Бугун 9 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 08.05.2026 23:45
      • Торино
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • 0:2
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • 0:3
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Ювентус
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • -:-
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • -:-
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Аталанта
      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:2
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • 1:1
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 0:1
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • 0:0
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Брентфорд
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Расман: 2019 йилги мавсумдан бошлаб футболчиларда кўтарма пули бўлмайди

Баҳо:
+1 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон клублари футболчиларга кўтарма пуллари бермайди. Бу ҳолат 2019 йил учун тузиладиган шартномаларда ўз ифодасини топади. 

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов топшириғига кўра, давлат томонидан молиялаштирилаётган клубларнинг штат жадвали ҳамда инфратузилмасини тартибга келтириш ишлари бошланганди. Кўтарма пуллари масаласи бунда алоҳида ўрин тутадиган бўлди.

“Ҳали бир ишни қойил қилиб қўймаган футболчининг клубга келмай турибоқ миллионлаб пул талаб қилишини тушуниш қийин. У ўз савиясига қараб ойлик-маош ёки меҳнатлари эвазига мукофот пулларини талаб қилиши мумкин. Шу вақтгача унинг қуруқ савлатига берилган пул эндиликда футболчини тарбия қилган футбол мактаблари ҳамда мураббийларига йўналтирилади. Бу ўз навбатида болалар футболида фаолият олиб бораётган мураббийларни сифатли футболчиларни етиштиришга бўлган интилишини кучайтиради”,  — деб айтиб ўтди Умид Аҳмаджонов ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбарияти билан учрашувда.

Тўғри, кўтарма пули кўринишидаги рағбатлантириш бутун дунёда бор. Бироқ футболчи бундай мавқега чиқиши учун жиддий меҳнат қилади. У бир қатор клублар назарига тушганида нафақат трансфер нархи, балки ўзининг клуб билан келишажак шартномасида ҳам рақамлар ўсиб боради.

Айни вақтда эса Ўзбекистонда кўплаб клублар давлат корхоналари томонидан рағбатлантирилади. Қолаверса, кўтарма пулларини бериш тартиби бир қатор шубҳаларга сабаб бўляптики, бунинг орқасидан футболчи ҳамда манфаатдор томон молиявий ютуққа эришиши мумкин. Бироқ футбол ҳам, клублар ҳам ривожланиб қолмаяпти. Эндиликда футболчилар қилган меҳнати учун ва албатта ютуғи учун рағбатлантирилади. То футбол клублари хусусийлашиб, ўртада соғлом рақобат вужудга келмагунига қадар, кўтарма пули тушунчаси унутилади.

“Айниқса, 1 йиллик, ярим йиллик бўлган легионер футболчилар учун берилаётган кўтарма пуллари ачинарли. Келади, миллионни чўнтагига солади, ўйнаса ўйнади, ўйнолмаса индамай қайтиб кетаверади. Клублар увол бўлаётган шу пулларни ўз академиясини қуриш, кейинчалик уни шакллантириш, стадионини, инфратузилмасини ривожлантириш учун сарфласин. Бизга боқиманда клубларнинг қуруқ савлати керак эмас. Давлат уларга суянч бўлаётганидан фойдаланиб, ўз келажаклари ҳақида қайғуришсин. Ўша савиясиз легионерлар бугун бор, эртага йўқ. Академия ёки стадионлар эса ўзимизга қолади, футболимиз ривожи учун хизмат қилади”, — деди Умид Аҳмаджонов.

Профессионал футбол лигаси ОФК талабларидан келиб чиқиб, Pepsi Суперлига клубларига мажбурий штат жадвали кўринишини тақдим этганди. Тез орада академиялар бўйича шундай штат жадвали юборилади. Стадион ишчилари ҳамда бошқа техник ходимлар масаласи эса яна алоҳида муҳокама қилинади. Йилда икки марта бўлиб ўтадиган аудит текшируви орқали клубларнинг кирим ҳамда чиқимлари, пулларнинг қандай мақсадда ишлатилаётгани назорат қилиб борилади.

Бунда бир жиҳатни тушуниш керак, ПФЛ ҳам, ЎФА ҳам клубларнинг қандай қандай кўринишда фаолият олиб бориши, қандай мутахассислар билан қай кўринишда ишлаши масаласига аралашмайди. Аммо футбол учун берилган пулларнинг бемақсад сарфлаб ташланишига ҳам йўл қўймайди. Бунгача клуб бош директоридан тортиб, айрим раҳбарларнинг оддий ишчи кўринишидаги яқинларигача кўтарма пуллари олиб келган бўлса, эндиликда бу каби ишларга чек қўйилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 03:16, 09.07.2018. Ўқилди: 7551 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик