Бугун Хўжанд шаҳрида сузиш бўйича Тожикистон Республикаси мустақиллик кунига бағишланган халқаро турнир бошланди. 23 июнга қадар давом этадиган ушбу мусобақада Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Россия ва Беларусь мамлакатлари спортчилари иштирок этишмоқда.
Бугун турнирнинг илк кунги беллашувлари бўлиб ўтди. Дастлабки кун баҳсларида спортчиларимиз анча муваффақиятли иштирок этишди.
50м, баттерфляй, аёллар:
2-ўрин: Муслима Жумабоева
3-ўрин: Алёна Васильева
50м, баттерфляй, эркаклар:
1-ўрин: Жалолиддин Шавкатов
2-ўрин: Мурат Сагдуллаев
100м, эркин усул, аёллар:
2-ўрин: Гуландон Исломова
3-ўрин: Афсона Ниязова
100м, эркин усул, эркаклар:
3-ўрин: Ойбек Хўжаев
50м, брасс, аёллар:
3-ўрин: Гўзал Собирова
50м, брасс, эркаклар:
2-ўрин: Зуфар Абдулазизов
200м, чалқанча сузиш, аёллар:
1-ўрин: Муслима Султонова
2-ўрин: Гуландон Исломова
3-ўрин: Афсона Ниязова
200м, чалқанча сузиш, эркаклар:
2-ўрин: Хожиакбар Абдужалилов
4х50м эстафета, микс:
2-ўрин: Султанова, Шавкатов, Васильева, Сагдуллаев.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).