Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Сельта 0-0 Мальорка
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Вильярреал 0-0 Валенсия
25-тур Барселона 0-0 Леванте
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аёллар футболи: Мавсумнинг биринчи соврини «Металлург-W»да!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Аёллар футболи / Футбол чемпионати
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тўртинчи марта ўтказилган Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви “Металлург-W” жамоамизнинг ажойиб ғалабаси билан якунланди. 2018 йилги мавсумнинг катта футбол бўйича биринси совринини ҳамшаҳарларимиз ютиб олганлиги билан Бекобод аҳлини, “Металлург-W” жамоасининг барча мухлисларини табриклаймиз!

ЖАР стадионининг заҳира ўйингоҳида ўтказилган бу йилги Суперкубок учрашувида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ҳамда Ўзбекистон Кубоги соҳиби – Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўтган йилги кубок финалчиси пойтахтнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши майдонга чиқди. Ўйин жуда қизиқарли ва муросасиз курашлар остида ўтди. Янги мавсумда ғолибликка асосий даъвогарлар саналувчи жамоалар мухлису мутахассислар олдида ўзларини кўрсатиш пайида бўлишди. Шу сабабдан бўлса керак, асосан позицион курашга кўпроқ урғу берилди. Майдон марказида кўпроқ қалдирғочлар устунлик қилишган бўлса, бекободликларнинг ҳимоя қўрғони ишончли ўйнади. Ўз навбатида “Металлург-W”нинг ҳужумлари рақибларникига нисбатан хавфлироқ кўриниш олди.

Ўйин олди ҳаяжонини биринчи бўлиб жиловлай олган бекободликлар 31-дақиқага келганда ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Стандарт вазият гол билан якунланди. Шу куни бекободликларнинг плеймейкери Феруза Турдибоева ҳар жабҳада жамоадошларига ўрнак бўлди. Унинг бурчакдан узатган тўпи учун Нозима Камолтоева ҳамда Маҳлиё Сариковалар курашга фаол киришганликлари боис “Бунёдкор” ҳимоячилари қўпол хатога йўл қўйишди ва тўп дарвоза тўридан ўрин эгаллади – 1:0. Аммо бекободликларнинг хурсандчилиги узоқ чўзилмади. Орадан ўн дақиқа вақт ўтгач “Металлург-W” нинг собиқ ҳужумчиси, миллий чемпионатларимиз тўпурари ва рекордчиси Людмила Карачик бекободликлар ҳимоя чизиғини марказдан ёриб ўтди ва ҳисобни тенглаштирди.

Танаффусда мураббийлардан керакли кўрсатмани олган “Металлург-W” қизлари ҳимояга эътиборни янада кучайтиришди. Қарши ҳужум тактикаси эса қалдирғочларни мунтазам равишда ортда қайтишга мажбур этди. Айниқса Дилдора Нозимова ҳамда Маҳлиё Сариковалар тандеми “Бунёдкор-вумен” ҳимоя қўрғони вакилларини “роса чарчатди”. Улар бир неча марта марказдан қочиб кетиб, гол киритиш имкониятига эга бўлишди. Аммо фақат бир марта, 70-дақиқадаги ҳужум самара берди. Чап қанотдан Нозима Эргашеванинг рейди гол билан якунланди – 2:1. Бу ҳисоб эса ўйин охиригача ўзгармай қолди ва “Металлург-W” худди “Севинч” сингари Суперкубокни боши узра иккинчи марта кўтаришга муваффақ бўлди.

Аёллар футболида фақатгина Суперкубок мусобақасида “Севинч”нинг гегемонлигига “Металлург-W” барҳам бера олди. Ўйлаймизки, бу йил мамлакат чемпионати ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам бугунгидек муросасизлик кузатилади. Бу эса мухлислар учун унутилмас лаҳзаларни, қизиқарли ўйинларни тақдим этади.

“Металлург-W”  жамоаси қизларини, мураббийлар штабини ва барча мухлисларини, клуб раҳбарияти ва Бекобод аҳлини яна бир марта ажойиб ютуқ билан муборакбод этамиз! 

Ўзбекистон Суперкубок ўйини.

“Бунёдкор-W” – “Металлург-W” – 1:2 (1:1). ЖАР стадиони.

Ҳакамлар: Эдита Миробидова (Тошкент), Зилола Раҳматова (Қарши), Кристина Середа (Тошкент), Анна Сидорова (Тошкент).

Назоратчи – Рўзим Давлатмуродов (Тошкент).

Голлар: 0:1 – Луиза Садирова (33-автогол), 1:1 – Людмила Карачик (41), 1:2 – Нозима Эргашева (70).

“Бунёдкор-W”:1. Ольга Қаҳҳорова, 9. Дилноза Бектемирова, 10. Саида Галимова, 14. Марина Косникова, 15. Умида Зоирова, 19. Мария Моисеева (11. Екатерина Сальникова, 65), 22. Солиҳа Ҳусниддинова, 68. Рушания Сафина, 77. Луиза Садирова, 91. Тожинисо Рашидова (99. Озода Ҳожиева, 77), 94. Людмила Карачик.

Заҳирадагилар:12. Зиёда Иристоева, 5. Анзила Ермакова, 8. Наргиза Абдурасулова, 13. Лидия Цема, 17. Эъзоза Шарипова.

“Металлург-W”:1. Гуландом Бойматова, 6. Ирода Турдалиева, 9. Маҳлиё Сарикова, 10. Феруза Турдибоева, 11. Дилдора Нозимова, 19. Нозима Эргашева, 20. Зумрад Назарова, 21. Холида Дадабоева, 22. Мавлуда Мунавварова, 77. Нозима Камолтоева, 99. Диёра Эркинова (4. Жессика Кручинина, 64).

Заҳирадагилар:30. Нигора Ўзганова, 8. Нигина Жамолова, 18. Юлдуз Набиева, 23. Диёра Ҳабибуллаева.

Огоҳлантиришлар:Зумрад Назарова (6), Мавлуда Мунавварова (27), Дилноза Бектемирова (58).

“Металлург-W” – “Бунёдкор-W” жамоалари учрашувдан кейин “Металлург” футбол клуби раиси Абдуқаҳҳор Маъруфалиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:- Учрашув жуда томошабоп бўлди. Тўғриси қизларда шунчалик ғайрат шижоат бор деб ўйламагандим. Бугун биз иштиёқ, катта хоҳиш эвазига “Бунёдкор-W”дан устун келдик. “Металлург-W”нинг ҳимоя чизиғи менда ижобий таассурот қолдирди. Уларнинг ўз позицияларини мустаҳкам ҳимоя этишлари қолган қизларимизга ишонч бағишлади ва қўрқмасдан олдинга боришди. Албатта, мавсум узун. Жамоада қилинадиган ишлар анчагина экан. Биринчи навбатда, заҳира ўриндиғини кучайтириш керак. Зеро, тўлиқ тўқсон дақиқа битта таркиб билан ўйнаб бўлмайди. Кимларгадир дам бериш лозим. Қайсидир чизиқни кучайтириш керак бўлади. Мураббийлар тўғри йўлдан кетишяпти, назаримда. Ўйлайманки, курашга чанқоқ қизларимиз билан бемалол юксак марраларни забт эта оламиз.

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 20:35, 28.03.2018. Ўқилди: 1702 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Атлетико Александр Серлот 9
10 Вильярреал Альберто Молейро 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.