Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4187]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3606]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2945]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2252]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2146]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2081]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1998]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1880]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1773]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1452]

Марко Матерацци Бастонининг «Интер»дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [0]

Луис де ла Фуэнте Моуриньонинг «Реал»га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [0]

«Ўзимни кечира олмайман»: Роберто Баджо тарихий хатосини ёдга олди [0]

«Реал» «Ювентус» билан Йилдиз трансфери бўйича келишувга эришмоқчи [0]

Николас Жексонга бир йўла тўртта клуб қизиқиш билдирмоқда [0]

Влахович А Сериянинг бошқа гранд клубига йўл олиши мумкин [0]

"Барселона" футболчилари "Реал" иштирокидаги ўйинни кинотеатрда бирга томоша қилишган (фото) [0]

U-17 Осиё кубоги: Ўзбекистон ўсмирлари бугун Австралияга қарши майдонга тушади [0]

ZO’R TV телеканали бугун «Алавес» - «Барселона» учрашувини жонли намойиш этади [0]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистонда Халқаро Олимпия куни: Оммавий марафон якунланди, олдинда бизни катта шоу кутмоқда

Баҳо:
+1 | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бошқа
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ҳар йили 23 июнь куни дунё бўйлаб Халқаро Олимпия куни (International Olympic Day) кенг нишонланади. Бундан роппа-роса 70 йил олдин – 1948 йилда Санкт-Морицда бўлиб ўтган Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) нинг 42-сессиясида 23 июнь санасини Халқаро Олимпия куни сифатида нишонлаш қарори қабул қилинган. Аввалига ушбу санада асосан марафон ўтказилган. Лекин, бугунги кунга келиб ушбу сана катта байрам сифатида нишонланмоқда.

Ўзбекистонда Олимпизм ғоясини тарғиб қилиш, аҳолини Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг муваффақиятлари билан таништириш ва Олимпия ҳаракатини ривожлантириш йўлида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳам Халқаро олимпия кунига бағишланган тадбирлар ўтказилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Бутун эрта тонгдан бошлаб ушбу спорт байрами кўтаринки кайфиятда ташкил қилинди. Бугунги кунга режалаштирилган тадбирларнинг дастлабкиси эрталаб «Миллий» (собиқ «Бунёдкор») стадионида ўтказилди.

1600 нафарга яқин ҳаваскор спортчиларни қамраб олган югуриш марафони байрамона рухда бўлиб ўтди. Тадбирнинг очилиш маросимида Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этди. У сўзга чиқиб, бугунги сана билан барчани табриклади.

«Олимпия куни бутун жаҳон бўйлаб ўтказилмоқда. Бу йил ушбу байрам 70-маротаба нишонланмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, спорт аҳлини ушбу сана билан муборакбод этаман. Югуриш марафонларида иштирок этадиган барчага омад тилайман. Беллашувларда кучлилар ғалаба қозонсин», – деди Жасур Матчанов.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради ва баҳсларга старт берилди.

Баҳслар турли ёш тоифаларида, эркаклар ва аёллар ўртасида бўлиб ўтди. Бир сўз билан айтганда марафонда 7 ёшдан 70, ҳаттоки 80 ёшгача бўлган ҳаваскорлар ўз омадларини синаб кўришди. Беллашувларда турли ёш тоифаларида Ф.Султонбоев, В.Бахорев, Ғ.Юсупов, В.Устюгин, Т.Усмонов, Е.Киршин, А.Гарифуллина, Д.Аллаярова, Ш.Шаропов, Н.Мансуров, М.Бухорев, Ғ.Тоҳиржонов, И.Киршина, А.Вильданова, Л.Скляр, О.Иномхонова, Ч.Расулова, Ҳ.Аҳмедова, М.Баратова, З.Худойбердиева каби ҳаваскор спортчилар ғолибликни қўлга киритдилар. Ҳар бир йўналиш бўйича кучли учликка кирган спортчилар Миллий олимпия қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Мусобақа иштирокчилари ўз хурсандчиликларини яшира олишмади. Фахрий аёллар ўртасидаги марафонда совриндорлар қаторидан ўрин олган Қадрия Латипова янгича йўналишда ташкил этилган ушбу мусобақадан катта таассурот олганлигини айтиб ўтди.

«Мен 1989 йилдан буён спорт билан шуғулланиб келаман. Олимпия кунида ўтказиладиган мусобақаларда мунтазам равишда иштирок этаман ва доимо совриндорлар қаторидан ўрин оламан. Менда 1994 йили мамлакатимизда нишонланган Олимпия кунидан ҳам футболка бор. Бундай тадбирлар, мусобақалар мен учун доимо ёқимлидир. Сени ёшлар қўллаб-қувватлаб тураётганини ҳис қилиш жуда ажойиб. Ёшларга спортда янада фаолликни тилайман. Шахсан ўзим спорт орқали турли касалликлардан фориғ бўлдим. Сизга ҳам ёши катта фахрий сифатида спорт билан шуғулланишни маслаҳат бераман», – деди марафон иштирокчиси бўлган Қадрия опа.

Мусобақанинг ёш иштирокчилари ушбу тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб ўтишди.

«Енгил атлетика билан бир йилдан буён шуғулланаман. Бундай марафонда эса илк маротаба иштирок этишим. Ушбу спорт байрами менга жуда ёқди. Мусобақада иштирок этиб иккинчи ўринни қўлга киритдим ва эсдалик совғасини олдим. Ташкилотчиларга ушбу байрам учун раҳмат демоқчиман. Енгил атлетика билан профессионал тарзда шуғулланиб, келажакда чемпион бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим», – деди совриндорлар қаторидан ўрин олган 13 ёшли Мадина.

Спорт журналистлари ўртасида ташкил қилинган марафонда ғолибликни қўлга киритган Шахбоз Шаропов эса беллашув ғолиби:

«Одатда ОАВ вакиллари бундай тадбирларга ишлаш, мусобақани ёритиш учун келишарди. Бугун эса енгил атлетикачи сифатида ўзимизни синаб кўришга муваффақ бўлдик, барчаси ажойиб. Журналистлар ўртасида ўтказилган беллашувларда иштирок этиб, ғалаба қозонишни тасаввур ҳам қила олмагандим. Дўстларим билан футбол ўйнаб турамиз. Бироқ, футбол бошқа, енгил атлетика бошқа. Эътибор учун, мана шундай тадбир учун ташкилотчиларга раҳмат. Бундай спорт байрамлари хеч кимнинг ёдидан чиқмайди», – деди у.

Шу тариқа Олимпия кунининг кундузги қисми якунига етди. Энди Сиз азизларни кечки пайт, 18:00да бошланадиган катта спорт байрами кутиб турибди. «Миллий» стадионда ташкил қилинадиган футбол шоу тантанасида юртимизнинг машҳур спортчилари, эстрадамиз юлдузлари ва кино ва театр актерлари иштирок этишади. Бир сўз билан айтганда йирик тадбирда санъат ва спорт уйғунлигига гувоҳ бўламиз. Байрамни биз билан бирга қарши олинг.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:52, 23.06.2018. Ўқилди: 4188 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик