Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      •   Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [2632]

Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги янги ўрни маълум бўлди [2389]

Роппа-роса 20 йил аввал "Барселона" "Реал"ни Мадридда "қон-қақшатганди" (видео) [2307]

"Барселона" Месси билан қанча пул ишлаб олиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди [2140]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [2081]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [1980]

Путин Украинадан ошиниб, футбол ҳакамлари ҳақида фикр билдирди [1774]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [1564]

Шахмат. Тарихда илк марта! Жаҳон тожи учун талабгорлар мусобақасида Ўзбекистон вакили иштирок этади! [1529]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [1466]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон - ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2018да ОФК шарафини ҳимоя қилувчи жамоалар моҳиятан нималарга қодир?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Россия-2018
Рукн: Янгиликлар
A A A

ЖЧ-2018да ОФК шарафини ҳимоя қилувчи жамоалар моҳиятан нималарга қодир? Улардан қандай натижа кутсак бўлади?

Эрон ва Австралия терма жамоаларида кўп нарса  нисбатан ойдин. Ҳар ҳолда, Карлуш Кейруш ва Берт ван Марвейк бошқарувидаги дружиналарнинг айни ҳолати ва асл салоҳиятини бугунги футбол оммаси яхши билади.

Табиийки, Япония, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони термаларининг ишончли иштироки ҳам аввало, Осиё футболи нуфузига хизмат қилади.

Қуйида айни шу 3та жамоа имкониятлари хусусида сўз юритамиз. Эрон ва Австралия термаларига эса кейинроқ яна алоҳида тўхталамиз.

БАРҚАРОР «САМУРАЙ»

Ўтган асрнинг 90-йиллари охирида Хироши Нанами ва Хидетоши Наката Италия томонларда ўйнай бошлаганларида, япон футболчиларининг кенг миқёсда ва ёппасига «кўҳна қитъа»га талпинишлари ҳали сезилган эмасди. Қайсидир маънода айтсак, Нанами ва Наката япон футболи билан таништирув миссиясини бажаришди.

Ёдингизда бўлса, Япония термаси айни ўша вақт КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка) аъзоларининг бош турнири - Америка кубогида меҳмон сифатида қатнашарди. Орадан кўп ўтмай, японлар айниқса, Бундеслигада жуда кўпайиб кетишди.

Ҳозирги даврни эса япон ўйинчилари ва мамлакат футболи учун «ўтиш палласи» сифатида аташ мумкин. Ҳозир ҳам Европада японияликлар сафи анча кенг. Муҳими,  аксарият «самурайлар» «кўҳна қитъа» футболида илдиз отиб, етарлича тажриба тўплашга улгуришган.

Бош­қача айтсак, энди улар ярақлаган иқтидор эмас, балки бутун Европа кўз остида бўлиб турган тажрибали футболчилар ҳисобланишади. Дейлик, якунланган мавсум АПЛда тўп суришган Майя Йошида ва Шинжи Оказаки маълум даражада машҳурлар.

Вақтида «МЮ»да ҳам ўйнаган Шинжи Кагава эса жароҳати туфайли анчадан буён яққол кўзга ташланмаётган бўлса-да, «Боруссия» етакчиси сифатида танилган. Шунингдек, Хироки Сакаи («Марсель»), Йошинори Муто («Майнц») ва Такеши Инуи («Эйбар») каби йигитлар ҳам якунланган мавсум барқарор равишда тўп суришди.

Кечаги етакчилар - Кейсуке Хонда ва Юто Наготомо тегишлича Мексика ҳамда Туркияга йўл олишгач, эътибор марказидан бироз тушиб қолишди, аммо улар миллий жамоада ҳамон асосий ролларда.

Умуман олганда, Япония термаси анча тажрибали жамоа. Мисол учун, таркибида 8 нафар 30 ёшдан ошган фахрий бор. 3 нафар футболчи эса миллий жамоада 100та ўйин маррасини босиб ўтган. Бундан таш­қари,  ҳозирги таркибдаги 4 нафар футболчи терма жамоа либосида 10тадан кўп гол урган.

2018 йилнинг илк 5 ойига қарасак, «самурайлар» атиги 3та ўйинда майдонга тушишди. Гарчи жаҳон чемпионатига чиқолмаган жамоалар рақиб сифатида танланган бўлса-да, японлар бу ўйинларда ижобий натижа қайд эта олишмади. Хусусан, Мали термасига қарши кечган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолишди (1:1).

Украи­на ва Гана термалари билан баҳсларда эса мағлубиятни тан олишди - 1:2 ҳамда 0:2. Тўғри, ушбу ўйинларда жамоанинг бир қатор етакчилари майдонга тушишмади, аммо салбий натижалар оқибатида японларни мундиалга олиб чиққан босниялик мураббий Воҳид Халилхожич истеъфога чиқарилди.

Япония ФА раҳбарияти бунда мундиал стартига жуда кам вақт қолганини ҳам ҳисобга  олмади. Шундан билиш мумкинки, Япония термаси мундиалда номигагина қатнашмоқчи эмас. Дарвоқе, Акиро Нишино ҳам сўнгги ўйинда ҳимоя марказини Макото Хасебе ва Юто Нагатомога ишониб топширди, аммо орқа чизиқ ишончни оқлолмади, барибир.

Жароҳатланганлар орасида Даиго Ниши, Тошихи Аояма, Ясуюки Конно, Хироши Кийотаке, Юки Кобаяши каби йигитлар борлиги ачинарли. Дейлик, Хироши Кийотакедан умид катта эди. 1989 йилнинг 12 ноябрида туғилган ҳужумчи 13 ёшидан «Оита Тринита» жамоасида ўзини кўрсата бошлаган ва  мавсум-2011да миллий жамоада дебют қилганди.

2012 йили эса ёш Хироши Германия­нинг «Нюрнберг» клуби назарига тушди. Муҳими, япониялик иқтидор Бундеслигада ўзини йўқотиб қўймади: 2 мавсумда «Нюрнберг»нинг 64та ўйинида иштирок этди. 2014Ғ2015 йиллар мавсуми олдидан «Ганновер»га йўл олган Хироши яна икки мавсумдан кейин «Севилья» сафига қўшилди, аммо Испанияда ўзини кўрсатолмади.

Муҳими, Кийотаке Япония терма жамоаси таркибида бар­қарор тўп сурмоқда. У айниқса, мундиал саралашининг илк босқичида жуда яхши таассурот уйғотди. Хуллас, Хироши бўлажак мундиалда Йошинори Муто, Шинжи Оказаки ва Генки Харагучи каби алоҳида нур сочиш имкониятига эга эди, аммо...

Япония термаси қуръа натижасига кўра, «Н» гуруҳига тушган. Бу квартетда Колумбия, Сенегал ва Польша термалари бор. Гуруҳ таркибига қарасак, японларда камида аввалги мундиаллардаги энг яхши кўрсаткичлари (1Ғ8 финал)ни такрорлаш учун яхшигина имконият мавжуд.

Тўғри, «кунчиқар юрт» вакиллари гуруҳдан чиқишса, нимчорак финалда Бельгия ёки Англия термасига тўқнаш келишлари эҳтимоли катта. Улар мундиалдаги илк учрашувни 19 июнь куни Саранскда колумбияликларга қарши ўтказишади.

Қизиғи, японлар ЖЧдаги охирги учрашувларида ҳам айнан Колумбия термаси билан куч синашиб, кейинги раунд масаласини ҳал қилган тўқнашувда имкониятни бой беришганди. Демак, реванш олиш имкони бор.

КОРЕЙСЛАРДА ПАСАЙИШМИ?

Айтиш мумкинки, якуни 2014 ва 2018 йилга белгиланган циклларда Ж.Корея терма жамоаси ўйинида пасайиш кўзга ташланди. Одатда қитъа миқёсида у қадар муаммога учрамайдиган корейслар охирги саралашларда йўлланма масаласини сўнгги ўйинлардагина ҳал қилишди.

Қизиғи, корейслар ҳар икки сафар Эрон термасига ютқазиб, Ўзбекистон миллий жамоасидан устун келишди. Умуман, саралаш довонидаги ишончсиз ўйинлар туфайли Ж.Корея термасида ЖЧ финал раунди олдидан иккинчи марта бош мураббий алмашди.

2017 йилнинг июнида нурсиз футбол оқибатида немис мутахассиси Ули Штилике истеъфога чиқарилди ва ўрнига Ж.Корея олимпия жамоаси устози Шин Тае Йонг тайинланди.

Янги мураббий жамоа ўйинини тубдан ўзгартиролмади, унинг бошқарувидаги кейинги 2та баҳс бир хил - 0:0 ҳисобида тугади. Аммо корейслар шунда ҳам гуруҳда 2-ўринни эгаллаб, мундиал йўлланмасини қўлга киритишди.

Терма жамоа асосан миллий чемпионатда тўп сурадиган футболчилардан тузилган. Тўғри, ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғида Европанинг кучли 5та чемпионати клубларида тажриба тўплашган йигитлар бор. Бундан ташқари, Япония элит дивизионидан 5 нафар легионер жалб этилган (улардан иккиси дарвозабон).

Жамоа сардори 6 йилдан буён АПЛда мунтазам тўп суриб келаётган «Суонси» етакчиларидан бири Ки Сун Йонгдир. У майдон марказини бошқарадиган ва керак пайт жарима майдони ичида ҳам хавф туғдира оладиган ижрочилар тоифасидан. Энг ёрқин юлдуз ҳақида гап кетганида, хаёлимизга аввало, Сон Хюн Мин келади.

Маълумот учун айтиш керак, у 2011 ва 2015 йилги Осиё кубоги ва ЖЧ-2014да гол урган. 25 ёшли футболчи «Тоттенхэм» сафида жуда самарали мавсумни ўтказди. Хусусан, АПЛ ва ЕЧЛда бирдек яхши ўйин кўрсатди.

Ҳужумларни чап қанот орқали ривожлантириш ва жарима майдони ичида вазиятлар яратиш асосан шу футболчи зиммасига юклатилади. Умуман, ярим ҳимоя бугунги Ж.Корея термасининг энг кучли чизиғидир. Корейсларда ўйин интизоми ўта юқори. Улар айни шу омил ҳисобига анча-мунча рақибларга муносиб қаршилик кўрсатишлари мумкин.

Жамоа сафида порлаши кутилаётган футболчи: Ли Сун Ву. 20 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 28 май куни Гондурас термасига қарши кечган баҳсда дебют қилди. У 85 дақиқа давомида марказий ҳужумчи сифатида жуда яхши таассурот уйғотди. Ли Сун 1998 йилнинг 6 январида Сувон шаҳрида туғилган ва «Инчхон Юнайтед» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

2011 йили, яъни 13 ёшида «Барселона» скаутлари нигоҳига тушди ва Ла Масия мактабига қабул қилинди. Каталониядаги 6 йиллик таҳсил унинг футболдаги йўлида муҳим аҳамият касб этгани, шубҳасиз. Ли Сун 2017 йили «А» серияси вакили «Верона»га 1,5 млн. евро эвазига трансфер қилинди.

Лекин «Барселона» янги мавсум олдидан футболчини қайтиб сотиб олиш ҳуқуқига эга. 20 ёшли йигитча «Верона» таркибида 14 марта майдонга тушди ва 6 май куни «Милан» дарвозасига гол ҳам урди. Умуман, Ли Сун Ж.Кореянинг турли ёш тоифасидаги жамоаларида ўта фаол.

Мисол учун, ўсмирлар термаси учун 13та, ёшлар жамоасида эса 7та гол муаллифига айланди. Ёш иқтидор миллий жамоа ўйинига қўшилиб кетишда ҳам унча қийналмаса керак. У худди Сон Хюн Мин каби чап қанот ҳужумчиси ролини бажаради.

Лекин мураббий бошқа вариантларни синаб кўришни истаса ёки ҳужумда янги ва тезкор ижрочига эҳтиёж сезса, бемалол ёш футболчига таяниши мумкин. Шу маънода айтсак, Ли Сун Ву бўлажак ЖЧда ўзгача порласа, ажабмас.

Жанубий Корея термаси ЖЧ-2018нинг энг мураккаб гуруҳларидан бирига тушди. Корейслар «F» квартетида амалдаги жаҳон чемпиони Германия, шунингдек, Швеция ва Мексика терма жамоалари билан куч синашишади. Дастлабки ўйин 18 июнь куни Нижний Новгородда шведларга қарши кечади.

Корейслар кейин Ростовга йўл олиб, 23-санада мексикаликлар билан баҳслашадилар. Охирги тур учрашуви Ж.Корея термасининг азалий рақибларидан бирига айланган бунтестимга қарши бўлади. Бир қарашда, жамоа нимадандир умид қилиш учун дастлабки 2 турда камида 4 очко олиши керак.

САУДЛАР ТАЙЁРМИ?

С.Арабистони терма жамоасининг 12 йиллик танаффусдан сўнг мундиалга қайтиши мамлакатда катта хурсандчилик билан кутиб олинди. Энг қизиғи, араблар бутун саралаш циклини терма жамоа билан босиб ўтган голландиялик мутахассис Берт ван Марвейкни истеъфога чиқаришди.

Расмий сабаб сифатида арабларнинг ёзда Япония ва БАА термаларига ютқазишгани кўрсатилди, аммо мураббийнинг ўзи вазиятни бошқача изоҳлади: «Албатта, мундиалга жамоа билан бирга боришни ният қилгандим, ахир айни шу мақсадда иш бошлагандим-ку. Аммо ҳеч ким менга қандай ишлашни ўргатмаслиги керак.

Муваффақиятдан сўнг ғалабамиз хўжайинлари кўпайиб кетди. Ҳамма терма жамоа ҳақида гапирар ва бу ютуқда асосий ишни ўзи бажарганини айтиб мақтанарди. Ҳаттоки, йўлланма қўлга киритилгач, жамоа мураббийлар штабидаги бир қатор ёрдамчиларимни ишдан олишди. Бунга чидаб бўлмасди».

Ваҳоланки, бу мураббий 2010 йили Голландия терма жамоасини мундиал финалига етаклаганди. Орадан бир ой ўтиб, аргентиналик Эдгардо Бауса янги бош мураббий сифатида таништирилди. У келгани ҳамоно барчасини тубдан ўзгартиришга киришди. Бироқ ван Марвейк тузган ўйин тизими бузилишига қарши чиққан жамоа етакчилари билан келишолмай қолди.

Хуллас, бир неча мағлубиятдан сўнг Баусага жавоб бериб, жамоага Хуан Антонио Пиццини олиб келишди. Бу мураббий Чили терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига чиқолмай, дашномлар остида қолганди. Ван Марвейк эса, саралашда айнан саудлардан орқада қолиб, «плей-офф»да ўйнашга мажбур бўлган Австралия термасини бошқарадиган бўлди.

Терма жамоа асосан «Ал-Ҳилол» ва «Ал-Аҳли» вакилларидан иборат. Бу икки клуб сўнгги йиларда Осиё ареналарида омадсизликка учрамоқда. Умуман, Саудия термасининг асосий кучи сифатида ярим ҳимоя эътироф этилади.

Зеро, Наваф ал Обид ва Фаҳад Муваллад каби ҳужум бошлашга уста ижрочилар салоҳияти чакки эмас. Мамлакатда кўпчилик Яҳё ал Шеҳрийга ҳам катта умид билан қарамоқда. Якунланган мавсум ижара асосида «Леганес» сафида тўп сурган 27 ёшли вингер 1990 йилнинг 26 июнь куни Даммамда таваллуд топган.

Айни пайт терма жамоанинг етакчиларидан бири саналади. Яҳё 2009 йилдан буён мамлакат бош жамоасида бир маромда ўйнаб келмоқда. У айнан ўша йили «Ал-Наср» либосини кийиб, 100тадан ортиқ ўйинда қатнашди. Миллий жамоа сафида эса 8та гол уришга улгурди ва бу борада бугунги жамоанинг 4-рақамли тўпурари саналади.

Чап қанот вингери вазифасини адо этувчи ал Шеҳрий шунинг баробарида рақиблар ҳужумларини бузиш билан ҳам шуғулланади. Ҳар ҳолда, саудлар ЖЧ-2018да Уругвай ва Россия термаларига қарши ўйинларда ҳужумга ўтиш учун у қадар кўп имкониятга эга бўлмасалар керак.

Бўйи атиги 164 сантиметрга тенг футболчида старт тезлиги жуда юқори. У Испанияда майдонга деярли тушмаган бўлса ҳамки, ўйин суръатини бошқариш бўйича яхшигина сабоқ олди.

Саудияликлар ЖЧ-2018 очилиш маросимидан сўнг «Лужники»да Россия термасига қарши майдонга тушадилар. Мундиалнинг илк ўйини бутун дунё кўз ўнгида бўлиши табиий.

Икки рақибнинг услуби эса тамомила бошқа-бошқа. «А» гуруҳида яна Миср ва Уругвай термалари бор. Араблар 2-3-турлар ўйинларини тегишлича  Ростов ва Волгограда уругвайликлар ҳамда мисрликлар билан ўтказишади. Айниқса, «араб дербиси» катта қизиқиш уйғотиши, шубҳасиз.

Бунда ўша паллада жамоаларнинг имкониятлари қандай бўлиши аҳамият касб этмайди. Муҳаммад Салоҳнинг мундиалга боролмаслиги хусусидаги илк хабарлар Саудия футболи расмийларидан чиққанини изоҳлаш учун футбол мутахассиси бўлиш шарт эмас...

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 19:06, 10.06.2018. Ўқилди: 4156 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.