Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Равшан Эрматов: «Жаҳон чемпионатида Ватанимиз номи янграгани ва орзумиз ушалганининг ўзи биз учун катта бахт»

Баҳо:
+1 | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Россия-2018
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, бугун ФИФА Жаҳон чемпионатида қолган учрашувларни бошқариш учун номзод бўлган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Афсуски, бу рўйхатдан ҳамюртимиз, ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи жой олмади. Маълум бўлишича, Равшан Эрматовнинг ёрдамчиси Абдуҳамидулло Расуловнинг эски жароҳати безовта қила бошлаган. Натижада, Эрматов гуруҳи ўйинларда ишлай олмаслиги ойдинлашган. Биз Равшан Эрматовнинг ўзи билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик.

— Равшан ака, авваламбор, Сизни Жаҳон чемпионатида учрашувларни бошқариш бўйича рекордни янгилаб, ўйинларингиз сонини 11тага етказиб олганингиз билан барча ватандошлар номидан табриклаймиз! Ишончимиз комилки, Сизнинг рекордингизни ҳали кўп йиллар ҳеч ким янгилай олмайди.
— Табрик учун катта раҳмат, бу ерда ҳам мени ФИФА раҳбарлари табриклашди. Аслида мени кўпроқ хурсанд қиладиган нарса бу шахсий рекорд эмас, балки Жаҳон чемпионатларида энг кўп ўйинда ишлаган ҳакамлар рўйхатини Ўзбекистон номи бошқариб туриши. Бу ҳолат менга катта фахр бағишлайди!

— Бизга ҳам, ўзбекистонлик миллионлаб мухлисларга айнан шу жиҳат катта фахр туйғусини бағишлайди. Айтингчи, умуман ЖЧ сизлар учун қандай ўтяпти?
— Жаҳон чемпионати яхши ўтяпти, машғулотларда фаол қатнашяпмиз. Бизга 2та қийин ўтиши кутилган ўйинни топширишди: Аргентина – Хорватия ва Испания – Марокаш. Ўйинлар кутилгандек осон бўлгани йўқ, Худога шукр, ушбу ўйинларни қўпол хатоларсиз, яхши ўтказдик. Инспекторлар ўйиндан кейин: “Бундай қийин ўйинларда 3-4 та қизил карточкалар бўлиб кетади, деб ўйлагандик, лекин сизлар қизил карточкаларсиз ва жароҳатларсиз адолатли бошқардинглар”, — деб ишимизни яхши баҳолашди.

— Равшан ака, ёрдамчингиз Абдуҳамидулло Расуловда жиддий жароҳат бор деб эшитдик...
—  Ҳа, афсуски, ёрдамчимни тиззасидан олган эски жароҳати яна безовта қилишни бошлади. Ушбу жароҳат унга тўлиқ ҳаракат қилишга ва майдонга чиқишга имконият бермади. Жаҳон чемпионатида вақт қисқа, тўлиқ тикланиш эса кўп вақтни талаб қилади.

— Абдуҳамидулло Расулов тезроқ тузалиб майдонга қайтишини Яратгандан сўраб қоламиз. Жаҳон чемпионатидан ўрин олган Сиз бошқарган барча ўйинларни катта ҳаяжон биланн кузатдик. Нафақат Ўзбекистондаги, балки бошқа давлатлардаги кўплаб мухлислар ҳам Равшан Эрматов бригадаси финални бошқаради, деб ўйлаганди...
— Худога шукур, ишимиз сифати бўйича бундай фикрлаётганларни кўпини эшитиб келяпмиз, ўзимизга ҳам айтишяпти. Ўзингиз биласиз, жаҳон чемпионати спорт оламидаги энг катта мусобақалардан ҳисобланади ва унинг иштирокчиси бўлишни ўзи миллионлаб футбол соҳасида ишлаётган инсонларга орзу ҳисобланади, шу қаторда бизга ҳам. Биз сабабчи бўлиб Ватанимиз номи шу ЖЧда янграгани ва орзуимизни ушалганини ўзи бизга катта бахт!

Биздан ташқари юртимиздан Фарҳод Абдуллаев, Олим Арифов ва Авазбек Бердиқулов ҳам ушбу ЖЧда ажойиб иштирок этишяпти, эндиги яна бир катта орзумиз — Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧда иштирок этиши ва Ватанимизнинг катта футбол давлати деб тан олиниши.

Бизни қўллаб- қувватлаб турган ЎФА раҳбарияти ва барча мухлисларимизга ўзимизнинг самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:10, 05.07.2018. Ўқилди: 6978 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик