Кахи Махарадзе: «Асосий урғу жамоавий ўйин ва яратилган вазиятларни ижобий якунлашга қаратилмоқда»
Ўзбекистон Пепси Суперлигасида давралар оралиғида вужудга келган танаффусдан унумли фойдаланиш учун Минск шахрига йўл олган “темирйўлчилар” кеча Арманистоннинг “Бананц” (2:2) клубига қарши ўртоқлик-назорат учрашувида майдонга тушди. “Локомотив” матбуот хизмати жамоа ҳимоячиси Кахи Махарадзе билан ушбу йиғин ва ўйинлар ҳақида кичик сухбат уюштирди.
"Чемпионатимизнинг энг қизиқ пайтига қизғин ҳозирлик олиб боряпмиз. Айни пайтда машғулотлар кунига 2 маҳалдан ўтказилмоқда. Дастлаб тактик машқлар бажарилаётган бўлса, тушдан сўнг тренажёр залида шуғулланяпмиз. Асосий урғу жамоавий ўйин ва яратилган вазиятларни ижобий якунлашга қаратилмоқда. Бу ернинг об-ҳавоси ёзда йиғин ўтказиш учун жуда қулай. Қолаверса, кўплаб жамоалар шу ерда йиғин ўтказади. Биз майдонга тушган учрашувлардаги рақибларимиз ҳам янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Бундай ўйинларда хато ва камчиликлар устида ишланади, бу эса Суперлиганинг қолган учрашувларида жудаям асқотади", - дейди маҳоратли футболчи.
Таъкидлаб ўтамиз, 3 июлга қадар Минскда шуғулланадиган "темирйўлчилар" эртага сўнгги учрашувни Калининграднинг “Балтика” клубига қарши ўтказади.
Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 15:42, 30.06.2018. Ўқилди: 2223 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар