Бугун 1 январь, 2026 йил, пайшанба.

      • 31.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • 1:3
      • Ньюкасл
      • 31.12.2025 00:30
      • Челси
      • 2:2
      • Борнмут
      • 31.12.2025 00:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:2
      • Эвертон
      • 31.12.2025 00:30
      • Вест Хэм
      • 2:2
      • Брайтон
      • 31.12.2025 01:15
      • Арсенал
      • 4:1
      • Астон Вилла
      • 31.12.2025 01:15
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 01.01.2026 22:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Фулхэм
      • 01.01.2026 22:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Лидс
      • 02.01.2026 01:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.01.2026 01:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 19 45
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 19 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 19 30
6 Ман. Юнайтед 19 30
7 Сандерленд 18 28
8 Эвертон 19 28
9 Брентфорд 18 26
10 Ньюкасл 19 26
11 Кристал Пэлас 18 26
12 Фулхэм 18 26
13 Тоттенхэм 18 25
14 Брайтон 19 25
15 Борнмут 19 23
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 19 18
18 Вест Хэм 19 14
19 Бёрнли 19 12
20 Вулверхэмптон 19 3

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Бёрнли 1-3 Ньюкасл
19-тур Челси 2-2 Борнмут
19-тур Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
19-тур Вест Хэм 2-2 Брайтон
19-тур Арсенал 4-1 Астон Вилла
19-тур Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хенрик Ларссон: «Терма мураббийи бўлишга ёшлик қиламан

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Футбол» журнали мухбири Валерий Пригорницкий «Селтик» клуби ҳамда Швеция терма жамоасининг собиқ ҳужумичиси билан қизиқарли суҳбат уюштирди. Афсонавий футболчининг фикр-мулоҳазалари сизни зериктириб қўймаслигига умид қиламиз.

- Хенрик, 1994 йилги Швеция термаси швед футболи тарихидаги энг кучли жамоа эдими?

- Уни 2002 йилдаги таркиб билан ёнма-ён қўйган бўлардим. Бу жамоа ҳам 8 йил аввал қайд этилган натижани такрорлашга қодир эди. Лекин ҳар доим ҳам имкониятдан тўлиқ фойдаланишнинг иложи бўлавермайди.

- Андрей Шевченко ЕЧЛ финалида ҳал қилувчи пенальтини амалга ошириш арафасида хаёлидан кечган фикрни шундай ифодалаганди: «Биринчи вазифам - иккиланмаслик!». ЖЧ-1994 чорак финалида Руминия дарвозаси томон «нуқта»дан зарба бераётганингизда нималарни ўйлагансиз?

- Фақат бир фикр айланарди: «Хенрик, ноаниқ зарбадан эҳтиёт бўл!» Томонлар бештадан зарбани бажариб улгуришган, асаблар таранг эди. «Дуэл»нинг дастлабки хатогача давом этиши ҳаммага маълум. Хайриятки, ҳаяжонни енгиб, аниқ зарба йўлладим.

Равелли Билодедичнинг зарбасини қайтаргач, биз ярим финалга чиқдик. Отам ўша зарбамни фаолиятимдаги энг муҳими, деб ҳисоблайди. Дарқақиқат, дарвозани жуда кучли босим остида забт этгандим.

- Равеллининг фикрича, жамоанинг ярим финалдаги мағлубиятига Бразилиянинг кўпроқ дам олгани сабаб бўлган экан. Шу фикрга қўшиласизми?

- Мураккаб савол. Аслида, ўзини оқлаганларни хуш кўрмайман. Таркибида Ромариодек ажойиб ижрочи бўлган Бразилия термаси бошқа учрашувларда ҳам ғалаба қозонаётганди.

Тўғри, драматик чорак финалдан кейин бир кун кўпроқ дам олганимизда, ўйинимиз ёрқинроқ бўлиши мумкин эди.

- Ларссон, Ибрагимович ва Люнберг каби афсоналар билан майдонга тушган жамоага нима халал берган, деб ўйлайсиз?

- Сабаблар жуда кўп. 2002 йили юқорироқ натижага лойиқ эдик. Жумладан, Сенегал дарвозасига «олтин гол»ни уришга яқин тургандик. Бироқ Андерс Свенссон юз фоизлик имкониятни йўққа чиқарди.

Агар бу тўсиқдан ўта олганимизда, бизни тўхтатиш қийин бўларди. Чунки Англия, Аргентина ва Нигерия жойлашган гуруҳдан биринчи ўрин билан «плей-офф»га чиққандик.

- 2006 йили пенальтидан Германия дарвозасини забт эта олмадингиз...

- Гол урганимда ҳам вазият ўзгармасди. Чунки мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинда боришаётганди. Боз устига, биз майдонда озчилик бўлиб қолгандик. Голдан сўнг жамоамиз жонланиши мумкин эди, лекин мағлубиятни ғалабага айлантиришнинг иложи топилмади.

- ЖЧ тарихида қайси мундиал сизда илиқ таассурот қолдирган?

- Ўйлаб олишга озгина вақт берсангиз. 1978 йил Аргентина мезбонлик қилган ЖЧ. У ҳаётимдаги дастлабки мундиал бўлган. Бу каби мусобақалар доимо ёрқин таассурот қолдиради.

Бахтимга ўйинлар муросасиз баҳсларга бой кечган. Марио Кемпеснинг «дубл»и ва Даниэль Бертонининг голи эвазига Аргентина шоҳсупадан жой олганди.

- Россия мундиалида Швеция термасидан қандай натижа кутяпсиз? Жамоа жиддийроқ кўрсаткичга эриша оладими?

- Менимча, юксак натижани қайд этишга қодир. Таркибда машҳур юлдузлар йўқ, лекин янги бош мураббий Янне Андерссон барча позицияларга савияли ўйинчиларни топиб, аҳил жамоа шакллантирган. Термамиз юксак эътиборга лойиқ.

У Франция ва Голландия билан бир гуруҳдан жой олиб, тўқнаш баҳсига чиқди. Йўлланмани эса Италиядан тортиб олди. Бу осон иш эмас. Шу боис, бўлажак мундиални сабрсизлик билан кутяпман, жамоамиздан умидим катта.

- Нима деб ўйлайсиз, агар Дания Евро-2004да Швецияни 2:1 ҳисобида енгганида (жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, кейинги босқичга чиқишгач, Италия гуруҳда қолиб кетганди), бу икки мамлакат ҳозиргача ашаддий душман бўлиб қолармиди?

- Унда отам менга шундай ўшқирган бўларди: «Сен энди швед эмассан!»

- Эшитишимча, Дания ва Швецияда ажойиб латифа тўқилган экан: «Агар бу жамоалар ўртасидаги баҳс қизиқарли, муросасиз ва хотирадан ўчмас из қолдиришини истасангиз, ҳакамликка норвегиялик реферини тайинланг!».

- Ҳа, бу чиндан ҳам жуда ажойиб ва машҳур ҳазил (кулади).

- Сизнинг Евро-2004да Болгария дарвозасига урган голингиз мусобақанинг энг чиройли голи сифатида эътироф этилганди. Бундан-да чиройлироқ голингиз бўлганми?

- Албатта, ЖЧ-94да ҳам Болгария дарвозасини забт этганман. Уларнинг қайси бири чиройли эканини аниқлаш ҳар кимнинг ўз дидига ҳавола.

- ЖЧ-2014да Робин Ван Перси сизнинг шедевр голингизни такрорлади. Лекин барибир, асл нусха кўчирмадан кўра қимматлироқ бўлади. Шундай эмасми?

- Сиз ҳақсиз! Боз устига, ўша голни амалга ошириш ван Персидан кўра менга қийинроқ бўлганди. Чунки мен кучли босим остида тургандим.

- Ҳаётингиз давомида ўзингиз гувоҳ бўлган энг чиройли гол қайси?

- Марко ван Бастеннинг Евро-1988 финалидаги голи (Голландия - Россия - 2:0).

- Қайси ҳужумчида голни ҳис этиш қобилияти кучлироқ?

- Лионель Мессида. Ўтмиш юлдузлари орасида - Пеледа.

- Майдонда сизни бошқалардан кўра яхшироқ тушунадиган футболчи ким бўлган?

- «Селтик»даги Крис Саттонни идеал ҳамкорим, деб биламан.

- Қачон Швеция терма жамоасини мураббий сифатида қабул қиласиз?

- Ушбу воқеа яқин келажакда юз бермаслиги аниқ. Бу борада орзу қилишни ҳам истамайман. Чунки ҳали жуда ёшман. Менимча, бош жамоани тажрибали мутахассис бошқариши лозим.

- Ҳозирда қандай юмушлар билан бандсиз?

- Бекорчиман. Тўғри, қўлимда бир нечта таклифлар мавжуд. Аммо улар мен истаганимдек эмас. Хуллас, ўзимни қониқтирадиган вариантни кутяпман.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:52, 19.03.2018. Ўқилди: 2357 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Тоттенхэм Ришарлисон 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.