Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига. Қўқондаги ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Турнинг марказий ўйинлардан бири сифатида эътироф этилган мазкур учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори эди.

“Насаф” шу кунга қадар мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб келаётган бўлса, “Қўқон-1912” ўз майдонидаги биринчи ўйинда ғалаба қозонганди. Ўйиндан олдин “Марказий” стадионига йиғилган мухлислар учун концерт дастури тақдим этилди. Халқимизнинг севимли хонандалари - Улуғбек Раҳматуллаев ва Шаҳзода мухлисларни ўзларининг қўшиқлари билан хурсанд этишди.

Учрашув мезбонларнинг фаоллиги билан бошланди. 11-дақиқада жарима зарбасига эга бўлган, “Қўқон-1912”да гол уриш учун қулай имконият бўлган эди. “Насаф” ҳимоячиси эпчиллик қилган ҳолда хавфни бартараф этди.

14-дақиқада қанотдан ошириб берган тўпни Суҳроб Бердиев боши билан дарвозага йўллади. Зарабага бироз аниқлик етишмади.

21-дақиқада Бердиевнинг чалқанча услубда берган зарбаси мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоа вакиллари бир қатор вазиятларга эга бўлишди. Аммо ўйиннинг биринчи қисмида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди. 

Иккинчи тайм тенг курашлар остида бошланди. Дастлабки дақиқалардан меҳмонлар ташаббусни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишди. Вақт ўтиши билан эса устунлик секин-аста яна “Қўқон-1912” томонига ўта бошлади. Ана шундай ҳужумларнинг бирида Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

72-дақиқада ҳужумларни кескинлантириш мақсадида Носир Отақўзиев майдонга туширилди. Шундан кейин мезбонларнинг ҳужумлари шиддатли кўриниш ола бошлади. Аммо ҳужумларнинг якуни самарасиз якунланаверди.

85-дақиқада Дарко Гожкович жароҳат олиб майдонни тарк этди. 87-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Юсуповнинг қўлига теккан тўп дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди.

Шу тариқа, Қўқондаги ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди. “Қўқон-1912”нинг тўплаган очкоси эса 9 тага етди. “Насаф”нинг очколари бугунги дурангдан сўнг 13 тага етди ва 4-ўринни сақлаб қолди.

Суперлига, 7-тур.

“Қўқон-1912” – “Насаф” 0:0.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 7. Жамшид Ҳасанов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-82), 10. Жавоҳир Сидиқов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 18. Баҳодир Пардаев (9. Носир Отақўзиев-72), 19.Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович (95. Милан Спремо-86), 65. Марко Милич.

“Насаф”: 35. Санжар Қувватов, 4. Мақсуд Каримов, 6. Азиз Ғаниев, 7. Одил Ҳамробеков, 10. Бобур Абдухолиқов, 22. Игорь Голбан, 27. Ислом Рашидхонов (20. Ислом Кенжабоев-78), 31. Сайдулло Раҳматов, 55. Славко Лукич, 77. Жасур Ҳасанов, 92. Умар Эшмуродов.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 20:08, 21.04.2018. Ўқилди: 3203 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик