Бугун 7 февраль, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • 0:0
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Наполи
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • -:-
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Интер
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брентфорд
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.02.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Жирона
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Бетис
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 07.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • -:-
      • Эрон

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [5383]

"Астон Вилла" ўз юлдузини рекорд суммага сотмоқчи [3026]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [2993]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2548]

Ширер Роналду ҳақида: "Кунига 400 минг маош олиб, иш ташлаш — ғалати ҳолат" [2452]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2220]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2149]

Родриго "Реал"ни тарк этиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда [1883]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1749]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1676]

Ширер Роналду ҳақида: "Кунига 400 минг маош олиб, иш ташлаш — ғалати ҳолат" [49]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [21]

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби тўлиқ таркиби билан истеъфога чиқарилди [16]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [11]

“Андижон” катта жамоага айланиб бўлган, бу ерга совринларни ютишга келдим” - Маҳмуд Маҳамаджонов билан интервью [10]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [9]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [9]

Мбаппе 5,9 млн евро миқдоридаги қарзи учун "ПСЖ" офисига суд ижрочиларини юборди [9]

СПЛ. Роналдусиз "Ан-Наср" "Ал-Иттиҳод"ни таслим қилди [8]

Месси - Goal талқини бўйича МЛСнинг энг яхши футболчиси [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 23 55
2 Милан 23 50
3 Наполи 23 46
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 23 32
10 Болонья 23 30
11 Сассуоло 23 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 23 26
14 Женоа 23 23
15 Кремонезе 23 23
16 Парма 23 23
17 Лечче 23 18
18 Фиорентина 23 17
19 Пиза 24 15
20 Верона 24 15

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Верона 0-0 Пиза

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

07/02 22:00 Женоа - Наполи
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тажриба эҳтиросга қарши. Нега «Реал» яна ЕЧЛда ғолиб бўлади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун, 26 май, шанба куни Киевдаги «Олимпийский» стадионида Мадриднинг «Реал» клуби Ливерпулнинг «Ливерпуль» клубига қарши Европа Чемпионлар лигаси финалида майдонга тушади. Ушбу тўқнашув арафасида қайси клуб қайси жиҳатлари билан ғалабага лойиқроқлиги таҳлили қуйида келтирилади.

Чемпионлар лигаси. Финал. Шанба. «Реал» - «Ливерпуль». 23:45 (Тошкент вақти)

«Реал»нинг финал учун заявкаси:


Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Кико Касилья, Лука Зидан.
Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Хесус Вальехо, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо, Марсело, Тео Эрнандес, Ашраф Ҳакими.
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Касемиро, Маркос Лорьенте, Марко Асенсио, Иско, Матео Ковачич, Дани Себальос.
Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Карим Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес, Борха Майораль.

«Ливерпуль»нинг финал учун заявкаси:

Дарвозабонлар: Лорис Кариус, Симон Миньоле.
Ҳимоячилар: Натаниэль Клайн, Трент Арнольд, Виржийл ван Дейк, Деян Ловрен, Рагнар Клаван, Альберто Морено, Эндрю Робертсон, Натаниэль Филлипс.
Ярим ҳимоячилар: Жордан Ҳендерсон, Жоржиньо Вейналдум, Жеймс Милнер, Эмре Жан, Адам Лаллана, Рафаэль Камачо, Кёртис Жонс, Садио Мане, Роберто Фирмино.
Ҳужумчилар: Муҳаммад Салоҳ, Дэнни Ингз, Доминик Соланке, Бенжамин Вудбёрн.

Финал учрашувига Милорад Мажич бошчилигидаги сербиялик ҳакамлар бригадаси тайинланган. Мажичга қанотларда ҳамюртлари — Милован Ристич ва Далибор Журжевич ёрдам беради. Дарвоза ортида эса Ненад Жокич ва Данило Груич ишлайди. Тўртинчи ҳакам – Клеман Тюрпен (Франция).

Икки тенг кучли жамоа Чемпионлар лигасининг жорий мавсумини якунлаб қўйишга бел боғлаган. 9 ойлик йўл, 12та ўйин (инглизлар саралаш босқичидаги ўйинлар ҳисобига 14та ўйин ўтказишган) - булар барчаси ортда қолди, энди охирги қадамни қўйиш керак. «Реал» ва «Ливерпуль» 13-марта «Қулоқли Кубок»ни қўлга киритиш учун отланган, анча вақтдан буён на ички чемпионатда, на халқаро майдонда мухлисларини хурсанд қила олмаётган «қизиллар» эса олтинчи ЕЧЛ кубогини қўлга киритишга яқин.

Зидан эффекти

Оддий факт - франциялик ушбу мутахассис билан «Реал» ҳали Чемпионлар лигасини тарк этмади. Албатта, мағлубиятлар бўлди, аммо жамоа «асосий урушда эмас, айрим жангларда» ютқазди. 2016 йил январида жамоа бир жойда депсиниб қолганида Бенитес истеъфога чиқарилди ва ярим йил муддатга вақтинчалик мураббий сифатида Зинедин Зидан олиб келинди. У йўл-йўлакай «Қироллик клуби» билан ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритди, кейинги мавсумда иккинчи совринни ўзиники қилди. Унинг бу ютуқлари осонлик билан келгани - у анча йиллардан буён клуб тизимида экани, жамоани ич-ичидан билиши билан изоҳланади. Клуб афсонаси ҳамон Мадрид осмонида ёрқин нур сочмоқда.

Зиданнинг учинчи мавсумида «Реал» ўйинида пасайиш кузатилгани бор гап, «Реал» жорий мавсумда чемпионатнинг биринчи даврасида ўта ёмон ўйин кўрсатди, Испания Кубогидан барвақт чиқиб кетди, гуруҳ босқичида «Тоттенҳэм»га қарши ўйинлардаги мағлубиятлар жамоанинг ЕЧЛдаги истиқболини ҳам шубҳа остида қолдирганди. Аммо франциялик мутахассис шогирдларини руҳлантира олди ва ўзининг кутилган истеъфоси ҳақидаги гапларни ҳам чиппакка чиқарди. 

Тажриба ва эҳтирос тўқнашуви

Зидан тарихга ғолиб мураббий сифатида кириб бўлди. Унда ҳар бир футболчи учун тўғри ёндашувдан ташқари, катта ўйинларга тўғри стратегия танлаш қобилияти ҳам бор. Зиданнинг энг асосий устунлиги - у омадли мураббий. Омад кучлиларга кулиб боқади, дейишади. Буни ўтган йили «Ювентус»га қарши финал ўйинида ҳам, жорий мавсумда чорак финалда «Ювентус»га қарши жавоб ўйинида ҳам кўрдик.

Ҳа, Клопп «Реал»ни Чемпионлар лигасида 3 марта мағлуб этган, аммо унинг «Боруссия»си ЕЧЛ финалида ҳам (2013 йилда «Бавария»га 1:2 ҳисобидаги мағлубият), Европа Лигаси финалида ҳам (2016 йили «Севилья»дан 1:3 ҳисобидаги мағлубият) муваффақиятга эриша олмаган, ҳозирги «Ливерпуль» футболчиларидан биронтаси эса шу вақтга қадар ЕЧЛ финалида майдонга тушмаган. Зидан эса жамоа билан кейинги 2,5 йилда 8 совринни қўлга киритган.

Роналду омили

Зиданнинг қўли остида дунёнинг энг яхши страйкери бор - Роналду. Португалиялик футболчи 33 ёшда, аммо у ўзини 23 ёшли футболчидек тутмоқда, у апрель ойида «Ювентус» дарвозасини қўриқлаётган Буффонга «қайчи услуби»да гол уриш учун 2,38 метр баландликка сакради. Роналду ҳам Зидан каби инқирозли даврни енгиб ўта олди ва иккинчи даврада 13 ўйинда 22 гол урди. У ЕЧЛнинг жорий мавсумида 15 голи билан мутлақ тўпурар. «Ливерпуль»да Салоҳ бор, у ёшроқ ва ғалабаларга чанқоқ. Аммо Роналду 4 марта Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлган ва финалларда 4та гол урган. Унда бу мавсумни ҳам аъло даражада якунлаб, ЕЧЛ медаллари сонини 5тага етказиб қўйиш имконияти мавжуд. У қирол. Салоҳ эса ҳали жўжахўроз, Криштиану ўз футболини ўйнайди, Салоҳ Фирминьо ва Мане уйғунликда ҳаракатланиши керак. 

Ғолиблик руҳи

Чемпионлар лигаси финали йилнинг энг муҳим ўйини бўлиши билан биргаликда, финалда ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди.
Икки жамоада ҳам ҳимоя чизиғида муаммолар бор. Лекин инглизларда тажриба ҳам йўқ. Ярим финалда «Рома»га қарши ўйинда очиқ ўйин кўрсатган жамоа икки ўйинда 6 гол ўтказди. Назарий жиҳатдан «Реал» ҳам «Бавария»дан шунча ўтказиши мумкин эди, аммо битта ҳам ўтказмади.

Бугун натижа қандай бўлишидан қатъи назар, Киевда томошабоп ўйин кутиб турибди. «Ливерпуль»нинг «енгил артиллерияси» «Реал» учун сюрпризлар тақдим этиши, тезкор қарши ҳужумлари билан рақибни яксон этиши ҳам мумкин. Агар инглизлар бугун ҳаяжонланмаса ва «Реал» ярим финалда «Бавария»га қарши ўйинларда бўлгани кайфиятсиз ўйнаса. Аммо бунинг эҳтимоли кам, «Реал» доно қирол, «Ливерпуль» ҳали бир шошқалоқ «маҳмадона».

Ҳар икки жамоа ҳам ЕЧЛда ғолиб бўлиш бўйича катта тажрибага эга, аммо «Реал» охирги йилларда ЕЧЛда гегемонга айланган. Мадридликлар кейинги 5 йилда тўртинчи марта, қаторасига 3 йилда 3 марта финалга чиққан. Жамоа қаторасига учинчи марта «Қулоқли кубок»ни қўлга киритиш орқали янги тарих ёзиши мумкин.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 18:46, 26.05.2018. Ўқилди: 8474 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 13
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Комо Анастасиос Дувикас 8
5 Ювентус Кенан Йылдыз 8
6 Верона Гифт Орбан 8
7 Милан Рафаэл Леау 7
8 Удинезе Кинан Дэвис 7
9 Интер Хакан Чалханоглу 7
10 Болонья Риккардо Орсолини 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.