Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба.

      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:2
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • 1:1
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • 0:1
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 0:1
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • 0:0
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Брентфорд
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс
  • «A» Серия
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • 0:2
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • 0:3
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 0:1
      • Ювентус
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • 0:1
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • -:-
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: «Керакли ғалабани қўлга киритдик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Насаф» – «Нефтчи» (2:0) учрашуви ниҳоясига етгач, ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва Одилжон Ҳамробековлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: Бугунги асосий мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Бу ғалаба жамоамиз учун жуда зарур эди. «Нефтчи» жамоасининг охирги ўйинини ўрганганимизда шу нарсага амин бўлдикки, рақибимиз беш нафар ҳимоячи билан ўйнаб, Қўқонда бир очкони қўлга киритганига гувоҳ бўлдик. Бугунги учрашувда ҳам шундай бўлишини тахмин қилган эдик. Шундай ҳам бўлди. Биз ҳам бундай ўйинга тайёрланиб, бугунги ўйинни ташкил қилдик. Жамоамиз вазиятлар ярата олди ва учрашувнинг сўнгги дақиқаларида гол уриб, ғалабага эришдик. Яна қўшимча тарзда шуни айтаманки, биз биринчи голдан кейин бутун ўйин давомида яратган вазиятлардан кўпроқ вазиятлар ярата олдик. Албатта биринчи гол бизга руҳий устунликни берди. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларга ўз ташаккуримни билдираман. Кейинги натижаларимизга қарамасдан улар бизни қўллаб-қувватлаш учун бугун стадионимизга келишди. Уларнинг ҳам бугунги ғалабада катта ҳиссалари бор.

Дониёр Нарзуллаевга яна ишонч билдирганимиз, Славко Лукични ўзларингиз биласиз барча ўйинларимизда майдонга тушмоқда эди. Мақсадимиз унга дам бериш эди. Аммо Нарзуллаевнинг биз кутган ўйини чиқмагач, яна Лукични майдонга туширишга мажбур бўлдик. Албатта у ўйинимизни кучайтира олди.

Жаҳонгир Алиев ҳам бугун яхши ўйин намойиш этди. Биз буни кутаётган эдик. У бугун биз кутгандек, талаб қилгандек ўйин намойиш этди. Унинг камроқ майдонга тушаётганига сабаб, мавсум бошида жароҳати сабаб бизга ёрдам бера олмади. Қатнашган ўйинларидаги ҳаракатлари эса бизни қониқтирмади. Агар Жаҳонгир бугунгидек ўйин кўрсатаверса, биз унга доим ишонч билдирамиз.

Ички муҳит ҳақида Одилнинг гапларига қўшимча қилмоқчиман. Шуни ишонч билан айта оламан. Йигитларимизни молиявий аҳвол ўйлантираётгани йўқ. Бу ҳақда ўйлашгани ҳам йўқ. Аммо ўзларингизга маълум, биз бу йил Суперлиганинг бошқа жамоаларига қараганда кўпроқ ўйин ўтказаяпмиз ва биз учун ўйинлар тақвими ҳам жуда тиғиз. Ҳисоблаб кўрсангиз, қирқ кунда ўнта ўйин ўтказдик. Ўйлаб кўринг, шунча ўйинда бир хил таркиб билан ўйнаш бари бир толиқишга олиб келади. Бу оғир. Кўплар ўйлаши мумкиндир, молиявий қийинчилик салбий таъсир қилаяпти деб, бундай эмас. Биз бугун футболчиларимизга уч кунлик танаффус эълон қилдик. Чунки олдимизда терма жамоамиз ўйини сабаб, танаффус вужудга келди. Бу вақт футболчиларимизнинг тикланишига ёрдам беради. Кейин биз албатта олдинги ҳолатимизга қайтамиз.

Биз ҳақимизда кўплаб гаплар чиқаяпти. Аслида биз иғво гапларга кўп ҳам эътибор қаратмаймиз. Қайсидир ўйинчимиз кетиши ҳақида кўп сўрашади. Футболчининг келиши кетиши, бу футболнинг бир бўлаги. Яъни футболдаги бор нарса. Аммо такрор айтаман, агар қайсидир ўйинчимизнинг трансфери орқали клубимизга жиддий фойда бўладиган бўлса, буни амалга оширамиз. Биз албата унинг ўрнини бошқа ўйинчи билан тўлдирамиз. Акс ҳолда, бу ўйинчи ўзимизга ёрдам бергани маъқул. Лекин бизга ҳали ҳеч қандай расмий таклиф бўлгани йўқ.

Жасур Ҳасанов ҳақида. У оёғидаги оғриқдан шикоят қилган эди. Шунинг учун биз таваккал қилишни ҳоҳламадик ва унга тикланиш учун кўпроқ имкон бердик.

Тошкентга сафарим ҳақида. Яширмайман, Тошкентга Умид Маҳаммаджоновичнинг таклифлари билан боргандим. У киши билан самимий ва мазмунли суҳбат бўлди. У киши клубимиздаги аҳвол билан ҳам қизиқдилар. Албатта бу борада ёрдам беришларини ва келиб вазият билан яқиндан танишишларини ва ўйинимизни томоша қилишларини айтдилар.

Одилжон Ҳамробеков: - «Нефтьчи» жамоаси ҳам биз билан ўз майдонимизда ўйнайдиган бошқа жамоалар каби, учрашувни ҳимоядан бошлашди. Аслида рақибни бундай ҳимоявий ўйин кўрсатиши бизга бироз қийинчилик туғдиради. Шунга қарамасдан биз вазиятдан чиқишга эришдик. Устозимиз айтганларидек, бугун бизга ғалаба жуда зарур эди. Ғалабадан албатта хурсандмиз. Мақсадимиз, кейинги ўйинларда ўз мавқиемизга қайтиб, мухлислар кутган ўйинмизни намойиш этиш.

Жамоадаги руҳий ҳолат? Бизда ҳамиша руҳий ҳолат жойида. Мураббийимиз бизга доим уқтирадики, ўйнаб ўзингни кўрсатдингми, танилдингми, номингни асрашга, назардан тушмасликка ҳаракат қилишимизни айтади. Албатта, кейинги ўйинлардаги суст ҳаракатимиз бу толиқишдан, бошқа нарса эмас. Бу ҳолат баъзиларда муҳит ёмон деган фикр ўйғотгандир. Аммо асло бундай эмас. Шуни ишонч билан айта оламан, ҳали ҳеч бир ўйинчимиз «Насаф»нинг ички муҳити ёмон деб, айтмаган. Мана терма жамоаларда ҳам, биздан кетган ўйинчилар билан ўзаро суҳбатда бўламиз улар доимо биздаги ички муҳитни эслашиб, мақташади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 00:20, 15.05.2018. Ўқилди: 2670 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик