтиш билан ҳеч нимага эришмаймиз. Шунинг учун ҳам янги спорт университети ташкил қилиб, сифатли кадрларни тайёрлашга интиламиз. Улар бевосита ишни мактабдан бошлайди ва кейинги босқичга ўсмирларни тайёрлаб беради. Яъни, янги чиқаётган фармонлар ҳамда қарорларда энг пастки бўғинлар ҳам ҳисобга олинганки, улар энг юқори қисмни ҳаракатга келтиришда жуда ва жуда асқотади.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 19:40, 16.03.2018. Ўқилди: 2594 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.