Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 2:1
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • 0:0
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • 3:1
      • Бухоро
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • 0:1
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • 1:1
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома
      • 06.04.2026 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Комо
      • 06.04.2026 18:00
      • Лечче
      • -:-
      • Аталанта
      • 06.04.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Женоа
      • 06.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Милан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 30 76
2 Реал Мадрид 30 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 30 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 30 41
8 Хетафе 29 38
9 Эспаньол 30 38
10 Атлетик Бильбао 29 38
11 Осасуна 29 37
12 Райо Вальекано 30 35
13 Валенсия 29 35
14 Жирона 29 34
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Мальорка 30 31
18 Эльче 30 29
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 30-тур

30-тур Райо Вальекано 1-0 Эльче
30-тур Реал Сосьедад 2-0 Леванте
30-тур Мальорка 2-1 Реал Мадрид
30-тур Бетис 0-0 Эспаньол

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Юрагини ким олган бўлса ҳам омади бор экан». Мард боксчи ҳақида таъсирли ҳикоя (видео)

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Феврал ойининг охирларида англиялик 31 ёшли боксчи Скотт Уэстгарт фаолиятидаги навбатдаги жангни ўтказди. Ёш боксчи Дек Спэллмэн устидан ғалаба қозонса ўз вазнида Англия чемпионлигига даъвогар бўлиши мумкин эди...

Уэстгарт бокс билан жуда кеч, 23 ёшидан шуғуллана бошлади. Дарҳол ўз олдига иккита аниқ вазифа қўйди: профессионалга айланиш ва Англия чемпиони бўлиш. Тўрт йил ичида профессионал боксда 10 та жанг ўтказган Скотт уларнинг еттитасида ғалаба қозонди.

Спэллмэнга қарши баҳс жуда оғир кечди: ҳар иккала боксчи ҳам оғир зарбаларни ўтказиб юборди ва бир неча бор нокдаун ҳолатига тушишди. Уэстгарт ўнинчи раундда рингга қулади. У ўнг томондан келган зарбани ўтказиб юборган эди. Чўккалаб қолган спортчи реферининг ҳисобини эшитди ва туриб жангни давом эттирди. Яна 20 сония ва жанг ниҳоясига етиши керак эди. Ниҳоят бонг чалинди, Уэстгарт ҳакмларнинг қарорига кўра ғалаба қозонди – 95:92. Бироқ кўринишидан ғалабадан хурсанд эмасдек эди. Бу ажабланарли ҳол, чунки у орзусига етишига бир қадам қолганди, холос. Скотт қўлларини юқорига кўтарди, рақибига миннатдорчилик билдирди ва интервью бериш учун рингдан пастга тушди. Унинг юзида ҳеч қандай қувонч аломати йўқ эди.

Журналист билан суҳбатда ҳам Скотт ўзини ғалати тутди. Қандайдир ноқулайлик юзага келаётгандек эди. Унинг сўзлари қовушмасди, худди оғир иш кунидан кейин кучли оғриқ сезаётгандек юзларини тинимсиз ишқаларди.

«Мен боксни яхши кўраман. У билан дунё даражасидаги боксчига айланиш учун эмас, балки шунчаки роҳатланиш учун шуғулланаман. Шоу уюштирганимиздан жудаям хурсандман. Менга бокс тушиш, ютиш ёки мағлубиятга учрашдан қатъи назар залга бориб шуғулланиш ёқади».

Бу Уэстгартнинг интервьюдаги сўнгги сўзлари эди. Интервьюдан кейин Скотт кийиниш хонасига бориб, шифокорига боши оғриётганидан шикоят қилади ва ҳушидан кетади. Уни тезда госпиталга олиб кетишади.

Шоунинг қолган жанглари дарҳол бекор қилинди. Шу жамладан, «Бирмингем» ва «Халл»нинг собиқ футболчиси Кертис Вудхауснинг жанги ҳам. Шоуни бундай вазиятда давом эттиришнинг иложи йўқ эди. Скотт Уэстгарт кейинги куни Шеффилд госпиталида ўзига келмай вафот этди. Ўлимга мияга қон қуйилиши сабаб бўлган эди.

Спортчининг онаси Ребекка Уэстгарт Англия жанубидаги Прудхо шаҳарчасидан ўғли ётган госпиталга шошилди. У Скотт билан даҳшатли воқеа содир бўлганини биларди, аммо сўнгги дақиқаларгача мўъжиза содир бўлишини кутди.

Спортчининг вафотидан сўнг шифокорлар онага кутилмаган янгиликни айтишди: Скотт ўлимидан олдин уч марта ўз фамилиясини донорлар рўйхатига қўшган экан. Ребекка ўғли бекорга бундай қилмаганини тушунди ва унинг соғлом ички органларини бошқа инсонларга кўчириб ўтказишга рози бўлди.

«Шифокорлар боксчининг ички органлари етти кишининг ҳаётини сақлаб қолганини эътироф этишди. У ҳаётлигида доим кучсизларнинг тарафини оларди, барчага бирдай ёрдам берарди. У шунчалик меҳрибон, бахтли ва довюрак эдики, ўлимидан сўнг ҳам шу ишини давом эттирди. Одамлар фақатгина боксчи Уэстгартни эмас, балки ажойиб инсонни эслаб юришларини хоҳлайман, – дейди онаси. – Скотт биринчи маошидан менга магнитофон сотиб олган эди. У доимо мени хурсанд қилишга интиларди. Мен уни бошқа кўра олмаслигимга ишона олмаяпман».

Фожиадан икки ҳафта ўтиб, «GoFundMe» хайрия акциясида кўнгиллилар Уэстгарт оиласига 9 минг фунт стерлингдан ортиқроқ эҳсон қилишди. Бироқ боксчининг онаси пул ҳақида ўйлагани йўқ. У ўғли ўлимидан кейин ҳам кимларгадир ёрдам бераётгинидан хурсанд.

«Госпиталга келгач, уни ўпдим ва қўлимни юрагига қўйдим. У жуда кучли эди. Ҳозир ҳам ўйлаяпман: унинг юрагини ким олган бўлса ҳам омади келган».

Донкастердаги фожиадан сўнг боксни умуман тақиқлаш ёки спортчилар хавфсизлигини кучайтириш масаласи кўтариб чиқилди. Боксчининг онаси эса, жудолик қанчалик оғир бўлмасин, ҳар қандай тақиқ ва чекловларга қаршилигини билдирди.

«Бу спорт ёшлар учун кўп нарсани англатади. Бокс уларни тўғри йўлда ушлаб туради. Ишончим комил, Скотт ҳам худди шундай ўйларди».

Манба: xabar.uz
Киритилди: 16:44, 07.04.2018. Ўқилди: 2695 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик