Бугун 11 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9861 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Яҳё Туре Гвардиола устидан мағзава ағдарди

Баҳо:
+2 | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Манчестер Сити"нинг соббиқ яримҳимоячиси Яҳё Туре жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиолани кескин танқид қилди

"Пеп устун бўлишни севади ва унга бўйсунадиган ва қўлини ўпадиган ўйинчиларга эга бўлишни истайди. Мен ўз мураббийимни ҳурмат қиламан аммо унинг буюми эмасман.

Бошқа ўйинчилар сингари мураббийлар билан тортишганман, аммо бир-бирини тушунмаган одамлар ҳам муросага келадилар. Пеп билан бу мумкин эмас, у ўта қаттиққўл.

Пеп Манчестерга келган заҳоти мен унга ёшларни тарбиялашим учун кераклигимни айтди. Бошқа вариантларим бўлса ҳам, клуб афсоналари орасидан жой олишни ўйладим. Ўтган ёзда Гвардиола мендан қолишимни сўраганда ҳам шундай бўлган эди.

Мен кетгандан сўнг у кийиниш хонасидаги бошқарувни йўқотишдан қўрққандир, чунки мен ўйинчилар орасида қандайлигимни билар эди. Трансфер ойнаси ёпилгач, мени жамоадан четлатишди.

Мен мендан қасос олишни истаган одам билан бирга ишладим, деб ўйлайман. Бунинг нима учун эканлигини билмайман. Менда шундай таассурот уйғондики, у менга худди ҳасад қиларди, мени рақиб деб билар эди.

Бир биримизга ғалати муносабатда эдик. У менга ҳеч нарса демасдан, кузатганча, баҳо берганча, атрофимда айланар эди. У менинг каталан, испан ва инглиз тилида гаплаша олишимни билса ҳам. Бу нарсалар иккимизнинг суҳбатимиз учун етарли бўлиши керак эди... Аммо, қаёқда?

Доим дуч келганимизда у хижолат тортар эди. Худди мен уни уятчан қилиб қўйгандай.

Гвардиола мағрур инсон сифатида бошқалар эмас, фақат ўзи танлаган ўйинчилар билан муваффаққият қозонишни истар эди. Бу унинг лойҳаси эди. Бу лойиҳага тегишли бўлмаганларнинг аҳволи вой.

Гвардиола ҳақидаги афсоналарни чиппакка чиқармоқчиман. У "Барселона"ни тузмаган. У Кройф қурган жамоага молаша олди, холос. Кейин "Бавария" ва "Сити", фақат талабчанлик билан: у ўзи танлаган ўйинчилар ва беҳисоб маблағлар эвазига. Бу нарса "Кристал Пэлас" ёки "Уотфорд"да иш бермайди.

Мен учун Зидан зўрроқ, чунки унда талаблар кам, у ҳамма ўйинчиларга катта ҳурмат билан ёндошади. Пеп ўзини даҳо деб билишларини истайди, бу унга ёқади, аммо бунинг ортида комедия ётади. У образ тўқийди. Мен унинг бутун ўйин давомида бошини қашиганини кўриб, ўзини фикрлаётгандай кўрсатишга уринишларига қараб кулгум қистайди. Бу комедия

Пеп иккиюзламачи эди, мени мақтар, аммо мен бунга йўл қўйиб берар эдим. Аммо бошимни юқори кўтариб, ортиқча маросимларсиз кетишни истардим.

Менга шундай туюляптики, Пеп беҳурматларча менинг жамоадаги охирги мавсумимни бузиш учун ҳамма нарса қилган. Бу жамоада 8 йилимни ўтказганимни ўйласам, хафа бўлиб кетаман.

Пеп менинг ажойиб мухлисларга эга жамоам билан хайрлашувимни ўғирлаган. Мен ҳам худди Иньеста ва Буффон каби ҳиссиётлар билан кетмоқчи эдим. Аммо Пеп бунга ҳалақит берди.

Энг ёмони -ўзим севган жамоадан кетаётганимдан бахтиёр эдим. Мухлислар билан хайрлашаётиб йиғладим, чунки бу мараббийни бошқа кўргим келмаётган эди", - дейди Туре.

Туре ўтган мавсумда АПЛда фақат 10та ўйинда иштирок этди.

 

 

Манба: sports.ru
Киритилди: 23:04, 04.06.2018. Ўқилди: 17371 марта. Фикрлар: 20 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.