Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 35
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 25
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Барселона 0-0 Леванте
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футзал. "Нефтчи"нинг Бухоро сафари қандай кечди ?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футзал бўйича "Нефтчи" жамоаси сўнгги турни Бухорода ўтказди. Сафарда ўтган илк беллашувда 1:2 ҳисобида ғалаба қозонган фарғоналиклар жавоб баҳсида 2:2 натижасида дурангга имзо чекишди. Бухоро сафаридан қайтган жамоа мураббийи Бобурбек Мадаминов клуб расмий сайти учун қисқача интервью берди.

- "Бухоро" кучли футзал жамоа ҳисобналади. Чунки аввалдан Бухорода спортнинг мазкур тури кенг ривожланиб келган. Биз эса жорий йилдан янги жамоа туздик. Шу сабаб ўйин олдидан бироз хаяжон кузатилди. Баҳс яхши кечди. Ғалабага  бўлган интилишимиз натижасида зафар қучдик деб ўйлайман, - деб гап бошлади  Мадаминов

- Иккинчи ўйинда эса дуранг кузатилди. Қўшалоқ ғалабага нима етишмади ?

- Иккинчи баҳсда "Бухоро" ўйинни янада кучайтирди. Чунки уйда мағлуб бўлган жамоа галдаги ўйинда ғолиблик учун интилди. Биз ҳам бўш келмадик. Биринчи бўлимдан сўнг 0:2 ҳисобида ғалаба қозонаётган эдик. Афсуски, навбатдаги бўлимда "Бухоро" ҳисобни дуранг кўринишига олиб келди ҳамда якуний 2:2 натижаси кузатилди.

- Жамоа кўрсатаётган натижалар ҳамда ўйинидан қониқяпсизми ?

-Албатта. Янги жамоа учун юқори натижалар қайд этяпмиз деб ўйлайман. Шу руҳда давом этамиз.

- Футзал жамоалари ўртасида рақобат қандай ?

- Бу йил хар бир клубнинг футзал жамоаси бўлиш кераклиги алоҳида кўрсатиб қўйилди. Шунга монанд эътибор ва талаб ҳам ошди. Оқибатда футзал клублари ўртасида ижобий, шу билан бирга соф рақобат юзага келяпти.

- Жамоа бош мураббий Фаррух Зокировга ёрдам беряпсиз. Зокировни Ўзбекистон футзал терма жамоасининг собиқ аъзоси сифатида яхши биламиз. Мазкур мутахассиснинг мураббийлик соҳасидаги фаолияти ҳақида фикр билдирсангиз ?

- Фаррух Зокировнинг футзалда тажрибаси катта деб ўйлайман. Ортда қолган ўйинларда унинг мураббийлик салоҳияти сабаб яхши натижалар қайд этиб боряпмиз.

- Олдинда "Нефтчи"ни вилоят дербиси кутмоқда. "Қўқон-1912" футзалчилари билан баҳсдан нималар кутяпсиз?

- Фақат ғалаба!Нафақат футболда балки футзалда ҳам дербилар юқори суратда кечади. Бўлажак ўйинда кескин ва муросасиз курашларга бой ўтиши аниқ.  Шу сабаб мухлислар футзал беллашувларига ҳам келиб жамоамизни қўллаб-қувватлашларини сўрардим.

 

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 16:05, 14.04.2018. Ўқилди: 3366 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.