Бугун 2 июль, 2025 йил, чоршанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 01.07.2025 06:00
      • Манчестер Сити
      • 3:4
      • Ал-Ҳилол
      • 01.07.2025 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Ювентус
      • 02.07.2025 06:00
      • Боруссия Д
      • -:-
      • Монтеррей

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умид Аҳмаджонов: “Уругвай каби жамоаларга карши учрашувлар катта мактабдир”

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Уругвай ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан сўнг ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Қайд этиш керак, учрашув давом этаётган вақтда Аҳмаджонов Япония пойтахти Токиода бўлиб турганди.

“Ўйинни мириқиб томоша қилдим. Уругвайдек топ жамоага қарши ёш футболчиларимизнинг қандай ҳаракат қилишини кузатиш ҳаммамиз учун қизиқ эди. Қолаверса, бундай кучли жамоалар билан ҳар доим ҳам ўйнайвермаймиз, бу тарихий ўйин эди. Зеро юртимиз мустақилликка эришиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро майдонда ўйнай бошлаганидан буён ҳали ушбу даражадаги терма жамоалар билан на ўртоқлик ва на расмий учрашувда майдонга тушган эдик”, — деб гап бошлади Аҳмаджонов.

“Натижа биз учун кўнгилсиз эмас. Чунки Уругвай вариантида тўхталаётганимизда ҳам натижа ҳақида ўйламаганмиз. Бизга халқаро тажриба ва кучли мактаб керак. Уругвай бу борада жуда яхши танлов эди. Ўйлашимча, биринчи бўлимда футболчиларимиз кутилганидан-да яхшироқ футбол намойиш эта олишди. Иккинчи 45 дақиқаликда эса деярли барча жабҳаларда имкониятни бой бериб қўйдик”.

Уругвай термаси биринчи бўлимдаги қарши ҳужумни муваффақиятли якунлай олган бўлса, иккинчи бўлимда ҳисобни йирик кўринишга олиб келганди.

“Агар мана шундай рақиблар билан тинимсиз кураш олиб бориш имконияти бўлса, йигитларда ҳам кўникма шаклланади. Бора-бора ишонч ортиши, майдондаги тенг курашлар дақиқаси босқичма-босқич кўпайиб бориши мумкин. Гарчи Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаган бўлсак-да, Сенегал, Марокаш, Уругвай кабилар билан ўйнаб, потенциалимиз борасидаги тасаввурларимизни бир қадар бойитдик. ЎФА шу йўлида давом этади ва ўртоқлик ўйинларини мунтазам ташкил қилиш учун ҳаракат қилади”.

Уругвай — Ўзбекистон ўйинини “Спорт” телеканалидан ташқари, Россия каналлари ҳам эфирга жонли узатди. Чунки Уругвай ЖЧ—2018 да Россия билан бир гуруҳдан жой олган.

“Шунчаки россиялик шарҳловчиларнинг ўзимиз ҳақимиздаги фикрларини билиш учун ўйинни Россия каналидан кузатиб бордим. Уларнинг ёш футболчиларимизга, Осиё Чемпионатидаги натижамизга бўлган ижобий фикрлари хурсанд қилди. Кимдир айтиши мумкин, ўша Осиё Чемпионати керак эмас-ку, дея. Йўқ, мен бунга қўшилмайман. Ўшандай мусобақалар ўзимизга бўлган ишончни ошириб олиш учун, футболчиларимиз кўзига ўтни қайтариш учун ҳам керак. Ҳақиқий мусобақалар ҳали олдинда эканини биз ҳам билиб турибмиз ва шунинг учун ҳам тайёргарликни ўша Хитойдаги мусобақадан бошлагандик”.

Олдинда Ўзбекистон термасини Осиё Ўйинлари, келаси йилнинг январида эса Осиё Кубоги кутиб турибди.

“Биз топ термаларга қарши ўйинларни легионерларсиз ўтказганимизни унутмаслигимиз керак. Куздан бошлаб ҳар ойда ФИФА кунлари бор. Бу таркибга Аҳмедов, Шомуродов, Ҳамдамов, Шукуров, Денисов кабилар қўшилса, биз янада кучайишимизни тасаввур қилиб кўринг. Шундай жамоа тузишимиз керакки, Осиё Кубогида Японияга ҳам, кейинроқ бошқа жамоаларга ҳам бемалол тик боқа олайлик”.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:34, 08.06.2018. Ўқилди: 3712 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.