Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Илҳом Мўминжонов: «Навбаҳор» уй жамоаси эмас»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Пахтакор” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида бош мураббий Илҳом Мўминжонов ва Жаҳонгир Меҳмоновлар иштирок этишди:

Илҳом Мўминжонов: - “Пахтакор” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, футболчиларимизга ҳам раҳмат айтаман. Шогирдларим рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди. Майдонга ғалабани кўзлаган ҳолда чиққандик. Аммо, учрашувда рақиб жамоа футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди. Яъни Машарипов ва Безерраларнинг индивидуал маҳорати туфайли дарвозамиз ишғол қилинди. Машариповнинг қанотдан тўп оширишидан кейин Безерра тўпни ўзига ўнглаб олди ва чиройли гол муаллифига айланди. Аслини олганда баҳс дурангга мос бўлди. Шундай бўлсада, якунда мағлуб бўлдик. Бу футбол ва бундай натижалар бизни янада кучли қилади.

- “Навбаҳор” ўз майдонида ва сафарда тўп сурганида икки хил жамоага айланиб қолмаяпти. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Кўпчилик жамоамизга шундай таърифни бермоқда. Масалан ўтган йили дурангларимиз сони кўп бўлди. Аксарият дурангларимиз сафардаги учрашувларда кузатилди. Шу билан биргаликда ғалабаларни ҳам қўлга киритдик. Жорий йилги мавсумда ҳам шу кунга қадар меҳмондаги ўйинларда тўрт очкога эга бўлдик. Шундан келиб чиққан ҳолда “Навбаҳор”ни уй жамоаси деб айтмаган бўлардим. Бу каби фикрларни юзага келишига эса ўз майдонимиздан деярли икки йилдан бери ютқазмаётганлигимиз сабаб бўлмоқда деб ўйлайман. Агарда эътибор қаратиладиган бўлса, кўплаб жамоалар ҳам очколарни асосан ўз майдонидаги баҳсларда қўлга киритади. “Навбаҳор”ни ўз майдонида ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсатиб, мағлубиятга учрамаётганлигидан жуда ҳам хурсандман. Бири сўз билан айтганда “Навбаҳор” уй жамоаси эмас. Статистикага эътибор қаратилса жамоани ўтган мавсумда сафардаги баҳсларда қанча очко тўплаганлиги ойдинлашади. Сўнгги ўн йилликдаги энг яхши натижа қайд этилган. Гарчи шу пайтга қадар меҳмонда тўрт очко тўплаган бўлсакда, кейинги баҳсларда очколаримиз сонини оширамиз деган умиддаман.

- Мавсум аввалида клуб олдига юқори ўринлар учун курашиш вазифаси қўйилганди. Айни пайтда жамоани қайси ўринлар учун даъвогарлик қилади деб айта оласиз?

- Мавсум аввалида раҳбарият олдимизга юқори ўринлар учун курашиш вазифасини қўйган. Айни пайтда шу мақсад йўлида ҳаракат қилмоқдамиз. Футболчиларимиз кучли учликка курашишга лойиқ деб ўйлайман. Қўл остимдаги футболчилар билан ишлашда давом этаман ва бундан чарчамайман. Бир сўз билан айтганда футболчиларимиздан фахрланаман. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун интиламиз. Ҳар бир жамоа хато қилади. Бир тур олдин “Бунёдкор” жамоаси хатога йўл қўйганлиги туфайли уч очкони қўлга киритгандик. Бу гал биз хатога йўл қўйдик. Айнан шу сабабли шогирдларимни койиганим йўқ. Чунки бу футбол. Кимдир алданади, яна кимдир қоқилади.

-  “Навбаҳор” асосан агрессив футбол кўрсатмоқда. Жамоа позицион ҳужум ташкил этишда оқсамоқда. Голлар асосан стандарт вазиятлардан урилмоқда.

-  Бу камчиликни бартараф этиш устида ишламоқдамиз. Футбол миллионлар ўйини.Бутун дунёда кўплаб жамоалар асосан стандарт вазиятлардан гол уришга интилмоқда. Биз ҳам стандартларга урғу берганмиз. Мисол учун ўтган йили ҳам айнан шу усулдан фойдаланиб кўплаб очколарни қўлга киритганмиз. Келгусида позицион ҳужум ташкил этиш борасида ишлаб, янада яхшироқ ҳаракат қиламиз.

Жаҳонгир Меҳмонов: - Авваламбор “Пахтакор” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Бугун мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик деб ўйлайман. Жамоамизни кучли клублар билан тенгма-тенг ўйнай оладиган бўлишида меҳнат қилаётган мураббийимизга раҳмат айтаман. Кейинги учрашувларда янада яхшироқ ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Футболда қайсидир жамоа ютади бошқаси мағлубиятга учрайди. Яна кимдир хатога йўл қўяди.”Пахтакор”га қарши баҳсда ўзимиз йўл қўйган ягона хато туфайли имкониятни бой бердик. Хато ва камчиликлардан тегишли хулосалар чиқарган ҳолда янада ўсишга эришамиз. Кейинги турларда клуб раҳбарияти, жамоамиз мураббийлари ва мухлисларимиз ишончини оқлаш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. Жамоамиз юқори ўринларни кўзлаётганлиги сабабли ҳар бир мағлубият аламли. Чунки барча учрашувларда майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тушмоқдамиз. Жиззахда 2:0 ҳисобида олдинда бориб туриб мағлуб бўлганимиз кўпроқ алам қилган. Хато ва камчиликларимиздан тегишли хулоса чиқарган ҳолда кейинги турларда яхшироқ натижа қайд этишга интиламиз.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:21, 26.04.2018. Ўқилди: 3018 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.