Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 31 49
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 31 46
8 Эвертон 31 46
9 Борнмут 32 45
10 Фулхэм 31 44
11 Брайтон 31 43
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 31 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умид Аҳмаджонов: “Футбол — мухлислар учун”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури мухлислар ташрифи борасида жорий мавсумдаги энг яхшиси бўлгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. 3-турда жами 85 209 нафар мухлислар стадионларда Суперлига учрашувларини томоша қилишди. Бу кўрсаткич эса мухлислар ўртасида ўзбек футболига  яна қизиқиш пайдо бўлганидан дарак беради.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бу кўрсаткич мавсум давомида янада ошишига ишонч билдириб ўтди.

“Юртимизда ўзбек футболига нисбатан қизиқиш деярли сўнганди. Ўтган мавсумда Олий лига ўйинларида стадионлар “ҳувиллаб” ётди. Учрашувларнинг бошланиши ноқулай вақтга қўйилгани, футбол ўйинларидаги нохолисликлар, баъзи ҳакамларнинг адолатсиз равишда ўйинларни бошқариши мухлисларнинг кўнглини футболдан совутганди.

Янги мавсум арафасида Суперлига учрашувларига мухлислар ўртасида қизиқишни орттириш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга оширдик. Биринчи навбатда ўйинлар бошланишини мухлислар учун қулай вақтга белгиладик. Ҳакамлар савиясини ошириш, уларнинг ўйинларни холис бошқаришларини таъминлаш мақсадида уларга турли йиғинлар ташкил этилди, ҳакамлар маошлари оширилди. Футболда адолатни устувор қилишга интилмоқдамиз. Бунинг самарасини барча кўриб турибди.

Мухлислар яна стадионларга қайтмоқда, бу эса футболимизга қизиқиш ортаётганидан дарак беради.

Жорий мавсумда Суперлиганинг 3та турида учрашувларга жами 223 665 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу битта турдаги учрашувлар сони 6тага қисқарганидаги ҳолат. Таққослаш учун, ўтган мавсумда Олий лигада 16та жамоа қатнашган, табиийки, ўйинлар сони кўпроқ бўлган. 2017 йилда дастлабки 3та турда стадионларга жами 133 760 нафар мухлис келган. Гувоҳи бўлаётганингиздек, жамоалар ва ўйинлар сони қисқарган Суперлиганинг дастлабки 3та турида аввалги йилга қараганда 100 минг нафардан кўпроқмухлис стадионга келди.

Суперлиганинг ҳар бир учрашуви курашларга бой, шиддатли тарзда кечмоқда. Келаси турларда ўйинлар янада қизғин кўриниш олади, ҳар бир очко учун жамоалар жон-жаҳдлари билан курашишади. Бу эса янада кўпроқ мухлисларни стадионларга чорлаши аниқ. Мухлисларнинг стадионларга ташрифини ошириш, уларга қулайликлар яратиш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Жумладан, стадионларда махсус оилавий секторлар ташкил қилинди, стадионларда таом ва ичимликлар сотиладиган дўконлар кўпайтирилди. Бу ҳам мухлисларни ўйлаб амалга оширилган ишлардан бири.

Ўз ўрнида юртимиздаги барча футбол мухлисларини стадионларга келиб, футбол учрашувларини томоша қилишга чақириб қоламиз. Футбол Сиз азиз мухлислар учун”, - дейди Умид Аҳмаджонов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:51, 19.03.2018. Ўқилди: 4655 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 19
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик